Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Юрак фаолиятининг бошқарилиши



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Юрак фаолиятининг бошқарилиши 
 
Боланинг ва катта ёшли одамнинг юрагини организмдан ажратиб олиб
озиқ моддали ва кислородли эритма билан озиқлантириб турилса, у бир неча 
соат қисқариб туради. Юракнинг бу хусусияти юрак автоматияси дейилади. 
Организмда юрак автоматияси ички муҳит ўзгаришига қараб нерв ва гуморал 
йўл билан бошқарилади. Юракка адашган нервлар орқали узунчоқ миядан 
марказга интилувчи импульслар келади. Орқа миянинг кўкрак сегмептидан 
чиққан симпатик тугунлардан 2 та симпатик нерв адашган нерв билан бирга 
юрак мускулларига тармоқланади. Шундай қилиб, умумий уйқу артериясининг 
ёнидан аралаш нервлар ўтади. Адашган нерв марказлари қўзғалганда юракнинг 
қисқариши ва кучи, қўзғалувчанлиги ҳамда ўтказувчанлиги камаяди. Симпатик 
нерв марказлари қўзғалганда, аксинча, юракнинг қисқариш сони, кучи, 
қўзғалувчанлиги ортади. Катта ёшли одамда адашган нерв юрак автоматизмига 
бир қадар тормозловчи таъсир этади. Бунга адашган нерв тонуси дейилади. 
Симпатик нервнинг юрак фаолиятига таъсири ортиб кеца, юрак мускул-


191 
ларида моддалар алмашинуви кучаяди. Адашган нервлар қўзғалганда қонга кўп 
миқдорда ацэтилхолин ажралиб чиқади, бу гормон юрак ишини секинлаш-
тиради. Симпатик нервлар қўзғалганда, қонга норадреналин ва адреналин 
гормонлари қуйилиб, қон орқали юракка симпатик нерв каби таъсир кўрсатади. 
Бундан ташқари, қон таркибидаги кальций, калий ионлари ҳам юрак фаолия-
тига таъсир қилади. Кальций юрак ишини тезлаштиради. 
Бола туғилганда юракни таъминловчи нерв аппарати етарли даражада 
ривожланган бўлади. Юракка симпатик ва парасимпатик нервлар таъсир эта 
бошлайди. Лекин янги туғилган бола юрагига симпатик нерв таъсири кучлироқ, 
яъни симпатик нерв тонуси юқорироқ бўлади. Унинг кўз соққаси бироз 
босилса, юрак қисқариши сийраклашади. 
7-8 яшар болада юрак мускуллари нервлар билан тўла таъминланади. 
Симпатик ва парасимпатик нервлар таъсири анча барқарор бўлиб қолади. 
ўсмирлик даврида юрак функциялари катта одамларникига ўхшаб қолади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish