мурофлик одамлар гўё табодили олам ёки табодили мулк
бўлган каби кўринадур. Чунончи, ҳар ерда бўлган сайлов-
лар хусусидаги бетартибликлар ва
бефикрликлар миллатга
ошно кишиларни ниҳоятда ғусса ва андишаларга соладур.
Чунончи, Ўзганд қози сайловидек Наманган аҳолисида ҳам
атрофларида кўб ерларда барпо бўлган сайловларда Наман-
ган атрофида бўлустлар муҳофазат қилиб, ўз қозилари илан
тортишиб, элликбоши деган халқларни ўз ихтиёрига қўйма-
ганларини ҳамма ерда пристўф ва ҳокимлар билиб туруб
манъ қилмаганлари фикрга соладурки, бўлустлар ҳам қози
сайловиға алокдлик эканлиги маълум бўладур. Халқни фаҳми
шул эдики, бўлустнойлар фақат одам ҳозирлаб берувмакға
ҳадди бор, бўлак хусусда дахли йўқ, деб фаҳм қилурдилар.
Эмди маълум бўлдики, бўлак хусусда ҳам кўб дахли бор
экан.
Иккинчи шулки, элликбошилар сайлаганда халқ эл-
ликбошини андиша ва фикрлик дурбин кишидин қилма-
ганлари ўз инқирозига юз тутганларини кўрсатадур. Маса-
лан, бир одамни қозиликка сайладилар, хоҳяхши, хоҳёмон.
Миллий қози бўлишни положенияда 223-бобда зикр қилин-
гандурки, эътибори бор, етти кундин зиёда ҳибис бўлма-
ган, ўттиз сўмдин зиёда иштроф тўламаган, ёши йигирма
бешдин паст эмас одам бўлур, деган экан. Олим ё оми,
аҳмоқ ё доно киши ё шариат биладургон ва ё
низом била-
дургон демагани шулки, фақат инсон бўлсун, мазкур айб-
ларга дучор бўлмаган бўлсун дегани бул вилоятларимизга
катта йўл бўлиб, саводи бўлмаса ҳам,
миллий шарорати
бўлса ҳам, миллий положенияда илми кифоя қиладургон
ҳам деб ёзилмагандур. Ҳибис бўлмаган, иштроф тўлама-
ган, ёши йигирма бешдан зиёда деган сўз катта важҳ бўлиб,
алҳолда кўрасиз, кимларни қўлларига бул катта шариат
ҳукмини топширадурлар. 15-номерлик газета бир муҳаққақ
Салоҳ имзоси-ла ёзган мақола хўб дуруст, тўғри мақола
эканки, башарти қозилар мулладин, уламодин бўлса, қоди-
ри имтиҳон бўлурлар эди. Лекин сад ҳайф, ўзимиз айбдор,
на учунким миллатимизни қавий бўлмагани, ҳеч фикр-ан-
диша қиладурган киши йўқ. Андиша қиладурган одамни
одам ҳам ҳисоб қилмайдурлар. Бул ҳам ўзимизни бефикр-
лигимиздан бўлур. Хўб, оми ҳам бўлсун, оми ҳам фақат ўз
ройи илан бир иш қилмоқға қодир эмас.
Шариат масъала-
ларини муфти ва олимлар кўрсатуб фатво берадурлар. Анда
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҳукм қилса керак. Шунчалик эканки, фалон ерда омидин
қози қилибдур. Раҳмат ёки лаънат деганда ўгтуз минг аҳаи
бўлса, ўггуз мингдин раҳмат ёки лаънат тегадур. Положе-
нияни бобиға мувофиқ элликбоши деган халқ хоҳлаганига
мувофиқ кимгаки шар кўб тушса, они ёзар экан. На қил-
сунлар, бул хил қилмасалар, положенияга мувофиқбўлмай-
дур. Положенияда шариат биладурган мулладин деган эмас
экан. Ўзимиз хоҳлаймизми, нима ва ким бўлса они қилур-
лар. Уларга ким ва нима бўлиши ҳам даркор эмас экан. Би-
нобарин, ўз халқимиз
бири паст, бири баланд деб, беит-
тифоқ бўлурлар. Фард: Бефикр ўлсанг, эй дўст, муҳтожи
нон ўлурсан.
Идорадин:
Положвнияда халқ орасида обрў ва эътибори бор одам
бўлсун деган. Албатта, мингбошиликка мингбоши бўлмоқ-
ликка муносиб обрўси бўлуб, қозиликка қози бўлмоқға лаё-
қат ва муносабатлик обрў бўлмоқ лозимдур. Положенияни
мулоҳаза қилмоқ керак.
Идора.
Do'stlaringiz bilan baham: