115
наслдан-наслга ўтади. Масалан, одам йирик шохли қорамол ёки ит ўлати, то-
вуқ вабосига чидамли бўлиб, уларнинг қўзғатувчилари одамга юқмайди, ўз
навбатида, одамдаги заҳм, қизамиқ, вирусли гепатит, ОИТС қўзғатувчилари
ҳайвонларда касаллик қўзғатмайди.
Орттирилган иммунитет
юқумли касалликни ўтказиш натижасида ри-
вожланади ёки тегишли зардоб ёхуд эмдори орқали сунъий равишда ҳосил
қилинади. Демак, орттирилган иммунитет организм иммун тизимининг ҳаёт
давомида ёт антигенлар билан таъсирлашуви ҳисобига юзага келадиган ҳимоя
бўлиб, наслдан-наслга ўтмайди.
Орттирилган иммунитет
табиий
ва
сунъий
бўлади. Табиий иммунитет, ўз навбатида, яна икки турга бўлинади:
фаол та-
биий иммунитет
– юқумли касалликка чалиниб, соғайгандан кейин юзага ке-
лади;
суст
табиий иммунитет
– онадан боласига йўлдош ёки сут орқали ўта-
ди. Сунъий иммунитет ҳам икки хил бўлади:
фаол сунъий иммунитет
– эмдо-
ри билан эмлангандан кейин ҳосил бўлади;
суст сунъий иммунитет
– зардоб,
қон ва плазмалар юборилгандан (олингандан) сўнг юзага келади. Орттирилган
иммунитет микроблар ва улар ҳосил қилган заҳарли моддаларга қарши вужуд-
га келади. Иммунитет ҳосил бўлганидан кейин организмда касаллик қўзгатув-
чилар аксарият ҳолларда сақланиб қолмайди, баъзи касалликларда (сил, ич
терлама, гепатит ва ш.к.) сақланиб қолса-да, лекин одамда касаллик белгилари
кузатилмайди, бироқ иммунитет баъзи сабабларга кўра яна сусайса, касаллик
қайталаниши мумкин [3; 4].
Организмнинг атроф-муҳитдаги ўзгаришларга мослашиши яна битта
муҳим омил – организмнинг «
чидамлилик заҳираси
» билан боғлиқдир. У. Кен-
нон фикрича, организм чекланган меъёр режаси ва жуда ҳам тежаб сарфлаш
тамойили бўйича ишлайди. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Маса-
лан, юрак ҳар қандай вазиятда қисқаришлар сонини 2 марта кўпайтириши, қон
босимини 30-40 фоизга ошириши мумкин.
Геномика
(молекуляр генетиканинг тирик организмлар геноми ва генла-
рини ўрганадиган бўлими) маълумотларига кўра, одам геномида анча-мунча
«жим» генлар бор. Хўш, бу генлар нима учун ишламайди? Айрим тахминларга
кўра, бу генлар организмга қўшимча куч зарур бўладиган стресс вазиятларда
керак бўлади. Организм жигарнинг 3/4 қисми, талоқнинг тўлиқ олиб ташлани-
шига бемалол бардош беради. Буйракларнинг 2/3 қисми
олиб ташланиши
унинг фаолияти жиддий бузилишига олиб келмайди. Буйрак усти безининг
1/10 қисми организм ҳаётини сақлаб қолишга етарли эканлиги аниқланган.
Тирик организмдаги
чидамлилик
заҳирасига турли йўллар билан эришилади:
организмнинг захира ғамлаш имконияти, модда алмашинувидаги ўзгаришлар,
организмдаги бошқа
тизимларнинг жалб этилиши, ҳужайра тузилмасидаги
ўзгаришлар (масалан,
гипертрофия
– касаллик ёки зўриқиш
туфайли бирор
орган ёки тана қисмининг ортиқча катталашиб кетиши;
регенерация
– орга-
низмда йўқолган органнинг қайта ўсиб тикланиши) ва ш.к.
116
Эволюция жараёнида организмда энергия ва моддаларнинг «тежамли ва
фойдали» сарфланиши ўта мукаммаллашган. Атроф-муҳит омилларига орга-
низм мослашуви асосида органлар жуфтлиги тамойили, вазифалар такрорла-
ниши тамойили,
жигарнинг тозаловчи функцияси, тизимлилик ва ўз-ўзини
тартибга солиш тамойиллари ётади. Бироқ ҳар қандай ҳимоявий-мослашувчан
тузилма – нисбий тушунча. Кучли (фаол) омил, масалан, юқорида таъкидлан-
ган коронавирус (COVID-19) организмга мослашиш имконияти чегарасидан
юқори бўлган талабларни ҳам қўйиши мумкин.
Одамнинг мослашиш имконияти билан ташқи муҳит омиллари таъсири
ўртасидаги
номутаносиблик
ташқи таъсир жадаллиги йўл қўйилиши мумкин
бўлган чегарадан ошиб кетганда
миқдорий
табиатга ёки организмда ҳимоя-
мослашиш механизми бўлмаган омил унга таъсир кўрсатганда
сифатий
та-
биатга эга бўлиши мумкин. Бу номувофиқлик узоқ вақт давомида
организм
учун ўзгача ритмда мавжуд бўлиши мумкин. Шу боис ҳар бир организмнинг
атроф-муҳитдаги ўзгаришларга индивидуал
сезгирлиги
муҳим аҳамиятга эга.
Қандайдир омил таъсирига одам организми жавоб қайтаришининг уч ту-
ри фарқланади:
1)
спринтер
(силтаниш)
– қисқа муддатли кучли босим таъсирига қар-
ши тура оладиган, бироқ кучсиз, узоқ муддат таъсир кўрсатувчи қўзғовчиларга
бардош
бера олмайдиган организм, бошқача айтганда, муҳит
шароитларига
тез мослаша оладиган одам;
2)
стайер (чопиш)
– кучсиз қўзғовчиларнинг узоқ муддатли таъсирига
бардош бера оладиган ва қисқа муддатли кучли қўзғовчиларга дучор бўлганда
ўта беқарор бўладиган организм, бошқача айтганда, муҳит шароитларига аста-
кесин ва узоқ вақт давомида мослашадиган одам;
3)
микст (мусобақа)
- жавоб қайтарилишининг аралаш тури бўлиб, юқо-
рида таъкидланган ҳар иккала турда жавоб қайтарилиши бирикишини намоён
қилувчи организм, яъни айни пайтда ҳам
спринтер, ҳам стайер одам [1; 2].
Демак, одамнинг экологик хавфсизлиги таъминланишида адаптация ме-
ханизмлари ўта муҳим ўрин тутади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш
бўлғуси биология ва география ўқитувчиларида замонавий касбий компетен-
цияларни талаблар даражасида шакллантиришга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: