Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Синф тахталарига қўйиладиган гигиеник талаблар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Синф тахталарига қўйиладиган гигиеник талаблар 
 
Синфлардаги тахталар асосан икки хилги деворга ўрнатилган тахталар ва 
кўчма тахталарга бўлинади. Тахтадаги ёзув ҳаммага кўриниши учун охириги 
қатордаги парталарга ёки столларга нисбатан оралиқ кўпи билан 8-9 м бўлиши 
керак. Бундай масофада синф тахтасига ёзилганларни ўқувчи яхши кўради. 
Синф тахталарининг юзаси ялтирамайдиган, силлиқ, жигар ранг ёки тўқ 
яшил тусдаги линолеум, ренин, ё бўлмаса пластмассадан тайёрланади. Тахта-
нинг пастки чети парталар баландлигидан сал юқорирок (полдан ҳисобланганда 
85-95 см баландликда) бўлиши керак. Яхши кўриниб турадиган бўлиши учун 
тахталар тепасига қўшимча чироқ ўрнатиш ҳам мумкин. 
Жисмоний тарбия дарсларига қўйилган гигиеник талаблар 
 
Мактабдаги жисмоний тарбияни тўғри ташкил этиш ўсаётган организмга 
ҳар торнонлама ижобий таъсир кўрсатадиган хилма-хил воситалардан фой-
даланишни кўзда тутади. Бундан ўқувчиларнинг ёшга алоқадор анатомик-фи-
зиологик хусусиятларини, саломатлиги ва жисмоний тайёргарлик даражасини 
ҳисобга олиш муҳирн аҳамиятга эга. 
Меҳнат ва жисмоний машқлар дейилганда биринчи галда жисмоний ри-
вожланиш мақсадида қўлланиладиган ҳар хил шаклдаги ҳаракатлар тушу-


206 
нилади. Ҳаракат фаоллигининг чекланиши гипокинезия «гиподинамия»га олиб 
келади, бунда ҳаракат аппарати, вегетатив нерв системаси, қон айланиши ва 
бошқалардан ўзгаришлар фойда қиладиган умумий морфологик ва функционал 
этишмовчиликлар рўй беради. Айни вақтда ақлий ва жисмоний меҳнат қоби-
ляти пасайиб, одам тез чарчаб қолади, организмнинг ташқи муҳитнинг зарарли 
таъсиротларига қаршилига сусайиб кетади, бу кейинчалик юрак томир ва асаб 
системаси, нафас ва ҳазм аъзоларида касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши 
мумкин. 
Агар тараққиёти муносабати билан гипокинезиянинг олдини олиш 
масаласи айниқса долзарб бўлиб қолди. Жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатсиз-
лик ўринини тўлдириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу ўринда ўзбекистон 
Республикаси Олий кенгашининг «Жисмоний тарбияни ва спортни тараққий 
еттириш», тўғрисида 14/1-1992-йилда чиқарган қарори муҳим аҳамиятга эга. 
Жисмоний машқлар бутун организмга ўзига хос ижобий таъсир кўрсатиб, 
ташқи муҳитнинг турли ноқулай омилларига, масалан, барометрик босимининг 
ўзгариб туриши, кислород етишмовчилиги, баъзи заҳарли моддалар ва юқумли 
касалликларга чидамлигини оширади. 
Ўқувчиларнинг меҳнати асосан ақлий меҳнат ҳисобланганлигидан жис-
моний машқларнинг асабий-руҳий зўриқишларини бартараф этишини ҳисобга 
олиш керак. Ақлий ишни жисмоний иш билан навбатлаштириб олиб бориш 
натижасида чарчаган ҳужайраларнинг энергитик сарфи ўрни тез тўлади. 
Жисмоний тарбияда мактаб шифокори етакчи ўрин тутади, у мактаб 
ўқувчиларини тиббий текширувдан ўтказади, жисмоний тарбия ўқитувчиси ва 
ота-оналар билан бамаслаҳат ишлайди. 
Ўқувчиларни тиббий гуруҳларга тақсимлаш жорий ўқув йилининг охири, 
янги ўқув йилининг бошига келиб тугалланиши керак. Ўқув йили бошида энди 
тақсимлаб чиқилган гуруҳларга қўшимча тузатишлар киритилади, холос. Тиб-
бий текширувнинг натижалари ва жисмоний тайёргарлик тўғрисидаги маълу-
мотларга қараб ўқувчилар тиббий нуқтаи назардан асосий, тайёрлов ва махсус 
гуруҳларга бўлинади. 
Асосий гурулиларга соғлигидан деярли ўзгаришлар бўлмаган, жисмоний 
тайёргарлиги яхши бўлган, яъни югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш ва бошқа-
лардан ўртача ва юқори кўрсаткичларга эришадиган ўқувчилар киритилади. Бу 
гуруҳ ўқувчилари жисмоний тарбияга доир тўла дастур талабларини бажаради, 
спорт билан шуғулланиб. ҳар хил жисмоний тарбия тадбирларида иштирок 
этади, болалар, ўсмирлар спорт мактабига киришга ёки кейинчалик турли мусо-
бақаларда қатнашишга алоқадор спорт машқлари билан шуғулланишга тайёр 
бўлади. 
Тайёрлов гуруҳ аъзолари саломатлигида арзимас ўзгаришлар бўлган жис-
моний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик жиҳатидан орқада қолган ўқув-
чилардан иборат бўлади. Бу гуруҳга кирадиган ўқувчилар спорт машқлари ва 
мусобақаларга қўйилмайди. Жисмоний тарбия меъёрларини топшириш улар 
учун шарт эмас. Снарядларда бажариладиган машқлар, югуриш, сакраш чекла-
нади. Бир қадар зўриқишни талаб қиладиган машқлар ўқувчиларга оғирлик қи-
лади. Уларга мактаб машғулотлари орасидаги танаффусларда ва дарслардан 
ташқари вақтда ўйналадиган серҳаракат ўйинлар ва умумий жисмоний 


207 
тайёргарлик сексияларидаги бошқа қўшимча машғулотлар тавсия этилмайди. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish