Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Пулс (томир уриши).
Қоринчалар қонни босим остида томирларга 
ҳайдаганда қон томирларнинг тебраниши пулс дейилади. Пулсни тери остида 
юза жойлашган артерия қон томирларидан елка артерияси билакда иккига 
шохланган жойда, чеккада ва бошқа ерларда сезиш ва синаш мумкин. 
Қон томирининг ҳар бир тебраниши юракнинг ҳар галги қисқаришига 
тўғри келади. Янги туғилган болада бир дақиқада пулс 120-140 марта бўлиб, 
ёши ортиши билан пулс камая боради. Пулс одамнинг ҳолатига, ташқи муҳит 
ҳароратига, одамнинг ёши ва моддалар алмашинувининг боришига боғлиқ 
бўлади. Бир ёшдаги болаларда пулснинг ҳар хил бўлиши юракнииг тузилиши, 
функцияси, нервлар билан таъминланиш даражасига, боланинг типологик 
хусусиятларига боғлиқдир. Кичик мактаб ёшидаги болаларда пулс турғимлаша 
боради. Меҳнат жараёнида, жисмоний машғулотлар вақтида, ўта ҳаяжон-
ланишда болаларда пулс анча тезлашади. 
Қон босими.
Юрак қисқариши тезлашиб, систолик ҳажми ортганда қон 
босими кўтарилади, юрак иши секинлашиб, систолик ҳажми камайганда қон 
босими пасаяди. Артерия қон босими қон томирлар диаметрининг умумий 
йиғиндисига боғлиқ. Артериал ва капилляр томирлар девори торайганда қон 
босими ортади, кенгайганда аксинча бўлади, яъни пасаяди. 
Соғлом одамда қон томирлар мускулли деворининг ҳаракати нерв гумо-
рал механизми билан бошқарилиб туриши туфайли қон босими бир меъёрда 
сақланади. Бу механизм бузилса, қон босими ўзгаради. Катта одамда аортада 
максимал, яъни систолик босим симоб устунида 120-140 мм, елка артериясида 
110-125 мм, минимал, яъни диастолик босим 70-80 мм, майда артерияларда 70-
80 мм, артерияларда 40-60 мм, капиллярларда 20-40 мм, йирик веналарда 2-5 
мм бўлади. 
Максимал қон босими билан минимал қон босими ўртасидаги фарққа пулс 
босими дейилади. Пулс босими ўрта ҳисобда симоб устунида 30-40 мм бўлади. 
Болаларда артериал қон босими катталардагига қараганда анча паст. Янги 
туғилган болада максимал қон босими 60-65 м, бир ёш охирида 90-105 мм, 
минимал қон босими 50 мм бўлади. 
Ўғил ва қиз болаларнинг қон босими 5 ёшгача бир хил бўлади. 5 ёшдан 9 
ёшгача ўғил болаларда симоб устунида 1-5 мм, яъни қизларникига нисбатан 


192 
юқори бўлади. 9 ёшдан 13 ёшгача қизларда 1-5 мм бўлади. Жинсий балоғат 
ёшида ўғил болаларда қон босими бир оз кўтарилади. Боланинг ёши ортиши 
билан қон томирлар деворининг торайиши, тана вазнига нисбатан юрак массаси 
ва ҳажмининг секин ортиши ҳисобига қон босими ҳам, пулс босими ҳам ортиб 
боради, бироқ қизларда анча суст ортади. Бу эса ўғил болаларда юрак систолик 
ҳажминииг юқори бўлиши билан изоҳланади. 
Қон болаларда катталарга нисбатан томирларда анча тез оқади. Янги 
туғилган болада қон организмдан 12 сонияда, 3 ёшда 15 сонияда, катта одамда 
эса 22 сонияда айланиб чиқади. Болаларда қоннинг айланиб чиқиши учун кам 
вақт сарфланишига сабаб шуки, уларнинг қон томирлари калта бўлади, юраги 
тез ишлайди. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish