Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Махсус гуруҳларга
саломатлигидан ўзгаришлар бўлган ўқувчилар кира-
ди. Уларга шахсий режа бўича ўқишдан ташқари вақтда 30 дақиқадан ҳафта-
сига 3 марта жисмоний тарбия машқлари ўтказиб туриш тавсия этилади. 
Бундай гуруҳлар ёшга қараб ажратилиб (1-4 синфлар, 5-9 синфлар, 10-11 синф-
лар), 10-15 нафар кишидан иборат бўлади. 
Ўқувчилар жисмоний тарбиясига эрталабки бадан тарбия, мактабдаги 
машғулотларга қадар бажариладиган бадан тарбия, жисмоний тарбия дарси
жисмоний ҳордиқ дақиқалари, спорт дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган 
оммавий-жисмоний тадбирлари, жисмоний меҳнат, чиниқтириш киради. 
Ўқувчилар уйда ўтказиладиган эрталабки бадан тарбиядан мақсад орга-
низмнинг уйқудан бедорликка ва бўлғуси ишга ўтишини тезлаштириш, умуман 
тетиклик бахш этишдир. Бадан тарбия мажмуаси ҳар куннинг ўзига қараб 
шифокор маслаҳатига мувофиқ ўтказилади ва 6-10 машқдан иборат бўлади. 
Дарслар бошлангунга қадар ўтказиладиган бадан тарбия эрталабки бадан 
тарбия ўрнини боса олмайди. Жисмоний машқлар ҳаддан ташқари қўзғалган 
ёки бўшашиб мактабга келган ўқувчиларга тегишлича таъсир кўрсатиб, уни 
тетиклаштиради. Дарслар бошлангунча ўтказиладиган бадан тарбия 15 дақиқа 
давом этишига қарамасдан, марказий нерв системаси фаолиятини яхшилаши, 
иш қоблиятини ошириб, ўқувчиларнинг ўқув куни давомида чарчоғини камай-
тириши аниқланган. 
Ўқувчилар жисмоний тарбиясининг асосий шакли жисмоний тарбия дар-
сидир. ўқув дастурида жисмоний тарбия дарсига бошланғич синфларда 3 соат 
вақт ажратилади. Юқори синф ўқувчиларида ўқув йилининг охирида жисмоний 
тарбиядан имтиҳон олиш мўлжалланган. 
Маориф вазирлиги низомида жисмоний тарбиядан уй вазифалари бериш, 
соғломлаштириш мақсадида ҳар куни жисмоний машқлар бажариб боришга 
одамни ўргатиб, бунга одатлантириш мумкинлиги кўрсатилган. 
Дарсларда аста-секинлик, изчиллик ва мунтазамлик асосларига амал қи-
линиши ва улар кириш, асосий ва якунловчи қисмлардан иборат бўлиши керак. 
Кириш қисми тахминан 5 дақиқага боради, ундан анча энгил жисмоний оғир-
ликдаги иш берилади. Дарснинг асосий қисми тахминан 30 дақиқа вақтни 
олади, бунда жисмоний оғирлик аста-секин ортиб боради. Дарснинг якунловчи 
қисми (8-10 дақиқа) секин суръатда бажариладиган энгил машқлар ва юришдан 
иборат бўлади, булар асаб, юрак томир, нафас системасига таъсир кўрсатади. 
Шифокорлик, педагогика кузатувининг асосий вазифаси жисмоний тар-
биянинг ўқувчилар организмига қандай таъсир қилаётганини аниқлашдир. 
Шифокор ўқувчиларни жисмоний тарбия дарси, сексия машғулотлари, мусо-
бақалар вақтида кузатар экан, уларнинг жисмоний тайёргарлиги тўғрисидагина 
эмас, балки хулқи хусусиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлади ва орга-
низмнинг қаршиликларга мослашиш хусусиятларини билиб олади. Шифокор 
йиллик ўқув режаси билан албатта танишиб, ўқувчиларнинг қайси тиббиёт 
гуруҳларига киришини белгилайди. 
Ўткир касалликлардан кейин жисмоний тарбия машғулотларига қўйиш 
хусусида «Аҳволига кўра жисмоний тайёргарликнинг асосий гуруҳига кира-
диган болалар ва ўсмирларнинг жисмоний тарбияси устидан шифокорлик назо-


208 
рати» (1967) қўлланмаси асосида мактаб шифокори иш кўради. 
Шифокорлик назоратининг муҳим шакли спортда шикастланишларнинг 
олдини ола билишдир. Шикастланишнинг асосий сабаблари-спорт ускуналари-
нинг носозлиги, машғулотларда интизомнинг сустлиги, спорт зали, майдон-
чаларининг яхши тайёрланмаганлиги ҳисобланади. 
Дарс давомида 3-4 дақиқалик физкултура қилиш марказий асаб систе-
масининг ҳолатини яхшилаб, чарчоқни босади, ўқувчиларнинг иш қобилиятини 
тиклайди, партада узоқ ўтириш натижасида чаноқ, қорин ва оёқларда қон дим-
ланишини бартараф қилади. Қуйи синфларда бундай физкултура машқларини 
3-дарсда, юқори синфларда 4-дарсда, шу билан бирга ўқувчилар чарчаганида, 
дарснинг иккинчи ярмида ўтказган маъқул. 
Дарслар орасидаги танаффуслар яхшилаб хордиқ чиқаришнинг бир шак-
ли тариқасида гигиеник жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Танаффуслар тўғри 
ташкил этилганда иш қобилияти аслига келиб, ақлий фаолият натижасида 
пайдо бўлган статик зўриқиш ёзилади. Бирок, кучли қўзғалишга сабаб бўла-
диган, одамни чарчатиб, дарсларда диққатни тўплашга ҳалал берадиган ҳаддан 
ташқари ҳаракатчан ва шовқин-суронли ўйинлар ўйнамаслик керак. Катта ва 
кичик танаффусларни очиқ ҳавода ўтказиш фойдали. 
Дарслардан ташқари вақтларда ўтказиладиган оммавий жисмоний тар-
бия тадбирлари ўқувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний ривожланиши учун 
ирнкониятларни кенгайтиради, физиологик функцияларнинг такомилланишига 
имкон беради ва саломатликни мустаҳкамлайди. Машғулотлар тўғри йўлга 
қўйилиб, ўқувчиларнинг ёши, жисмоний ва шахсий хусусиятлари ҳисобга олин-
ганида касалликларга чидамлиликни оширади. 
Спорт билан шуғулланадиган ўқувчилар спорт билан шуғулланмайдиган 
ўқувчиларга нисбатан соғлом бўлади, касалликларга камроқ чалинади, жис-
монан яхши ривожланади, дарсларни тўлароқ узлаштиради. 
Болалар, ёшлар спорт мактабларида машғулотларни спорт турига қараб 
ҳар хил ёшдан бошлаши мумкин. Масалан, спорт гимнастикаси билан ўғил 
болалар-12, кизлар - 11 ёшдан, бадиий гимнастика билан 10, акробатика билан - 
11, чанги, пойга билан - 12, бокс билан - 14, кураш (эркин ва классик кураш 
билан) - 13, отиш билан - 14, велосипед спорти билан (трекда) ўсмирлар-13,қиз-
лар - 15 ёшидан бошлаб шуғулланишлари мумкин. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish