1-маъруза
КИРИШ
Режа:
1. Инженерлик геологияси фани унинг ривожланиш тарихи ва унинг тармоқлари ҳақида тушунча.
2. Инженерлик геологияси фанининг мақсади, вазифаси, тармоқлари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Тавсия этиладиган адабиётлар:
1. И. Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси. - Тошкент, Ўқитувчи, 1990.
2. И.Эргашев. Инженерлик геологияси асослари амалий машғулотлар. - Тошкент, Ўзбекистон, 1992.
3. М.Ш. Шерматов. Гидрогеология ва инженерлик геологияси асослари. Ўқув қўлланма. –Тошкент, Феникс, 2005.
4. В.П. Ананьев, А.Д. Патапов. Инженерлик геология.- М.: Высшая школа, 2008.
Тоғ жинси ва тупроқлар қадим замонлардан бери турли иншоотларнинг замини, қурилиш материаллари сифатида ишлатиб келинган. Ўша замон қурувчилари бинолар қуришда тоғ жинсларининг таркиби, тузилиши ва физик хусусиятларини ўрганиб, улардан қурилиш материали сифатида фойдаландилар. Бу ҳақдаги маълумотлар бизгача етиб келмаган.
Тоғ жинсларини таркиби, ҳосил бўлиши ва физик хусусиятларини ўрганишда Шарқ олимларининг хизматлари катта бўлган. IX аср охирида ал-Хоразмий биринчи бўлиб Ернинг аҳоли яшайдиган жойлари тасвирини яратди, бунда у мамлакат ва шаҳарлар хариталарини чизиб, номларини кўрсатди ва ерни 7 қитьага бўлган.
IX асрда Абу Райхон Беруний Ер қобиғидаги фойдали ва қимматбахо минералларнинг физик хоссаларини ўрганиб катта асарлар ёзиб колдирди. Тоғ жинсларини қурилиш мақсадлари учун ўрганиш XV асрда айниқса ривож топди. XVII-XVIII асрларда олимлардан Усов, Герсиванов, Карловичлар сув тўғонлари қуришда, заминдаги грунтларни сув ўтказувчанлигини камайтириш мақсадида, заминни ташкил килувчи тоғ жинслари устида сунъий гил қатламларини ҳосил қилдилар. XIX аср ўрталарида олимлардан И.А. Иванов, А.В. Павлов, В.А.Обручев ва бошка олимлар иморат ва иншоотларнинг замини бўлган тоғ жинсларининг ташки кучга чидамлилик даражасини ва мустахкамлигини аниқлаб бердилар.
Қурилиш мақсадлари учун тоғ жинсларини таркибини яхшилаш ҳақидаги назарий маълумотлар Россияда 1816 йилда чоп этила бошланди. 1960 йилда В. Карловичнинг "Замин ва асослар" М. Герсивановнинг "Денгиз иншоотлари ҳакида" лекциялари чоп этилди.
Геология фан сифатида ХХ асрнинг бошларида шаклланди. Геологиянинг равнақ топишида Ўзбекистон олимлари ҳам муносиб хисса қўшдилар. 1937 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг "Геология" институти очилди. 1960 йилда Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси қошида “Гидрогеология ва инженерлик геологияси” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Кейинчалик Ўзбекгидрогеология ишлаб-чиқариш бирлашмаси" ташкил этилди. Унга Г.О. Мавлонов. Н.Н. Хошибоев, С.Ш Мирзаев, А.С. Хасановлар раҳбарлик қилдилар.
1-расм. Қоятошнинг
кўриниши.
Геология ўз вазифаларини қуйидаги бўлимлари орқали ҳал қилади. Умумий геология - ернинг ички ва ташқи кисмида содир бўлган ва бўлаётган геологик процессларнинг ривожланиш ва сўниш қонуниятларини, бундан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади.
2-расм. Магматик тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши.
3-расм. Геологик жараёнлар таъсири.
4-расм. Мувозанатдаги қоялар.
Гидрогеология - ер ости сувлари тўғрисидаги фан, у ер ости сувларининг ҳосил бўлишини ва уларнинг ҳаракат қонунларини, йиғилишини, таркибини ва уларни қидириш усулларини ўрганади. Ер ости сувлари халқ хўжалиги учун ҳам фойда, ҳам зиён келтириши мумкин.
Тарихий геология - ернинг узоқ тарихий ўтмишини, унда бўлиб ўтган ўзгаришларни ва ер қобиғини ташкил қилиб турган тоғ жинсларини ўрганади.
Минералогия - ер қобиғини ўрганувчи геология фанлари қоторига киради, у минераллар тўғрисидаги илм бўлиб, минералларнинг таркиби, физик хоссалари ва бу минералларнинг ҳосил бўлиш жараёнларини, сунъий минералларнинг ва кўпчилик қурилиш материалларининг минералогик таркибини ўрганади.
Петрография - ер қатламини ташкил қилувчи тоғ жинслари ҳақидаги фан. У тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши, минералогик таркиби, тузилиши ва ҳолатларини ўрганади.
Ер қобиғининг устки қисмида мавжуд бўлган баланд-пастлик ва нотекисликлар йиғиндиси релъеф деб аталади. Бундай паст-баландлик ва нотекисликлар ер қобиғида доимий ҳаракатлар бўлиб турганлиги учун вақт давомида ўзининг эски шаклларини ўзгартириб, янги шаклларга айланиб туради. Бундай ўзгаришлар ернинг эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) кучлар таъсири натижасидир.
5-расм. Мураккаб рельеф.
Инженерлик геологияси бошқа фанлар: геология, геотектоника, табиий география, гидрология, гидрогеология, иқлимшунослик, космик ершунослик, кимё, геодезия, физика ва бошқа бир қанча фанлар билан ўзаро боғлиқдир, чунки жуда кўп геологик объектлар ва ҳодисаларни тушуниш учун бошқа фан билимларидан фойдаланиш зарур.
Такрорлаш учун саволлар:
Инженерлик геологияси фани нимани ўрганади?
Инженерлик геологияси фанининг тармоқлари?
3. Инженерлик геологияси фанининг мақсади ва вазифаси?
4. Инженерлик геологияси фанининг соҳа учун аҳамияти?
Do'stlaringiz bilan baham: |