Синф жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Парталарда ва стулда ўтириш гигиенаси
Болаларнинг қад-қомати жуда ёшлигиданоқ шакллана бошлайди. Агар
боланинг гавдасига оғир юк тушмаса, у ёшлигидан қад-қоматини тўғри тутишга
ўрганса, улғайганда ҳам бўй-басти келишган, кураклари симметрик, елкалари
ёзилган, оёқлари тўғри ҳолда ўсади.
Болаларнинг уйда ёки мактабларда гигиена талабларига риоя қилмаслиги,
мебелнинг бола бўйига мос келмаслиги, иш жойининг ёмон ёритилиши, узоқ
вақт бир хил вазиятда туриб қолиш, кун бўйи кам ҳаракат қилиш ва бошқалар
қад-қоматнинг бузилишига сабаб бўлади. Партада ёки стулда узоқ ўтириш
ўзига хос статик иш ҳисобланади.
Тўғри ўтирганда тана ҳолати вертикал шаклга яқин бўлади. Бунда умурт-
қа поғонасининг паст қисми парта ёки стулнинг орқа суянчиғига тиралади.
Иккала кўзни, елкани ва ўтириш гумбазини бирлаштирувчи горизонтал
чизиқ қиррасига ҳамда ўтирғичга параллел бўлиши керак. Бошнинг столга ёки
партага бир оз энгашиб туриши, бунда кўз билан ручка учигача бўлган масофа
30-35 см га тенг бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Билак суяклари парта
ёки стол устида тахминан 45° бурчак ҳосил қилиб стол қиррасидан ўтади.
Бунда болдир горизонтал ҳолатда, тизза эса вертикал ҳолатга яқин бўлади.
Партада, столда, ерда ёки бошқа жойда болани тўғри ўтиришга ўрга-
203
тишни унинг жуда кичкиналигидан, яъни энди ўтира бошлаган давридан
бошлаш мақсадга мувофиқ.
Иш қобилияти узоқ вақтгача пасаймай туришнинг ҳамда болалар қад-қо-
матини тўғри ривожланишини, ўсиш даврида кўзнинг салбий таъсирлан-
маслигини таъминлаш мақсадида синфларни гигиена талабларига жавоб
берадиган парталар билан жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга.
Юқорида келтирилган гигиеник талабларни ҳисобга олган ҳолда тахтадан
ясалган икки ўринли («Эрисман партаси») партага баъзи бир ўзгаришлар
киритилиб, 59-94-64 рақамли ГОСТ бўйича темир оёқли икки ва бир ўринли
парта тавсия этилади.
Парта бир ва икки ўринли қилиб ясалади. Ҳар бир партанинг суянчиғи,
ўтирғичи, масофаси ва дифференцияси, ёзув столи қисмлари бўлади. Партанинг
суянчиғи бола бел-думғаза қисмининг қўшимча таянишини таъминлайди.
Суянчиқ бола умуртқа поғонасининг бел эгрилигига мос келиши керак.
Бола партага тўғри ўтирганда, парта қирғоғи билан кўкраги орасида 3-5
см масофа қолиши керак. Суянчиқ оралиғи - горизонтал бўйича курси суянчи-
ғигача бўлган масофа ўқувчи гавдасининг диаметридан 3-5 см ортиқ бўлиши
керак. Масофа мусбат, манфий, нол бўлиши мумкин.
Суянчиқ оралиғи ошиб кетса, ўқувчи ишлаётганда курси суянчиғига
таяна олмайди ва букилиб ўтиради. Суянчиқ оралиғи камайиб кетса, сиқилиб
қолади. Партанинг олдинги чети ўтирғичдан 3-5 см ўтиши мақсадга мувофиқ-
дир. Партанинг ёзув столи (қирғоғи) 15-25° қияроқ қилиб тайёрланади. Бу
кўришни энгиллаштиради, китоб бироз қия қилиб қўйилганда пастки қатор
билан юқори қаторда кўз билан китоб орасидаги масофа бир хил бўлади. Китоб
горизонтал қўйилса, ўқилганда кўз мослашиши бир неча марта ўзгаради.
Ўқувчиларни партага ўтқазишда бўйини парта рақамига мослаш зарур. Бўйи
энг паст бола 110 см, новчаси 179-180 см бўлади. Барча ўқувчилар 7 та бўй
гуруҳига бўлинади. Парта рақамлари ҳам 6 дан 12 гача бўлади. Л.Ф. Листов
боланинг бўйига қараб парта номерини аниқлаш учун қуйидаги формулани
тавсия қилади, яъни бола бўйнининг олдинги рақами ўнлигидан 5 ни айрилса,
шу бола ўтирадиган партанинг номери келиб чиқади. Масалан, боланинг бўйи
148 см, 14 дан 5 ни айириб ташлаймиз; унда 9 қолади. Демак, 148 см бўйли бола
9-партада ўтириши керак.
Партанинг номерини аниқлаш учун унинг ўқувчи томонига қаратилган
қисми ва ўтирғичи баландлигини, ўтирғич кенглигини ўлчаш ҳамда жадвалдан
билиш мумкин.
Ҳар бир мактабда турли хил номердаги парталар етарлича бўиши керак.
Ўн йиллик мактабларда тахминан 6-номерли партадан 2%, 7-номерлидан 19%,
8-номерлидан 20%, 9-номерлидан 22%. 10-номерлидан 11%, 12-номерлидан
6%» бўлиши керак. Синфга парталар 3 қатор қилиб, пастлари олдинга,
баландроқлари орқага қўйилади. Парта қаторлари орасидаги масофа 70-75 см;
ички девор билан парта қатори орасидаги масофа 60 см, охирги парталар билан
девор орасидаги масофа 50 см, охирги парта билан доска орасидаги масофа 7-8
м қилиб жойлаштирилади. ўқувчиларни партага ўтқазишда бўйидан ташқари
соғлиғи, кўриш, эшитиш органларининг хусусиятлари ҳам эътиборга олинади.
Яқиндан кўрадиган бола, гарчи бўйи баланд бўлса ҳам, олдинги партага
204
ўтқазилиши керак. ўқув йили давомида дераза ёнида ўтирадиган ўқувчилар
жойи 2-3 марта алмаштирилади. Бу доимо бир томонга қараб доскадан кўчириш
ёки кўргазмали қуролларни кўришмнинг олдини олади.
Ҳозирги вақтда кўп мактабларда янги парта номерлари (ГОСТлари)
қўлланилади. Булар А, Б, В, Г, Д деб белгиланади. Ҳар бир партанинг суян-
чиғида парта номери ва шу партада ўтириши мумкин бўлган ўқувчининг бўйи
ёзиб қўйилади. Бола партада тўғри, бошини олдинга бир оз егиб ўтириши, бел
соҳаси парта суянчиғига тегиб, тизза бўғимидан 100-110° га букилиб туриши
керак.
Синф парталари ва стол, стулларни аксланиш коеффициенти 35% дан
50% гача бўлган рангларда бўяш тавсия этилади. Парта, столлар оч кулранг,
дарахт ранги ёки бошқа очроқ рангга бўялади.
Болаларнинг антрометрик белгиларини ҳисобга олиб парталарга ўтказиш
уларни фақатгина тўғри ривожланишига таъсир қилиб қолмай, иш қобилиятини
ҳам оширади.
Қуйидаги жадвалда партанинг асосий ўлчамлари келтирилган (1964, 1971-
йилги ГОСТлар бўйича).
Do'stlaringiz bilan baham: |