Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Орттирилган иммунитет синдроми танқислиги



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Орттирилган иммунитет синдроми танқислиги
(ОИТС) кассаллиги 
 
1980-йилларнинг бошларида Америка қушма Штатларининг шифо-
корлари томонидан биринчи маротаба пневмоцестик зотилжами ва Капоши 
саркомаси билан оғриган ёш бачавозларда уларнинг иммунитет ҳимоя тизим-
ларининг ниҳоятда сусайиб кетганлиги аниқланган ва ўлини билан тугаётган 
ОИТС касаллиги бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг 1997-йилнинг 
охирида берган маълумотларига қараганда дунёнинг 197 мамалакатларида қайд 
қилиниб, оғриганларнинг умумий сони 1736958 ни ташкил этди. Улардан 
Америка қитасига - 839189, Африкага - 617463, Европага - 197374, Осиёга - 
74431 ва Океанияга - 8501 киши тўғри келади. 
ОИТС касаллиги туфайли бугунги кунда ишга лойиқатли бўлган 
ёшларнинг аксарият қисмининг оғришлари ва ундан содир бўлаётган ўлимлар 
мамлакатларнинг иқтисодий ва маънавий мавқеларига катта салбий таъсир 
кўрсатмоқда ва бутун Жаҳон халқларини ташвишга солиб қўймоқда. 
Юзага келаётган вазиятни ниҳоятда жиддийлигини эътиборга олган ҳолда 
бугунги кунда Бирлашган миллатлар ташкилоти ва унинг таркибига кирувчи 
ўндан ортиқ расмий ва норасмий ташкилотларнинг яқин хамкорлигида ва 
ҳомийлигида ОИТС касаллиги муаммолари бўйича махсус дастур ишлаб 
чиқилган ва уни ҳаётга тадбиқ қилишда Жаҳон Соғлиқни сақлаш таш-
килотининг муассасалари билан биргаликда фаоллик билан ишлар олиб 
борилмоқда. 
Мутахассислар томонидан олиб борилаётган доимий эпидемиологик тах-
лиллар шуни кўрсатмоқдаки, 1997-йил 28-ноябргача дунё мамалкатларида, 
яъни бу касалликнинг қўзғатувчиси вирусини ўзларига юқтириб олганларнинг 
ва ОИТСнинг клиник белгилари билан яшаётганларнинг умумий сони 30,6 
милионни ташкил этди. Шу кунгача ОИТС касаллигидан ўлганларнинг сони 
11,7 миллионга етди. Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Бутун Жаҳон 
Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ОИТС касаллиги бўйича тузилган дастурига 
биноан бу касалликнинг епидемияси бошланган вақтдан шу кунгача 2 миллион 
болалар ОИТС билан оғриган оналардан туғилганлар, юз минглаб болалар эса 
уларга қон қуйиш ёки катта ёшдаги болалар ва қизлар жинсий алоқа қилишлари 
туфайли касалликнинг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олганлар. 
ОИТС эпидемияси бошланган вақтдан 3,2 миллиондан зийод болалар бу 
касаллик билан оғриганлар, улардан 2,7 миллион болалар ОИТС дан вафот 
этганлар. 
Дунёда эпидемиологик вазиятнинг жиддийлашиб бораётганлиги шундан 
ҳам маълум бўляптики, 1997-йилнинг ўзида 5,8 миллион киши биринчи 
маротаба ОИТС касаллигининг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олганлар, 
1996-йилда эса бу рақам 3,1 миллионга тенг эди. Ҳар куни дунё мамлакатлари 
бўйича ОИТС касаллигининг қўзғатувчисини юқтириб олганларнинг сони 
кескин ошиб бормоқда. Масалан: 1995-йилда бир кунда 5000 киши 
касалликнинг қўзғатувчисини ўзларига юқтириб олган бўлсалар, бу рақам 1996-
йилда 8500 га ва 1997-йилда 16000 га тенг бўлди. 
Дахшатли ОИТС касаллигига болалар ҳам чалинмоқда. Дунё бўйича ҳар 


215 
куни 1000 дан зийод болалар ОИТС касаллигининг қўзғатувчисини ўзларига 
юқтириб олмоқдалар. ОИТС касаллиги кенг тарқалган мамалакатларда болалар 
ўлими 75 фоизга этиши, беш ёшгача бўлган болалар ўлими эса 100 фоиздан 
ошиб кетиши башорат қилинмоқда. 15 ешгача бўлган болаларнинг 90 фоизи 
ОИТС касаллиги билан оғриган оналардан туғилганлар. 9 миллиондан ортиқ 
болалар оналарининг ОИТС касаллигидан ўлганликлари туфайли етим бўлиб 
қолмоқдалар ва натижада ҳаёт қийинчиликларига тўғри келмоқдалар. 
Бугунги кунда Мустақилликка эришган Ўзбекистон давлатимиз 
дунёнинг кўпдан кўп давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқа-
ларни кучайтириб юборди. Бизнинг фуқароларимиз хизмат юзасидан хорижий 
мамлакатларга, ўз навбатида, хорижий мамлакатларнинг фуқаролари бизнинг 
мамлакатнинг шаҳар ва вилоятларига келмоқдалар ва фаолият кўрсатмоқдалар. 
Республикамизда ОИТС касаллиги олдини олиш ва унга қарши курашиш 
чора-тадбирларини ҳаётга тадбиқ қилиш борасида Республика, Қора-
қалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ОИТС 
марказлари, ҳамда барча даволаш профилактика муассасалари ва уларнинг 
қарамоқларида бўлган 92 та диагностик лаборатория ходирнлари фаол хизмат 
қилмоқдалар. 
Республикамизда ОИТС касаллигининг олдини олиш ва курашиш чора-
тадбирларини қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим; 
1. Аҳолининг барча қатламлари орасида ОИТС касаллигидан сақ-
ланишнинг асосий йўлларини кенг кўламда тарғибот қилиш ва тушунтириш; 
2. Ҳар бир киши, айниқса, ёшлар ўзлари учун соғлом турмуш тарзини 
ташкил қилишлари, хулқли, одобли ва юксак маънавият сохиби каби олий 
фазилатларни ўзларида мужассамлаштиришлари, салбий иллатларга ёндош-
масликлари; 
3. Даволаш-профилактика муассасаларида хизмат қилувчи барча 
шифокорлар ВИЧ, СПИД касаллиги бўйича ўз малакаларини мунтазам равишда 
ошириб боришлари ва амалиётига тадбиқ қилишлари; 
4. Тиббиёт даволаш-профллактика муассасаларида хизмат қилаётган 
барча тиббий ходимлар ОИТС касаллигини олдини олиш бўйича Ўзбекистон 
Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган барча буйруқ 
ва кўрсатмаларга тўлиқ амал қилишлари; 
5. Халқимиз томонидан айтилган нақл - соғ танда, соғлом ақлнинг барқ 
уриши ҳар бир ёшнинг келажак ҳаётининг мароқли ва бахтли бўлиши гарови 
эканлигини унутмаслик. 
6. Ортирлган иммунитет танқислиги вирусини парентерал йўл билан 
тарқалишини олдини олиш, қон ва қон маҳсулотларини соғлом одамларга 
қуйишдан олдин албатта ОИТС вирусини текшириш. 
7. Донорлар қонини қуйишни иложи борича чеклаш, уларни имконияти 
борича қон ўрнини босувчи маҳсулотлар билан алмаштириш. 
8. Беморларга тўғридан-тўғри қон қуйишни, ҳаттоки ҳаётий кўрсатма 
бўлганда ҳам қафиян ман қилиш. 
9. Айрим давлатларда орттирилган иммунитет танқислик вирусини 
парентерал юқиш йўли айниқса гиёҳвандлар орасида кўпдир, чунки улар 
гиёҳванд моддаларни баданга юборишда битта умумий шприц ва игнадан 


216 
фойдаланадилар. Гиёҳвандликни олдини олиш ва гиёҳвандлик дардига 
учраганлар ўртасида ОИТС касалли вирусининг тарқалишининг олдини олиш 
учун махсус тушунтириш ишлари, яъни стерилланган шахсий шприц, игна ва 
бошқа асбоблардан фойдаланиш, хавфсиз жинсий алоқа қилиш йўлларини 
билишлари устида иш олиб бориш. 
10. Орттирилган иммунитет танқислик вирусини юқтирмаслик учун одам 
ахлоқан ва маънавий пок бўлиши лозим. Оила соғлом бўлса, эр-хотин бир-
бирига содиқ бўлса, ана шунда ҳар бир одам ўзини бу дахшатли касалликдан 
ҳимоя қила олади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish