188
Янги туғилган болада қоннинг солиштирма оғирлиги 1060 дан 1080 гача,
2 яшар болада 1050, ёш ортиши билан бир оз кўтарилиб, 1055-1062 га этади ва
доимо шу хилда бирдай туради.
Янги туғилган болада эритроцитлар кўп бўлганидан қоннинг ёпиш-
қоқлиги 10-11 бўлиб, икки ёшда 6
гача тушади, катталарда 4 бўлади. Янги
туғилган боланинг қон плазмаси кўпи билан қоннинг 50% ни ташкил этади.
Қон плазмасида оқсил миқдори катта одамдагидан кам, яъни 5,5-6,5% бўлади. 7
ёшда плазмадаги оқсиллар миқдори 6-7% ни ташкил этади.
Янги туғилган болада плазма албуминларига нисбатан глобулинлар миқ-
дори катталардагига қараганда кам бўлади. Эритроцитлараинг чўкиш реак-
цияси (РОЕ-СОЕ) бир соатда 2 мм, чақалоқларда соатига 4-8 мни, 7-11 ёшда
бир соатда 4-12 мм бўлади. Янги туғилган боланинг қон плазмасида-ош тузи ва
қанднинг миқдори нисбатан кам, 6 ёшда катта одамникига этади.
Кальций
тузлари катта одамникига нисбатан кўп бўлади. Эритроцитлар миқдори катта
одамникига қараганда ортиқ бўлиб, 1 мм
3
қонда 4,5-7,5 млн га тенг, 12 ёшда бу
миқдор катта одамникига тенглашади. 12-14 ёшда
эритроцитлар сони бир оз
ортади.
Янги туғилган болаларда гемоглобин миқдори 110-114%, 100 г қонда 17-
25 г бўлади. Бола катта бўлган сари гемоглобин миқдори ҳам камайиб, 1-2 ёшда
80-90% бўлади. Гемоглобин миқдори, эритроцитларнинг кўп бўлиши боланинг
соф ҳавода қанча бўлишига боғлиқ. Янги туғилган болаларда лейкоцитларнинг
сони 1 мм
3
қонда 10000 дан 20000 бўлади, 12 ёшда 10000 дан 12000 гача
камаяди. Мактаб ёшидаги болаларда 1 мм
3
қонда 7-3 мингни ташкил этади. 3-7
ёшда нейтрофиллар сони кам, лимфоцитлар сони эса анча кўп бўлади.
Боланинг ёши ортиши билан нейтрофиллар сони ортиб,
лимфоцитлар
сони камаяди. Нейтрофиллар ва қоннинг фагоцитар функцияси ҳам кам бўлади.
Боғча ёшидаги болаларни юқумли касалликларга тез чалиниши қисман шу
билан изоҳланади. 8-9 ёшдан фагоцитар функция ортиб,
организмнинг турли
касалликларга чидамлилиги ошади.
Тромбоцитларнинг сони ҳам ёшга қараб ўзгариб туради. Катта одамда 1
мм
3
қонда 200-400 минг, 1 ёшгача бўлган болаларда 160-330 минг, 1 ёшдан 2
ёшгача 140-170 минг, 2 ёшдан 3 ёшгача 150-300 минг, 3 ёшдан 4 ёшгача 356-
370 минг бўлади. Қоннинг ивиш тезлиги барча ёшдаги болада бир хил бўлиб, 3-
4 дақиқада қон лаҳтаси ҳосил бўлади.
Янги туғилган болада қон суяклардаги қизил иликда яратилади. Бир
ёшдан бошлаб қизил илик ёғ тўқимаси билан алмашина бошлайди, бу жараён
дастлаб сон,
катта болдир суякларида, кечроқ умуртқаларда бошланади. Беш
ёшдан қизил иликнинг ёғ тўқимаси билан алмашиниши анча тезлашади. 8 ёшда
болдир суякларининг ярмида қизил илик ўраини ёғ тўқимаси қоплайди. 12-15
ёшдан бошлаб, қон яратилиши катталарникидек бўлади. Бола туғилгандан сўнг
талоқ тез ўса бошлайди, вазни 5 ойликда 2 ҳисса, 1 ёшда 3 ҳисса, 10-12 ёшда 10
ҳисса ортади.