Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Умумий геоэкология
Ер сайёрасига тааллуқли бўлган глобал, умумий жараён 
ва ҳодисаларни ўрганади. Унинг таркибига экогеоморфология, ер ости 
экологияси, атмосфера экологияси, гидроэкология ва ш.к. илмий йўналишлар 
киради. Одам хўжалик фаолиятининг айрим соҳаларида геоэкотизимлар 
шаклланиши ва ўзгариши билан боғлиқ бўлган жараён ва ҳодисаларни 
амалий 
геоэкология
(масалан, агроэкология – қишлоқ хўжалиги экологияси, 
урбоэкология – шаҳар экологияси, ўрмончилик (ёки ўрмон хўжалиги) 
экологияси, рекрация (ёки дам олиш, соғломлаштириш) экологияси, сув 
хўжалиги экологияси ва ш.к.) ўрганади. Одамнинг хўжалик фаолияти йўлга 
қўйилган муайян ҳудудларда кечадиган жараён ва ҳодисаларни 
минтақавий 
геоэкология
(масалан, маъмурий-ҳудудий тузилмалар геоэкологияси, табиат 
зоналари (ёки минтақалари) геоэкологияси, гидрогеология ва сув ҳавзалари 
геоэкологияси ва ш.к.) ўрганади. 
География 
ва
экология 
геоэкологиянинг назарий асоси
 
ҳамда «она» 
фанлари сифатида
 
сўнгги 150 йил давомида жадал ривожланди. Бу фанлар 
заминида табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсирини ўрганишга йўналган кўплаб 
ғоялар, таълимотлар, концепциялар ва илмий йўналишлар шаклланди. 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭКОЛОГИК ОНГ ШАКЛЛАНИШИНИНГ 
ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 
Акрамов М.Р. (ТДПУ) 
 
Экологик муаммоларга бағишланган кўп сонли ишлар, уларнинг жамият 
ҳаётидаги хилма – хил кўринишлари биринчи навбатда психологик 
характердаги сабаблар билан шартлангандир. Олий ўқув юртларида экологик 
таълим, ривожланиш, тарбия муаммоларига жиддий эътибор қаратилмоқда. 
Аммо бу тадқиқотлар асосан маҳаллий муаммоларни ечишга йўналтирилган 
бўлиб, айни пайтда педагогик амалиёт экологик онг шаклланиши 
қонуниятлари ва механизмларини тадқиқ этувчи комплекс психологик – 
педагогик тадқиқотларга зарурат сезмоқда. Бундан ташқари, мувофиқ илмий 
таъминотнинг йўқлиги олий ўқув юртларидаги таълимий жараёнда экологик 
маданиятни самарали шакллантириш ва ўрганишга имкон бермайди.


121 
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, глобал экологик муаммолар, ушбу 
муаммоларга бағишланган ишлар ва уларнинг жамият ҳаётидаги турфа хил 
кўринишлари биринчи навбатда психологик сабаблар билан шартлангандир 
[1]. Натижада экологик таълим ва тарбиянинг психологик аспектларини 
ўрганиш аҳамияти ошиб бормоқда. Бизнинг фикримизча, талабалар экологик 
онги шаклланиш жараёнини психологик жиҳатдан тадқиқ этиш табиат билан 
алоқадор бўлган ижтимоий мақбул хуқ – атворни шакллантириш мақсадидаги 
коррексияни таъминловчи педагогик самарали таълимий муҳит учун асос 
бўлиб хизмат қилади.
Жамиятда экологик онгни жамоатчилик ва шахс томонидан англанган 
ҳолда шакллантириш, уларнинг табиат ва атроф-муҳитга, ўз соғлиғи ва 
авлодлар ҳаёти ҳамда фаолиятида аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда ривож 
топтириш мақсадга мувофиқ. Ижтимоий-психологик жиҳатдан қабул 
қилинган ҳуқуқий ва ахлоқий нормаларга мувофиқ ҳолда маъсулият билан 
муносабатда бўлиши учун таълим муассасаларида таълим тизимининг 
ажралмас қисми сифатида экологик таълим-тарбия берилади.
Ўспиринлик ёшида табиатга нисбатан муносабат модаллиги обектив 
характери мустаҳкамланади. Бу даврда табиат объектлари субъектификацияси 
даражаси онтогенез жараёнида ўз минимумига етади. Эндиликда табиат 
объектлари камдан-кам ҳолларда “бошқалардан муҳим” деб номланади: улар 
бу ёшдаги мактаб ўқувчиларнинг ҳар бештасидан бири учунгина 
“бошқалардан муҳим” ҳисобланади. Аммо уларни муҳимлик рўйхатига 
киритувчиларда ҳам психологик яқинлик даражаси пасаяди: агар олдинги 
даврларда у қолган барча “бошқалардан муҳимлар”дан юқори турган бўлса, 
эндиликда учинчи ўринга тушади [2]. 
Психология учун экологик онг ўз асосида ривожланиш ва намоён бўлиш 
имконига эга бўлган ривожланиб борувчи феномендир. Шу сабабли 
психология объекти сифатида экологик онг мавжудлиги ёки йўқлиги 
дигностика объекти ва ҳатто аниқ мақсадга йўналтирилган ҳам бўлиши 
мумкин. Экологик онг мавжудлиги ва шаклланиши бу тушунчанинг ўзига 
берадиган мазмунига боғлиқ бўлади. Экологик онгга тадқиқотчилар 
тмононидан турли хил таъриф беришади. Аммо экологик онг психологияси, 
унинг типологиясини ишлаб чиқиш, унинг турли субъект (жамоа, индивид) 
ларда шаклланиш хусусиятлари, унинг диагностикаси, методлари, 
шаклланиши ва коррекцияси айнан экологик онгнинг тадқиқот предмети 
сифатида таърифига ниҳоятда муҳим даражада (чамбарчас) боғлиқдир [3]. 
Биз талабалар экологик онги шаклланишини психологик компонент 
(экологик онг) асосида, талабалар онгига таъсир этувчи асосий восита 
сифатидаги экологик бирликлар орқали рўй берувчи жараён сифатида 
тушунамиз. Экологик бирликлар сифатида биз тизимли тарзда жамланган, 
психологик билимлар билан бирлашган, ўз таркибида ахлоқий-экологик 
нормалар, умуман табиатга ва инсонга табиат бўлаги сифатида муносабат, 
шунингдек инсоннинг табиатга нисбатан хулқ-атвори қоидаларини 
мужассамлаштирган билим ва кўникмаларни тушунамиз [4]. Экологик 


122 
бирликлар таркиби сифатида табиат олами ҳақида тасаввурлар, инсоннинг ўз 
табиати, атроф-муҳит билан ўзаро таъсир усуллари ҳақидаги тасаввурлар 
намоён бўлади. Олий ўқув юртларида таълим-тарбиявий жараённи ташкил 
этишда психологик ўқув фанларига экологик бирликларни киритиш муҳим 
аҳамият касб этади, чунки улар талабаларнинг ўзига ва табиий муҳитга 
муносабати уйғунлашиши ҳамда уларда экологик онг шаклланишига 
ёрдамлашади [5].
Экологик бирликларни ташкил этиш тамойиллари:

Экологик бирликларга комплекс стимул таъсир; 

Экологик бирликларга сензитивликка ориентация. 
Шундай қилиб, талабалар экологик онги шаклланиши ўз ичига шахсий 
тажрибада табиий муҳит, инсоннинг ўз табиатини ўрганиш (билим 
компоненти), инсон ва табиат ўзаро таъсири (амалий фаолият ва ахлоқий-
эстетик компонент) умумий экомаданий тажрибаси интериоризациясини 
қамраб олади [6]. 
Ушбу “Психология” тематикаси ўз ичига қуйидаги вазифаларни қамраб 
олади: 
-
Шахснинг табиат билан ўзаро таъсири мақсади коррекцияси; 
-
Шахснинг экологик установкалари шаклланиши ва коррекциясини
табиатга прагматик антропоцентрик типдаги муносабатни бартараф 
қилиш; 
-
Инсоннинг ўзига қадриятли муносабат; 
-
Маконни индивидуал экологик англашни кенгайтириш. 
Экологик онгни структуравий (экологик диққат, экологик хотира, 
экологик перцепция, экологик аффект, экологик тафаккур, экологик ирода) ва 
функционал компонентлар (экологик билим, экологик режалаштириш, 
экологик дастурлаш, экологик башоратлаш, экологик муносабат, экологик 
баҳо, экологик ўзини назорат қилиш, экологик мақсад)дан таркиб топувчи 
мураккаб тузилма сифатида таърифлаш мумкин.
Шундай экан, юқори интеллектуал ривожланиш даражасига эга бўлган, 
хўжалик фаолиятининг табиат ва инсон соғлигига таъсири даражасини 
баҳолай олувчи, шунингдек табииий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 
ўрнатилган, экологик хавфсизлик ва табиатдан тўғри фойдаланишни 
таъминловчи стандартлар, қоидалар ва нормативлар риоя этилишини таъмин 
этувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш учун олий ўқув юртлари 
мутахассислар экологик йўналган тайёргарлигини: талабларнинг экологик 
онгини ривожлантириш, унинг структуравий компонентларини касбий 
фаолиятда экологик тузилмаларни ташкил этиш ва инсонларни ўқитиш бўйича 
кўникма ва малакаларга ўзгартириш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва 
табиатни амалий муҳофаза қилиш фаолиятига жалб этиш йўллари билан 
амалга оширишлари лозим.

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish