Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мавзу – 16.
Ўқувчи ва талабалар организмининг
морфологик ва физиологик хусусиятлари 
 
Халқ таълими ходимлари олдида ўқув-тарбия ишларининг сифатини 
кўтариш, ўқитишнинг юқори илмий даражасини таъминлаш, меҳнатга муҳаб-
бат уйғотиш, ғоявий ва маънавий тарбияни яхшилаш, эстетик ва жисмоний 
баркамолликка еришиш каби вазифалар турибди. Мактабнинг асосий вазифаси 
меҳнат, таълим-тарбия ва ҳунарга жалб этиш ишларини тамоман йўлга 
қўйишни таъминлашдир. 
Ўсаётган ёш авлодни тарбиялаш ишларини илмий асосда тўғри ташкил 
қилиш учун ҳар бир тиббиёт ходими ва педагог болалар ҳамда ўсмирлар орга-
низмининг ривожланиш хусусиятларини мукаммал билмоғи лозим. 
Юқорида келтирганимиздек, болалар ва ўсмирлар организми катталар 
организмидан анатомик ва физиологик хусусиятлари, узлуксиз ўсиши ва 
ривожланиши билан фарқ қилади. 
Ўсиш ва ривожланишга ташқи ва ички омиллар катта таъсир кўрсатади. 
Маълумки, ҳар қайси аъзонинг ҳолати бошқа аъзоларга муайян даражада 
таъсир кўрсатиб туради. Чунончи, нафас аъзоларининг бекаму кўст ривож-
ланиши юрак-томирлар системасининг вазифавий ҳолатига, бу эса ўз навбатида 
нафас аъзоларининг ривожланиши ва фаолиятига таъсир қилади. 
Аъзолар ёки системаларнинг чиниқишида ҳам худди шундай алоқадорлик 
бор. 
Боланинг сиҳат-саломат ривожланиши учун бадан териси ва унга алоқадор 
аъзоларнинг тўғри ишлаши муҳим аҳамиятга эга. Бадан терисидаги кўпдан-кўп 
рецепторлар организмнинг ташқи муҳит билан алоқа боғлаб, шу муҳитнинг 
ўзгаришларига мослашишини таъминлаб туради. Бадан териси ҳимоя вазифа-
сини адо этиб, аъзо ва тўқималарни зарарланишдан сақлайди, организмга мик-
роблар, сув ва унда эриган заҳарли моддаларнинг ўтишига йўл қўймайди. 
Баданнинг очиқ ва ёпиқ жойларидаги терининг бактерицид вазифаси 
болаларда, жумладан 7-9 яшар ўқувчиларда яхши ривожланган бўлади. 
Бактерицидлик индекси (ўлдирилган микроблар сони) куз ва баҳорда 85-81 
фоизни ташкил этса, қишда 58 фоизгача пасаяди. Бадан терисининг бакте-
рицидлик вазифаси организмнинг иммимологик реактивлиги ҳолатини акс 
эттиради. Жисмоний ривожланишдан орқада қолган болалар ва ўсмирларда 
бадан терисининг бактерицид вазифаси йилнинг ҳамма фаслларида ҳам 
тенгдошларига қараганда анча паст бўлади. 
Рецепторлар организмдаги иссиқликни идора этилишида иштирок этади, 
бу чиниқишда катта аҳамиятга эга. Юқорида қайд қилганимиздек, бадан тери-
сида ултрабинафша нурлар таъсирида 7-8 дегидрохолестериндан витамин Д 
синтезланади. витамин Д кальций ва фосфор тузлари алмашинувини идора 
этишда қатнашади. 
Болаларда тери мугўз қатламининг юза ҳужайралари осон кўчиб тушади. 
Булар 2-3 қатор бўлиб жойлашган ва бир-бири билан анча суст боғланган. 
Бадан териси эпидермиси билан мугуз қатлами 7 яшар болада ҳам катта одам-
лардаги каби бўлади. Ёғ безлари фаолияти 15-16 ёшга бориб аста-секин кучаяди 
ва 18 ёшга этганда худди катталарникидек бўлиб қолади, тер безлари 7 ёшгача 


194 
бўлган болаларда катталардагидан кўра кўпроқ бўлади, кейинчалик камаяди. 
Суяк тўқимаси шаклланиб, аста-секин тоғай тўқимаси ўрнини тўлдириб 
боради. Болалар суяк тўқимасида органик унсурларнинг кўпчилиги, скелети-
нинг анча қайишқоқлиги туфайли танага узоқ вақт зўр келиб турганида ёки 
бола гавдасини нотўғри тутганда шакли ўзгаради. Скелет, жумладан, чаноқнинг 
айрим суяклари бир-бирига батамом қўшилмаган бўлади. 17-18 ёшга боргандан 
кейингина ёнбош, қуймич ва қов суяклари бир-бирига қўшилиб, ягона 
«номсиз» суякка айланади. 
Кафт усти, яъни билакузук суяклари чақалоқда эндигина маълум бўлиб 
келаётган бўлади. Булар аста-секин ривожланиб, бола 10-13 ёшга этганда суяк-
ка айланади. Бармоқ фалангалари ҳам ҳудди шу вақтга келиб суякка айланиб 
бўлади. 
Болаларни ёзувга ва энг оддий меҳнат малакаларига ўргатишда қўл 
панжаларининг шу хусусиятларини ҳисобга олиш зарур, айниқса ўқишнинг 
биринчи йилида уларни ёзма иш билан зўриқтирмаслик лозим. 
Болаларнинг мускул системаси суяк системаси билан жипслашган бўлиб, 
булар одамнинг ҳаракатларини биргаликда таъминлаб беради. Бадандаги йирик 
мушаклар, асосан орқа, елка, сон мушаклари ва бошқалар ҳаммадан илгари 
ривожланади. 6-7 яшар болаларда булар анча яхши ривожланган, бироқ майда 
мушаклар, масалан, оёқ-қўл панжаси мушаклари ҳали унча ривожланмаган 
бўлади. Шу сабабдан гўдак болалар юриш, югуриш, сакраш, ирғитишсингари 
асосий табиий ҳаракатларни анча кеч ўзлаштирадилар, майда ва аниқ 
ҳаракатларни эса анча қийналиб бажарадилар. 
9-12 ёшларда болалар турли мускул гуруҳларига тушадиган юкни 
мустақил тақсимлай оладилар, ҳаракатлари анча уйғунлашиб, маромга мослаша 
боради. 
Мушак системаси бола улғайган сари ривожланиб боради. Чунончи, 
чақалоқда барча мушаклар вазни тана вазнининг 23% ини, 8 яшар болада 27% 
ини ташкил этадиган бўлса, 17-18 ёшда 43-44% ини ташкил этади. Мушаклар 
вазни ортиб, шунга яраша куч ҳам кўпаяди, натижада организмнинг узоқ 
муддат ишлай олиш қобилияти ортади. Шу билан бирга ҳаракатлар тобора 
уйғунлашиб, мураккаблашади ва танани бошқара олиш кўникмаси ҳосил 
бўлади. Наинки, боланинг мушаклари, балки марказий нерв системаси ҳам 
ривожланиб ҳаракат анализаторларининг шакланишига боғлиқ равишда 
ривожланади. 
Болаларнинг юқори нафас йўллари катталардагига қараганда анча тор, 
нафас аъзолари тўқималари нозик, шиллиқ пардалари қон ва лимфа томирлар 
билан мўл-кўл таъминланган, салга жароҳатланади. Нафас йўлларига чанг ва 
касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг кўпроқ тушиши ҳам шунга боғлиқ. 
Бурундаги яллиғланиш жараёнлари оғиз билан нафас олиш туфайли юқумли 
касалликлар қўзғатувчи микроблар ва заҳарли моддаларнинг организмга 
тушиши учун жуда қулай шароит яратилади. Натижада, бола бронхит ёки 
зотилжам билан оғриб қолиши мумкин. 
Ўпка бир неча ривожланиш босқичини ўтайди. Болалар ўпкасида 
интерстициал тўқима мўл-кўл, лимфа томирлари ва рецепторлар бронхиолалар 
кўп бўлганлигидан болаларда яллиғланиш жараёнлари кўп учрайди. Шу 


195 
сабабдан, болалар муассасаларида ҳаво доимо тоза бўлиши шарт, бунинг учун 
хоналарни яхшилаб шамоллатиш, хўл латта билан артиб туриш зарур. Бола-
ларни бурундан чуқур ва бир маромда нафас олишга ўргатиш керак. Боланинг 
юраги 7 ёшгача зўр бериб ўсади, 7 ёшдан 10 ёшгача юрак ўлчовлари ва ҳажми 
аста-секин ортиб боради. Мана шу даврда юракнинг таянч тўқимаси обдон 
шаклланиб, марказий ва периферик нерв системаси яхшигина ривожланади. 7 
яшар боланинг артериялари катта кишилар томиридан анча кенг бўлади, 
артериал босимнинг бирмунча паст бўлиши шунга боғлиқ. 
Ҳужайраларга дақиқа сайин етказиб туриладиган қон миқдори кислород 
эҳтиёжига мос келиши керак. Юрак ҳар сафар қисқарганда артерияларга отилиб 
чиқадиган қон миқдори болада катта одамдагига қараганда камроқ бўлади. Шу 
сабабли бола юраги катта ёшли одам юрагига қараганда ҳар дақиқада кўпроқ 
қисқаради. 
Кичик мактаб ёшидаги болаларда юрак қисқаришлари сони мактабгача 
тарбия ёшидаги болаларга қараганда турғун бўлади. Бироқ, кескин ҳаракатлар, 
турли ҳис-ҳаяжонларда кичик мактаб ёшидаги болаларда юрак қисқаришлари 
сони анча ортади. 
12-15 ёшда юрак вазни тез ўсади. 15 ёшга борганда юрак вазни дастлабки 
вазнига қараганда 15 баравар ортади, юрак ҳажми томирлар йўлига унча мос 
келмайди, чунки томирлар юрак ҳажмига нисбатан секинроқ ривожланади. 
Бундай ривожланиш қон айланишини бир қадар қийинлаштириб қўяди, 
бинобарин, мушак фаолияти ортганда қон босими салга кўтарилади. 
Ўсмирлар юраги ортиқча қўзғалувчан бўлганидан, жисмоний машқлар ва 
жисмоний меҳнат қилганда эҳтиёт бўлиши керак. 
Оқ қон таначалари организмда юқумли касалликларга қарши курашишда 
зўр ҳимоя вазифасини адо этади. Бола зўр бериб ўсаётганда қон яратиш аъзо-
лари зўриқиб ишлайдиган ва ташқи муҳитнинг нохуш таъсиротларига жуда 
сезгир бўлади. Болаларнинг очиқ ҳавода етарли бўлмаслиги, ҳаддан ташқари 
зўриқиши ва гигиена талабларининг бирор тарзда бузилиши, аксари камқон-
ликка олиб келади. Қуёш нури ёки сунъий нурлардан нотўғри фойдаланиш бола 
организмига, жумладан, кўмигига ёмон таъсир кўрсатади, натижада кўмик 
етилмаган қон таначаларини кўплаб ишлаб чиқара бошлайди. 
Боланинг ўсиб-униб бориши кўп жиҳатдан ҳазм аъзолари ишига боғлиқ. 
6-7 яшар болаларда сут тишлари тушиб, ўрнига доимий тишлар чиқа бошлайди. 
Аввал 4 та катта жағ тиши чиқади, кейин сут тишлари қайси тартибда чиққан 
бўлса, ҳудди шундай тартибда тушади ва ўрнига доимий тишлар чиқади. 
Доимий тишларнинг эмал қатлами болаларда катталардагига қараганда бир-
мунча катта бўлади. Шунга кўра, тишларни зарарланишдан асраш учун тиш 
парвариши қоидаларига бекаму кўст риоя қилиш керак. Болаларнинг қизил-
ўнгачи катталарникига қараганда калтароқ ва торроқ, салга чақаланади, нозик 
шиллиқ парда билан қопланган бўлади. Эластик тўқима ҳам бўлади. Шунинг 
учун ҳам овқатни яхшилаб чайнаб ютиш зарур. 
Меъда ҳаётнинг биринчи йилларида анча тез ўсса, кейинги ўн йил давоми-
да ўсиши бирмунча секинлашади. Болаларда меъда ширасидаги кислоталар ва 
ҳазм қилувчи ферментлар миқдори анча кам, шунинг учун у овқатни оз-оздан, 
тез-тез еб туриши керак. 


196 
Ўсмирлик даврида қалқонсимон без билан жинсий безлар фаолиятида 
чуқур ўзгаришлар содир бўлади, шу туфайли бош мия катта ярим шарлари 
пўстлоғи қўзғалувчанлиги ўзгаради. 
7 яшар болада ҳамма сезги аъзолари яхши ривожланган бўлади, бироқ, 
баъзилари, жумладан, кўз ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. 
Яқин ёки олис масофада турган нарсаларни аниқ кўриш учун кўзни 
маълум бир тарзда мослаштириш зарур. Кўзнинг ана шу хусусияти акко-
модация деб аталади. Аккомодация кўз гавҳари шаклининг ўзгаришига боғлиқ, 
одам яқинда турган нарсаларга қараганда кўз гавҳари қавриб бўртса, узоқда 
турган нарсаларни кўрганида аксинча яссиланади. Кўзнинг турли масофа-
лардаги нарсаларни кўришга мослашиш хусусияти ёш улғайган сари ўзгариб 
боради. Болаларда кўз гавҳари анча эластик бўлганидан ўз шаклини тез 
ўзгартириб олади. 
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар, айниқса мактабда ўқишни энди 
бошлаган болалар расм чизиш, турли шакллар кесиш ва уларни ёпиштириш, 
ёзиш ва ўқишга тобора кўпроқ вақтларини сарфлайдилар. Машғулотлар 
пайтида бошларини анча энгаштириб ишлайдилар. Машғулотлар узоқ давом 
этганда кўз пардасидан қоннинг айланиб ўтиши қийинлашади, шунга кўра кўз 
ички босими ортиб, кўзнинг олдинги-орқа ўқи аста-секин узайиб боради. 
Шундай қилиб, болалар муассасаларида, мактаб, лицей ва коллежларда 
ўтказиладиган таълим-тарбия болаларнинг ёшига хос анатомик-физиологик 
хусусиятларни ва гигиена талабларини ҳисобга олмасдан уюштирилса, бу 
унинг организм ривожланишида турли салбий ўзгаришлар юзага келиши 
мумкин. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish