Туркистон вилоятининг газети, 1913 йил, № 48, 23 июнь
www.ziyouz.com kutubxonasi
ПИСЬМО В РЕДАКЦИЮ
ИСҲОҚХОН ТЎРАДИН ТУЗЕМНИ ГАЗЕТГА МАҚОЛА'
Ушбу 1911 нчи йидда августда Тўрақўрғон қасабаси-
дин чиқиб, азбаройи ёр-биродар жанобларини зиёратла-
ри учун ўз каласка аробамиз ила Чустга келиб, андан
ошнойи қадимамиз бўлган ҳурматлу Мулло Азизхон ми-
роббоши ҳовлиларига тушуб, икки кун истироҳатдин сўнг
жўнаб, Фоф келиб, анда турмай, бир от илан тўғри Арс-
лонбек кемага келиб, дарҳол ўтуб қиём вақгида Янгибо-
зор мавзеъида бўлган Урганжи қишлоқға келдук. Ул кун
бозор ниҳоятда чанг экан. Бир ерда андек истироҳат қилиб,
жойлануб, сўнгра жўнаб кетиб турган эдук, қўрғондин
ташқари бир баланд йўл кўзга кўрунди. Ажойиб бул хил
баланд ер йўқ эди деб, таажжубда эдук. Баногоҳи икки
мардикор занбар кўтарган йўдда экан. Ани аравадин кўруб,
тушуб савол қилдимки:
— Бул нима йўл? — деб.
Жавоб бердики:
— Наманган темир йўлидур.
Сўрадум:
~г
-Ушбу кун қанча ерга борди? — деб.
Ул жавоб бердики:
— Ушбу кун бул ердан ўн олти чақирим бордур, — деб.
14-август эди. Яъни вокзолдин, Хўқанд вокзолидин 28
чақирим релс темирларни бошлаб босган экан. Камоли
хурсандлигимдин аробадин тушуб, ҳар икки мужикларга
бир-икки танга бериб, алҳамдулиллаҳ, бизларга ҳам ро-
ҳат бўладурғон вақти келди. Бизга келгучиларга йўллари-
мизни бетартиблиги катта нуқсон эди ва фақир бечора-
ларга ғалатларни арзон бўлиши, сайёҳ аҳлига бормоқ-
келмоқлари осонликка мубаддал бўлди. Юз шукур деб ўтуб
Хўқандда бўлган ошнойи қадимамиз жаноб Ҳазрат Миён
Содиқ Ҳазратни ҳовлиларига нузул қилиб, анда икки кун
туруб, кечки пўчтовой поезд илан ифторой класда жой
олуб, кечаси бир кеча, яъни икки соат туруб, яна жўнаб, 1
1 Ушбу мақола 1911 йили Қўқон-Наманган темир йўлининг қурили-
ши ва ишга туширилиши муносабати билан ёзилган. Исҳоқхон Ибрат
ушбу воқеага бағишлаб «Тарихи вагон Исҳоқхон Ибратдин» номи би-
лан катта ҳажмда мухаммас ҳам битган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
тамом кун чиқғанда Тошкандға, Русия ичида Обухов кўча-
да ҳурматлу коллежиски секретар Ибн Яминбек Худоёр-
хон ўғлиларини(нг)1 ҳовлисига қўндук. Биринчи рамазон
анда бўлинди. Мазкур бекни(нг) ҳовлилари хусусида бир-
икки банд манзума ёзилган эди, дарж қилинди.
Чунончи манзума:
Бегимни ҳовлилари бир риёзи жаннатдур,
Саконат этса киши кони бир масарратдур.
Кишики умрини яхши қилур, хасис ўлмай,
Музайян табъини хуш айлаганга раҳматдур.
Хасис, мардуми мумсик бўлиб, емай-ичмай,
Жаҳонда умр кечурган кишига лаънатдур.
Не бу ерга қўйиб кетма, сарф қил, илло кейин
Қоронғу гўр ичида ушбу санго офатдур.
Ичида сарви гулу лола-ю райоҳинлар,
Муфарраҳ дили мафҳума катта ҳикматдур.
Худойим берди бу дунёни умри роҳатга,
Кимики умрига сарф айлар, ул ҳимматдур.
Худо дерки: «Кулу вашрабу» бу Каломинда,
Тасарруф этгучига охиратда беҳжатдур.
Бу ерда хайру саховатни қил ғарибларға,
Сахийга ваъдаси бор, охиратда нусратдур.
Назифу тоза жинон муза жаҳон янглиғ,
Кўнгулни сайқал этар, жонға бир фароғатдур.
Кишики оқча йиғиб, сарф айламай ўтса,
Ики жаҳонда онинг кори бори заҳматдур. 1
1 Ибн Яминбек Худоёрхон ўғли - сўнгги хонлардан Худоёрхоннинг
тўртинчи ўгли, узоқ муддат «Туркистон вилоятининг газети»да қамкор-
лик қилган. Исҳоқхон Ибрат Худоёрхон ўгиллари билан яқин дўст бўлган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Худо юборди бу дунёга имтиҳон қиладур,
Тасарруф айла они неча кунга фурсатдур.
Ҳама кетар бу дунёдин бахил ёки хасис,
Кўруб турубсан ўзунг, ушбу санга Ибратдур.
ОТКРМТИЕ КОКАНД-НАМАНГАНСКОЙ ЖЕЛЕЗНОЙ ДОРОГИ
Ушбу 7-июлда Наманган оташ ароба йўли битиб, они
очилганлигиға шукрона байрами бўлубдур. Шул куни соат
бирға Хўқанд истансиясиға боёнлардин йиғилиб, Наман-
ганга борадургон поезни кўб зийнатлар бериб, ул жойда
дуо ва фотиҳалар қилиб, ул йўлни(нг) биносиға сабаб
бўлган одамларни ҳам ҳақлариға дуо қилиб бўлуб, мазкур
ясатулганни олиб келиб сийр тортиб қўйган лентани ке-
сиб, анинг устиға «Наманганға салом!» деб ёзган ёзувни
вокзолға рўбарў қилиб, ул поезға Наманганға шукрона бай-
рамға борадургон.одамлар тушуб, алоҳида чиройлик қил-
ган, устиға «Яхши соатда!» деб ёзган дарвозадин поез ўтиб,
Намангонға қараб жўнаб, ўшал аснода фотографлар ва ҳам
алоҳида чиқарилган синимотограф ўшал ерда ҳозир бўлуб,
тасвирларини олиб турибдур. Ул поез Чуст истансияға рас-
ми юришда юруб бориб, андин кейин Сирдарёға кўб хара-
жатлар билан бино қилган ёғоч кўфрикдин ўтуб, ул йўлларда
кўб жойларда кўб чуқур жойларға кўфрик солиб, хусусан,
икки чуқурлик жойға бири саккиз саржин, бири ўн икки
саржин жойға кўфрик солиб, бул икки кўфрик ул йўлни
тезлик билан битмасликға сабаб бўлубдур. Мазкур поез Чуст
ва Тўрақўрғон истансиялариға келганда, қишлоқ фуқаро-
лари тарафлариндин мутасаддилар қарши чиқиб, нон-туз
ушлаб, Чуст мутасаддилари Фарғона области жаноб воен-
нмй губернаторини ноиблариндин ҳукуматдорлардин
тўсуққа ҳам оташ аробани тезлик бирлан келмоғиға ионат
кўрсатмоқдикни илтимос қилибдурлар ва ҳам ўз тарафла-
ридин беоқча ул оташ ароба кераклик ерларни бермоқ-
ликға ваъда қилибдурлар. Поез Наманганға келгандин ке-
йин истансаға ниҳоятда кўб сартиялар йиғилиб, атрофдин,
қишлоқлардин умрида оташ аробани кўрмаган одамлар
келиб, ул оташ аробани биринчи маротаба кўруб ҳайрон
қолиб, поез келаётган вақгда оқ саллалик одамлар адади
ниҳоятда кўб 25000—30000 ға етибдур. Наманганға етиб дуо
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва фотиҳа қила бошлаганда, ул кўб ҳужум бўлган сартия-
ларни политсиялар машаққатлар бирлан тарқатиб, чекка-
ларға чиқорибдурлар. Поез тўхтаган жойда Наманган та-
рафдин кўб зийнатлик дарбоза қилинуб, ул дарвозани ги-
лам ва байроқлар бирлан зийнат қилинуб «Хуш келдилар!»
деган сўзни ёзиб қўйилган экан. Келган меҳмонларни на-
манганлик мутасаддилар кўб яхши қарши олиб, ҳозирда
битмаган вакзал яқинида беш адад одамға дастурхон тайёр
қилиб, зиёфат қилиб, кўб ажойиб мушаклар ҳам тайёр
қилинган экан. Икки нафар аскария музиканлар нағма чо-
либ турубдурлар. Ул нағмагарларни бири Хўқанддин поез
бирлан йўлларда машқ қилиб келибдур. Зиёфат таом вақ-
тида ўлтурган одамлар кўб қуллуқлар этиб, ул баланд дара-
жалик Туркистон генерал губернатори отлиқ аскарларни
гинирали Самсўнуф жанобларидин муборакбод қилиб
юборган телегромни ўқубдурдилар ва ул темир йўлни би-
носиға ва тарадцуд қилган одамларни саломатликларини
ва Туркистон вилоятини ободончилигини тилабдурлар ва
яна кўб адад муборакбод қилиб юборган телегромлар
ўқулибдур.
Шул тариқа қилиб, Наманган шаҳри ул биринчи поез-
ни қарши олмоқликға харажатни аямабдурлар ва соат 4 да
эрта бирлан Намангандин ул поез Хўқандға қараб борган
меҳмонларни олиб жўнаб, соат 8 да Хўқандға келибдур.
Do'stlaringiz bilan baham: |