3-маъруза. Буюкбритания, Франция, Италия.
Режа:
Табиий шароити ва ресурслари
Ахолиси
Хужалиги
Буюк Британия - Шимолий Европанинг, қолаверса, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларидан бири. Расмий номи - Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги. Пойтахти - Лондон. Ҳудуди - 244100 км2. (Шотланд ороллари билан бирга). Аҳолиси – 66,8 млн киши (2019 й). Давлат тили - инглиз. Дини - протестантлик. Пул бирлиги – фунт стерлинг.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироллиги Британия оролларида жойлашган. Унинг таркибига Англия, Шотландия, Уелс ва Шимолий Ирландия киради. Географик ўрнининг қулайлиги унда халқаро денгиз ва ҳаво йўллари кесишганлиги билан белгиланади.
Буюк Британия ер юзаси асосан пасттекислик, шимоли - ғарби тоғликлар, маркази ва жануби – шарқи текислик ва пасттекисликлардан иборат.
Мамлакат Шимолий денгиз орқали Европадан ажралиб туради. Унинг релефи икки қисмга: шимолий ва ғарбий қисмларга бўлинади. Фойдали қазилмалари бирмунча кам. Темир рудаси ва юқори сифатли тошкўмир қазиб чиқарилади. Тошкўмирнинг аниқланган умумий захираси 170 млрд. тонна. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Шимолий денгиз шелф зонасидан нефт ва табиий газ қазиб олиш бошланди. Шундай бўлса-да, мамлакат ўзининг нефт ва табиий газга бўлган эҳтиёжини импорт ҳисобига қондиради.
Енергетика хом ашёсига бўлган эҳтиёж Буюк Британияда уран рудаси ҳисобига қопланади. Мамлакат сув ресурслари билан тўлиқ таъминланган. Унинг марказий қисмида темир рудаси, каолин, ош тузи сингари фойдали қазилма конлари учрайди.
Мамлакат иқлимига Шимолий Атлантика илиқ оқимлари, жануби - ғарбий шамоллар олиб келувчи илиқ ҳаво массалари ўз таъсирини кўрсатади. Шимолида июлнинг ўртача ҳарорати 130C, жануби - шарқда 16,50C. Лондон ва унинг атрофида ҳарорат 3 - 4 ой мобайнида 00 C дан паст ҳолатда сақланади, мамлакат шарқида баъзан - 180C гача тушади.
Асосий дарёлари: Темза, Северн, Уз, Тис, Тайн, Иден ва бошқалар. Дарёлари, асосан, ёмғир сувларидан тўйинади, куз ва қишда тўлиб оқади, музламайди. Тоғларда ко`ллар анча кўп, улардан энг йириклари Лоҳ - Ней, Лоҳ – Ломанд ва б.
Мамлакат ҳудудида илгари ўрмон ресурлари анча кўп бўлган бўлсада, кейинги даврларда улар кесилиб, камайиб кетган. Ўрмонлар билан қопланган майдонлар мамлакатда 7 фоизга ҳам этмайди.
Давлат тузилишига кўра, Буюк Британия - парламентар монархия мамлакати бўлиб, давлат бошлиғи сифатида мамлакатни қирол ва қиролича бошқаради. Мамлакатнинг ягона конститутсияси йўқ. Давлат тузуми конститутсия ўрнида қўлланиладиган акт, махсус қонунларга, урф-одатларга асосланади. Қонун чиқарувчи олий органи - парламент бўлиб, у қирол ва ички палатадан иборат. Шимолий Ирландия маъмурий мухторият ҳуқуқига эга бўлиб, у қирол томонидан тайинланган губернатор томонидан бошқарилади.
Тарихий маълумотларга назар ташласак, милоддан аввалги ВИИИ асрдаёқ оролларга Келт-Бриттлар келиб жойлашган. В асрнинг иккинчи ярмида англо-сакслар мамлакатнинг катта қисмини босиб олиб, қатор феодал қиролликларни барпо қилишган. ИХ аср бошларида англо-сакс давлатлари бирлашиб, “Англия” деб атала бошлади.
Х асрнинг иккинчи ярмида Англия Нормандия Герсоги томонидан истило қилингандан сўнг мамлакатда феодал тузум шаклланди, феодал эр эгалиги пайдо бўлди. Х-ХИ асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ маркази сифатида мамлакатда шаҳарлар пайдо бўла бошлади. Узоқ асрлар мобайнида Буюк Британия денгиз ва океанлар “ҳукмдори”сифатида кўпгина ҳудудларни забт этди.
ХИХ асрга келиб Британияда қазиб олинган кўмир ва эритилган чўян жаҳонда қазиб олинган кўмирнинг 70% дан ортиқ қисмини ва эритилган чўяннинг 40 %ни ташкил этди. Жаҳонда илк тўқимачилик, тикувчилик саноатининг ривожи ҳам, аввало, айнан мазкур мамлакат номи билан боғлиқ.
Буюк Британия аҳолиси сони ХХ асргача аҳолининг океан ортига оммавий тарзда кўчиб кетишига қарамасдан анча тез ўсиб борди. Бироқ туғилиш камайиб кетганлиги муносабати билан кейинги 15-20 йил давомида аҳолининг табиий ўсиши сезиларли даражада пасайганлиги кузатилмоқда, шу билан бирга, мамлакатда катта ёшдагилар салмоғи кун сайин ортиб бормоқда.
Буюк Британия - урбанизатсия даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради. Аҳолининг 83 % қисми шаҳарларда яшайди. Аммо Лондон, Глазго, Леверпул шаҳарларида аҳоли бирмунча қисқариб бормоқда. Аҳолининг 85 % и инглизлар, қолганлари шотландлар, ирландлар ва бошқа миллат вакилларига тўғри келади. Аҳолиси 7 млн кишидан ортиқ бўлган Лондон энг йирик агломератсияни ташкил қилади. Европада жойлашган энг йирик мегалополислардан бири Буюк Британияда жойлашган Инглиз мегалополиси бўлиб, ундаги агломератсиялар сони - 30 та. Энг йириги - Лондон. Унинг умумий узунлиги – 400 км.
Буюк Британиянинг асосий шаҳарлари: Лондон, Глазго, Шеффилд, Бирмингем, Ливерпул, Терсо, Тонг, Хелнсдейл, Уик, Аллапул, Тейн, элгин, Банф, Фрейзерборо, эдинбург, Перт, Данди, Ёрк, Болтон, Глостер, Брайтон, Бат, Рединг, Оксфорд, Бристол, Медлсбро ва ҳ. (Брадсчаw М. Wорлд регионал геограпҳй. Бостон. 2000).
Хўжалиги. Иккинчи жаҳон уруши даврида Буюк Британиянинг бир қанча шаҳарлари катта талофат кўрди, савдо алоқалари издан чиқди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1950 - йилдан - 1980 - йилгача бўлган вақт оралиғида бир неча фоизгача камайди. Шундай бўлса-да, бугунги кунда Буюк Британия жаҳон мамлакатлари орасида ўз нуфузи, иқтисодий салоҳияти билан алоҳида ажралиб туради.
Маълумки, мамлакат хўжалиги узоқ даврлар мобайнида мустамлакачиликдан катта фойда кўрар эди. Бу ҳолатга барҳам берилиши билан четдан кириб келадиган хом ашё миқдори ҳам тобора қисқариб борди.
Бугунги кунда Буюк Британия саноат ишлаб чиқариш ҳажми б ўйича
жаҳонда бешинчи ўринни эгаллайди. Барча саноат маҳсулотларининг 2/3 қисми оғир индустрия ҳиссасига тўғри келади. Фан техника тараққиёти билан боғлиқ бўлган тармоқлар, жумладан, атом энергетикаси, электрон жиҳозлар ишлаб чиқариш ва нефт кимёси, роботсозлик анча тез ривожланди. Шунингдек, саноатнинг айрим тармоқлари - автомобилсозлик, кемасозлик, аерокосмик саноат, жумладан, ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва авиасозликда қўлланиладиган двигателлар ишлаб чиқариш бўйича этакчи ўрин эгаллайди.
Буюк Британия илмий-техникавий салоҳияти бўйича Европада энг олдинги ўринни эгаллайди. Мамлакат олимлари томонидан олинган Нобел мукофотлари сони бўйича ҳам мазкур мамлакат жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Чунончи, мамлакат дунёда этакчи университетлари билан ҳам ажралиб туради (13-жадвал).
Буюк Британия иқтисодий жиҳатдан юқори даражада ривожланган мамлакат бўлиб, экспортининг 90%и саноат маҳсулотларига тўғри келади.
Експортида айниқса, машинасозлик, энергетика, кимё саноати маҳсулотлари этакчи ўрин эгаллайди.
Ёқилғи энергетика саноатида тошкўмир қазиб олиш ўз ўрнини нефт ва табиий газ қазиб олишга бўшатиб бермоқда. Атом энергияси ҳам тез ривожланмоқда. Кўмир қазиб олиш бўйича Ёркшер ҳавзаси олдинги ўринда туради. Металлургия - қадимий тармоқ ҳисобланиб, маҳаллий руда хом ашёси мазкур саноат тармоғини деярли тўлиқ таъминлайди. Мамлакат зарурий хом ашёни Испания ва Канададан импорт қилади.
Мамлакат кемасозлигида Клайд, Глазго, Темза ва бошқа шаҳарлар этакчилик қилади. Машинасозлик тармоғининг асосий марказлари - Нюкасл, Шеффилд, Глазго. Янги тармоқлар орасида электротехника, электрон саноат, автомабилсозлик, самолётсозлик, биотехнология каби тармоқлар жадал ривожланмоқда.
Кимё саноатида - нефт-кимё, сулфат кислота, кимёвий толалар, азот, фосфор ва калий ўғитлар ишлаб чиқариш муҳим ўрин тутади. Тўқимачилик саноати - импорт хом ашёга, асосан, пахта, жун ва бошқа толалардан фойдаланади. Озиқ - овқат саноати кўп тармоқли бўлиб, мамлакат ҳудуди бўйлаб кенг қулоч ёзган.
Қишлоқ хўжалигида асосан, буғдой, тариқ, қандлавлаги, арпа этиштирилади. Чорвачиликда эса қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Европа мамлакатлари орасида балиқ овлаш бўйича фақат Норвегия, Дания, Испания сингари давлатлардан кейинги ўринда туради.
Лондон шаҳри нафақат мамлакат пойтахти, қолаверса, жаҳоннинг молия маркази ҳисобланади. Манчестер, Кардифф, Ливерпул, эдинбург шаҳарлари ҳам йирик молиявий марказлар саналади.
Асосий порт шаҳарлари: Абердин, Белфаст, Бристол, Кардифф, Глазго, Ливерпул, Лондон, Манчестер, Плимут ва ҳ. Мамлакатда транспортнинг барча турлари ривожланган.
Иқтисодий географик тафовутларига, шунингдек, тарихий-географик хусусиятларига кўра Буюк Британия бешта иқтисодий раёнга ажратилади. Булар:
Жанубий Англия раёни - турли хил саноат тармоқлари, фан талаб тармоқларнинг мужассамлашуви билан ажралиб туради;
Марказий Англия раёни. Мазкур раёнда анча кекса бўлган, қора металлургия, метални қайта ишлаш сингари тармоқлар ривожланган;
Ланкашер раёни. Ушбу раёнда тарихан тўқимачилик саноати ривожланган;
Ёркшер раёни. Ҳудудда машинасозлик, асбоб-ускуналар, жун газламалар ишлаб чиқариш ривожланган;
Шимолий Англия иқтисодий раёни - кўмир, металлургия, машинасозлик, кимё саноатининг ривожланганлиги билан кўзга ташланади.
3. Жанубий Европа минтақаси. Аҳолиси - 150 млн, урбанизатсия даражаси 70 % га тенг. Минтақа таркибига: Албания, Андорра, Босня ва Герсеговина, Хорватия, Гретсия, Италия, Косово, Македония, Малта, Черноргория, Португалия, Сан-Морено, Сербия, Словения ва Испания киради.
4. Шарқий Европа минтақасида БМТ таснифи бўйича Белоруссия, Болгария, Чехия, Венгрия, Молдавия, Полша, Руминия, Россия, Словакия, Украина сингари давлатлар жойлашган. Минтақа давлатлари Ғарбий Европа давлатларидан фарқли равишда давлат тузилишига кўра республикалар ҳисобланади. ХХ аср якунида мазкур давлатлар мураккаб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўз бошидан кечирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |