Ўқувчи ва талабалар психологик хусусиятлари
Аксарият руҳшуносларнинг фикрича, 6-7 ёшда кўпчилик болалар ўзининг
ижтимоий «Мени»ни билиб қолади ва болаларга «ўйин» турмуш тарзи дои-
расидан чеккага чиқиш эҳтиёжини сезади, уларда аниқ фаолиятга жиддий
интилиш пайдо бўлади. Бола мактабга қатнай бошлаши билан ҳаётида янги
давр бошланади. Унинг жамиятдаги ўрни тубдан ўзгаради: энди у ўқиб
ўрганиши керак бўлади. Тенгдошлари ва катталар билан муносабати анча
ўзгаради, оиладаги ишларда қатнашади, юриш-туриши ҳам анча ўзгаради.
ўқувчининг ички дунёси, руҳий олами бирор ишни уддалашига қараб ўзгариб
туради.
6-7 яшар болаларнинг ҳаммаси ҳам ўқишга руҳий жиҳатдан тайёр
бўлавермайди. Кўпчилиги аввалига анча қийналади ва мактаб ҳаётига дарров
қўшилиб кетмайди. ўқишнинг биринчи йили бола янги турмуш шароитларига
мослашади, бу турли болаларда турлича ўтади. Айрим биринчи синф болалари
тайинли бир вақтда уйғонишга, машғулотлардан қолиш мумкин эмаслигига,
дарсларда тўғри ўтириш ва ҳамма топшириқларни ўз вақтида бажариш
кераклигига ўргана олмай қийналади. Баъзи болаларнинг кўпчилик билан тил
топишиб кетиши қийин бўлади. ўқув жараёнининг ўзиёқ қийинчиликлар
туғдиради. Берилган топшириқларни уддалай олмайди, ёзиш, ўқиш, ҳисоб иш-
ларини яхши бажара олмайди. Қийинчиликларни энгиш боланинг тажрибасига
197
ва шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Айрим 1, 2-синф ўқувчиларининг идроки суст бўлади. Улар ясси шакл-
ларга баҳо беришда кўпинча қийналишади, ҳарфлар, рақамларни аксари тес-
кари, «оёғини осмондан қилиб» ёзишади. 8 ёшгача бўлган болалар суратларни
тез ажрата олмайдилар, 1,2-синф ўқувчилари нарсаларнинг умумий аломат-
ларидан кўра буларнинг тафовутларини муҳим деб ҳисоблайди.
Боланинг дарсларни яхши ўзлаштириши барча руҳий жараёнларнинг ўз
вақтида шаклланиб, маромига этишини таъминлайди. Боланинг интеллектуал
фаолиятидаги нотекис ривожланиш ўқувчилар орасида ноқулай вазиятга тушиб
қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай болаларнинг хотирасида, диққат-эъти-
борида сал-пал сезилиб турадиган камчиликлар бўлади. Бу боланинг туғруқ
пайтида шикастланиши, мияси чайқалиши, оғир касал бўлиб, узоқ ётиб қолгани
оқибати бўлиши мумкин.
Интеллектуал фаолиятининг шаклланишида ижтимоий омиллар катта
ўрин тутади. Чунончи, паст маълумотли бўлиб, ичкиликка ружу қўйган, нотинч
оилада тарбия кўрган болаларнинг дунёқараши қашшоқ бўлади, ўқишда ҳам
қийналадилар. Уларда ўзлаштириш малакалари яхши шаклланмаганлигидан
ўйин билан кўпроқ машғул бўладилар. Бола ўзини зўрлаб ўқийди, ўқишнинг
тугашини бэсабрлик билан кутади. Бундай ўқувчилар шифокор ва келаёт-
ганнинг алоҳида эътиборига муҳтож бўладилар.
Қуйи синф ўқувчиси бирор ёрқин, чиройли нарсани кўрганида дарров
таъсирланиб, ҳаяжонланади. Шу ёшда уларда ҳаракат қилишга эҳтиёж жуда
кучли бўлади. Бола ҳаракат қилмаса, мушаклари зўриқиб, диққат-эътибори
сусаяди, тез чарчаб қолади. Дарс пайтида бола ўзини ҳар томонга ташлаб,
безовта бўлаверади, ўқитувчининг гап-сўзлари ва танбеҳлари фойда бермайди,
чунки бэсаранжомлик бола организмининг зўриқишга жавобан кўрсатадиган
физиологик реакциясидир. Худди шу сабабдан болалар танаффус пайтида югу-
риб, шовқин-сурон кўтаришади. Феъл-атвордаги тафовутлар мижоз хусу-
сиятларига боғлиқ бўлиши мумкин. Холерик болалар мактабда айниқса
қийналадилар. Мактаб боладан кун тартибига қафий риоя қилишни, интизомли
бўлишни талаб қилади. ўқиш жараёнида болада ижобий фазилатлар шаклланиб
боради.
7-10 ёшдан бошлаб боланинг юриш-туришида босиқлик ва саранжомлик
пайдо бўлади, маънавий ва аҳлоқий ҳис-туйғулар, ўртоқлик, синф учун жавоб-
гарлик, ҳамдардлик ҳисси юзага келади. Биринчи синф ўқувчиси учун ўзининг
муваффақиятлари ҳаммадан катта аҳамиятга эга бўлса, 3-синф ўқувчиси учун
ўртоқларининг муваффақияти кўпроқ аҳамиятга эга бўлиб қолади. 1, 2-синф
ўқувчиларининг аҳлоққа доир тушунчалари одатда ўзларининг шахсий таж-
рибаси ҳамда катта ёшдаги одамлардан кўрган-эшитганларига боғлиқ бўла-
дики, бунинг яхши томони ҳам, ёмон томони ҳам бор. 3-синф ўқувчиси атроф-
муҳит, одамлар ҳақида фикрлай бошлайдилар.
1-синфда бола ўзининг бутун юриш-туришида муаллимига тақлид қила-
ди. Болалар жамоаси 2-синфдан таркиб топа бошлайди. Энди болада ўз ўртоқ-
ларининг кўз ўнгида қилинган танбеҳлардан ҳижолат чекиш ҳисси пайдо
бўлади, тенгқурлари даврасида обрўсига «путур» етишидан кўнгли оғрийди.
Болалар феъл-атвори, табиати, дунёқараши ва ҳоказоларга кўра, ўзлари
198
сезмаган ҳолда ўзаро муносабатлари шаклланиб, алоҳида-алоҳида гуруҳларга
бирлашиб борадилар. 1-синфда бола кўпинча бир тасодиф (бирга ўтириш,
ҳамроҳ бўлиш муносабати билан дўст танлайдиган бўлса, 2, 3-синфларда
манфаат-қизиқишларнинг муштараклигига ўз тенгқурининг маънавий фазилат-
ларига тобора кўпроқ аҳамият бера бошлайди.
Ўсмирнинг юриш-туриши ўзгаради ва бошқаларга қараб ўзидаги кам-
чиликларни тузата бошлайди. Болаликдан ўсмирлик даврига ўтиш бу даврдаги
ривожланишнинг асосини ташкил этади. Одамнинг хулқ-атворида сифат жиҳа-
тидан янги хусусиятлар юзага келиб, ўз-ўзини англаш, катталар ҳамда ўртоқ-
лари билан муносабатларда йигитликка хос хусусиятлар шаклланади.
Одам атрофидагилар билан мулоқот ва муносабатда ўз камчиликлари ва
яхши хусусиятларини англай боради. Бола ўз-ўзига баҳо бериш, ўзини бошқа-
ларга таққослаш, ўзига бир намуна топиб, унга ўхшашга ҳаракат қилади ва ўз-
ўзини тарбиялашга уринади. Чунки мақсадга еришиш мушкуллигини ўсмир
фақат ташқи муҳитдан (ўқиш зарурлиги, катталарнинг талабларига бўйсуниш
кераклиги ва бошқалардан) кўрмайди, балки ўз табиатидан жой олган
тўсқинликлардан деб ҳам билади.
Ўқувчи ўқув жараёнида илмий тушунчаларни ўзлаштириб борар экан,
умуман билимларнигина эмас, балки бевосита фикр юритишни талаб қиладиган
билимларни ҳам ўзлаштириб боради. Шунингдек, ўсмир ўзи бажарган иш-
ларини диққат билан кўздан ўтказиб, таҳлил қилиб, натижаларга баҳо беради.
Ана шундай фикрлаш, яъни тафаккур рефлексив тафаккур деб аталади. ўсмирда
мушоҳада доираси кенгайиб, диққатни бир жойга тўплаш ҳамда тақсимлаш
кўникмаси пайдо бўлади.
Ўсмир хотираси кучайиб, асосий мазмунни тушуниш, эслаб қолиш
кўникмаси ривожланиб боради, шу муносабат билан механик хотира, «ёдлаб
олишга» жуда салбий муносабат пайдо бўлади.
Ўсмирлик даврида ахлоққа оид аниқ тушунчалар ва хатти-ҳаракат қои-
далари шаклланиб боради, руҳий ривожланиш ниҳоятда мураккаб ҳамда муҳим
босқич ҳисобланади. Ахлоқнинг қарор топиши ёшга, ривожланишнинг умумий
қонуниятларига боғлиқ бўлибгина қолмасдан, балки таълим-тарбия ҳамда
бошқа шакллардаги муаммолар ва ақлий ривожланиш жараёнида ижтимоий
муҳит юзага келтирган шахсий хусусиятларга ҳам боғлиқ бўлади. ўз-ўзини
англашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири жинсга мансубликни англашдир.
Жинслар ўртасидаги руҳий тафовут одам умрининг ҳеч бир босқичида худди
ўсмирлик ва ёшлик давридагидек кучли бўлмайди. Ишқий кечинмалар ва севги-
муҳаббат юқори синф ўқувчилари оламига мураккаб маънавий масалаларни
кўндаланг қўяди. Бундай пайтда улар катталарнинг кўмаги ва маслаҳатларига
жуда-жуда муҳтож бўлади. Шифокорлар ва келаётганлар ўқувчиларнинг ички
дунёсини, онтогенезининг турли босқичларидаги хусусиятларини, руҳий
ривожланишда рўй бераётган ўзгаришларнинг дастлабки аломатларини вақтида
пайқаб, фазилатларни ривожлантириш евазига ножўя ҳаракатларнинг пайдо
бўлишига йўл қўймасликлари, ўқувчи шахсиятининг ҳар томонлама камолга
этиб боришида кўмакдош бўлишлари керак.
199
Do'stlaringiz bilan baham: |