Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ЭҲМ хоналарига қўйиладиган талаблар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

ЭҲМ хоналарига қўйиладиган талаблар 
 
Кейинги йилларда ахборот технологиялари ўқув жараёнига кенг татбиқ 
қилинмоқда. ўқувчи ва талабаларнинг замонавий компютерлар билан жиҳоз-
ланган хоналарда ишлашига тўғри келмоқда. Бу хоналар бир қанча гигиеник 
талабларга жавоб бериши керак. 
ЭҲМ хоналар 9-12 кишига мўлжалланади ва ҳар тингловчи учун алоҳида 
жой ажратилади. Ҳар бир ишчи ўринга тўғри келадиган майдон 5 м
2
дан кам 
бўлмаслиги керак. Хонанинг умумий майдони шундан келиб чиқиб аниқланади. 
Хона юзаси, деворлар ва поллар гигиеник талабларга жавоб берадиган мате-
риаллар билан қопланиши керак. Хоналарнинг турли кимёвий моддалар билан 
ифлосланишига йўл қўйилмайди. Шу сабабли ДСП, ДВП ва декоратив қоғоз 
пластик ва поливинилхлорид қопламалар қўллаш мумкин эмас. Уларнинг 
баъзилари ҳаво ўтказмайди, бошқалари эса уларни ўзига ютиб радиоактив ва 
электромагнит чангга тўйинади. 
Иш жойини ташкил қилаётганда ўқувчилараинг эҳтиётсизлик билан ёки 
тасодифан қурилмаларнинг орқа деворларига (турли симлар, қурилмалар жой-
лашган қисмларига) тегиб кетишига йўл қўйилмайдиган қилинади. Шу сабабли 
қурилмаларнинг орқа қисмлари деворга қаратиб, ёки хонанинг ўртасида бир-
бирига қаратиб ўрнатилади. Акс ҳолда махсус тўсиқлар ўрнатиш лозим. Мони-
тор, клавиатураларга дискетлар, дисклар, китоблар, дафтарлар қўйилиши мум-
кин эмас. Шунингдек ҳўл қўллар ва ҳўл кийимда ишлаш тақиқланади. 
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, фойдаланиладиган асбоб ва жиҳозлар 
турли электромагнит, рентген, ултрабинафша, иссиқлик нурлари манбадир. 
Улардан чиқадиган нурлар хонанинг ион ва сифат таркибини бузади. Ҳаво 
исийди, намлик камаяди, майда чанг зарралари кўпаяди. 
Хонага қуёш нурларининг радиоактивлиги ҳам қўшимча таъсир қилмас-
лиги ва хонанинг бир текисда, майин ёритилишини таъминлаш учун деразалари 
шимолга қараган хоналар танлаш тавсия қилинади. Агар бунинг иложи бўлмаса 


202 
деразалар маҳсус дарпардалар, жалюзлар билан жиҳозланади. 
Хона ҳарорати 19-21
0
С, унинг намлиги 30-45% бўлиши талаб қилинади. 
Бу хоналарни шамоллатишдан ташқари махсус совутгич ва намлагичлар, ҳаво 
ионизаторлари ўрнатишни талаб қилинади. 
Агар хоналар сунъий ёритилса иш столлари ва синф тахталари ёруғлиги 
500 люкс дан кам бўлмаслиги лозим. Ёруғлик ўқувчининг орқасидан тушиши 
керак. ЭҲМ хоналарида индивидуал ёритиш мосламалари қўлланилмайди. 
Ҳар бир иш жойи талабга жавоб берадиган ўриндиқлар (ярим юмшоқ, 
суянчиқли, баландлиги ўзгарадиган) билан жиҳозланади. 
Мониторларнинг кўзга яқин бўлиши натижасида кўзнинг кўриш қуввати 
камайиши, кўз оғриши, толиқиш (85% болаларда) аниқланган. ўқувчиларнинг 2 
соат ЭҲМ хоналарида ишлашидан кейин уларда яқиндан кўришнинг ёмон-
лашуви (аккомодация 5 баробар камаяди), ақлий иш қобилиятининг камайиши, 
юрак-томир тизимининг зўриқиши аниқланган. 
Турли компютер қурилмаларининг зарарли таъсирлари ўрнатилган 
меъёрлардан 10 баробар кам. Лекин бу меъёрлар катта ёшдаги операторларга 
нисбатан олинган. Болалар ва ўсмирлар организмининг сезгирлиги, соғлиги-
нинг охиригача мустаҳкамланмаганлиги, кўпчилик физиологик кўрсатгич-
ларнинг, жинсий балоғатга этишнинг тугалланмаганлигини ҳисобга олиш 
керак. 
Шу сабабли 4-7 синф ўқувчиларининг монитор олдида узлуксиз ўтириши 
15 мин, умумий вақти (бир кунда) 1,25 соатдан ошмаслиги керак. Юқори 
синфлар ва КҲК ўқувчиларида эса монитор олдида узлуксиз ўтириш 25 мин, 
умумий вақт 2 соатдан ошмаслиги лозим. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish