Ибрат мактаби
Шукуҳ
Сўзчамбар
2 март
2018 йил
Давоми 2-бетда.
Давоми 6-бетда.
Бугунги кундаги ўзгаришу
янгиланишларни,
айнан,
инсон қалбида кечаётган
жўшқин ҳиссиётлар билан
қиёсласак арзийди. Зеро,
юртимизнинг ички ва ташқи
сиёсатида олиб борилаёт
-
ган ислоҳотлар, тадбирлар,
чин маънода, тараққиётнинг
ҳақиқий уйғонишига ўхшайди.
Ҳа, азизлар, мамлакатимиз,
ҳақиқатан ҳам, ривожланиш
-
нинг баҳорига қадам қўйди.
Бу баҳор бошқаларига сира
ўхшамайди. Унда инсон ман
-
фаати, қадр-қиммати усту
-
вордир. Бу жиҳатларни тарих
учун жуда қисқа бўлган бир
йил ичида, яъни баҳордан
баҳоргача бўлган оралиқда
ич-ичимиздан
ҳис
этдик.
Халқимиз, юртимиз қайта
уйғонгандай бўлди, яшаш
-
га, меҳнат қилишга шижоати
тубдан янгиланди, ўзгарди,
назаримизда.
Бу
давр
ислоҳотларимизни
анчадан
буён “уйқуда ётган”лигини
яққол намоён қилиб берди.
КИЁСИ ЙЎК
ЮРТИМ БАХОРИ...
Баҳор. Бу сўзни эшитганимизда барчамизнинг қалбимизда
уйғониш ва янгиланиш ҳислари жўш уради. Баҳор келганда
табиат қандай нафас олса, олам турли гўзалликларга буркан
-
са, инсон қалбида ҳам шундай ўзгаришлар юз беради. Ушбу
фаслда инсон маънавий оламида ҳамда бошқа муносабатларда
баҳор ҳаётини яшайди.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Гар кўзлари кулиб турса-да,
Бўғзининг остида неча минг ҳасрат,
Ой юзлари кулиб турса-да…
Кўнглини кўтаринг ҳеч бўлмаганда,
Қўлини силашга шафоат топинг.
Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда,
Ёшини артишга мурувват топинг.
Ногоҳ ерга тушса оппоқ рўмоли,
Босиб ўтмасликка шафоат топинг.
Чақалоқ ялаган этакларини
Тоза деб айтишга адолат топинг.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг.
Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан
Бахтиёр ўтмоққа иноят топинг.
Иллоҳи қалқонсиз, иллоҳ қўрғонсиз
Ғийбатлар йиртмасин кўйлаккинасин.
Иллоҳи ҳушёрсиз, иллоҳ бедорсиз,
Итлар тишламасин юраккинасин.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да,
Аёлга бахт беринг, саодат беринг, —
Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да.
Зулфия МЎМИНОВА
ЁлгА БАХТ БеРИнг...
Аёл, она – хонадонимиз фариштаси, оқила бека,
меҳрибон она, сабрли қайнона, дуогўй буви. У, шунинг
-
дек, жамият безаги ҳамдир. Давр билан ҳамнафас ишби
-
лармон аёл, фидойи муаллима, жонкуяр устоз, меҳрибон
шифокор... Бугунги қаҳрамонларимиз ана шу фаол
қатламнинг бир гуруҳ вакилалари – Сиз уларни таний
-
сиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |