7-мавзу Ноосфера ва техносфера Режа Ноосфера концепцияси Техносфера ва унинг моҳияти



Download 34,26 Kb.
bet1/3
Sana28.06.2022
Hajmi34,26 Kb.
#714618
  1   2   3
Bog'liq
7-мавзу Ноосфера ва техносфера


7-мавзу Ноосфера ва техносфера
Режа

  1. Ноосфера концепцияси

  2. Техносфера ва унинг моҳияти

1- Ноосфера концепцияси


Географик муҳит табиий борлиқнинг жамият билан бевосита алоқа қиладиган доимий контактда бўладиган қисмидир3. Географик муҳит атамаси фанга философ Э.Реплю томонидан киритилган. Географик муҳит: ландшафт (пасттекислик, тоғлар, ўрмонлар, дарёлар, флора ва фауна); табиий бойликлар. Энергетик ресурслар, иқлим, об – ҳаво каби ҳодисаларни ўз ичига олади. Улар кишилар ҳаёти, ишлаб чиқариши ва яшашига бевосита таъсир қиладилар. Қулай ландшафт ва табиий ресурсларга бой бўлган мамлакатларнинг ривожланиш имкониятлари юқорироқ бўлади ва аксинча.
Биосфера, биомуҳит табиатнинг тирик мавжудотлар (ўсимликлар ва ҳайвонлар) тарқалган қисмидир. Олимларнинг берган муълумотларига кўра Ерда дастлабки тирик мавжудотлар бундан 3 - 4 млрд. йил аввал пайдо бўлган ва эволюция жараёнида мураккаблашиб борганлар. Г.Спенсер ва А.Шеффле жамият ҳам биоэволюциянинг давомидир деган редукционистик хулосага келадилар1. Одам энергияни анна шу ўсимликлар ва ҳайвонлар таркибидаги озуқа бўлувчи моддалардан олади. (оқсил моддалар, витаминлар, минераллар, углеводлар ва бошқа элементлар инсон учун энергетик манбалар ҳисобланади). Ўсимликлар чириб газ, нефт, кўмир каби энергетик ресурсларга айланади, ўсимликлар 3 млрд. йил давомида инсон ҳаёти учун зарур бўлган 5 триллион тонна кислород ишлаб чиққан, ёғоч эса турли метариаллар тайёрлаш учун хом ашё сифатида ишлатилади. Ўсимлик ва микроорганизмлардан турли биомассалар олинади ва ҳоказо.
Ноосфера (ноос – ақл, сфера – муҳит. В.И.Вернадский атамаси) табиатнинг ақлли мавжудотлар, яъни одамлар тарқалган қисми. Бундан 3 млн. йил илгари илк одамлар Африканинг жанубида пайдо бўлдилар. Бундан 2 млн. йил илгари улар Осиёга 100 минг йилгари Европага 45 минг йил илгари Америка қитъаларига тарқалдилар. Ҳозирда ноосфера деярли планетанинг барча ҳудудларини қамраб олган реал борлиқдир.

«Ноосфера» тушунчаси грек тилидан олинган - ноос «ақл» деган маънони англатади. Шундай қилиб этимологик жихатдан ноосфера – ақл доирасига оид тушунчадир. Бу тушунча француз файласуфиЭдуард Леруа (1870-1954) ва Пьер Тейяр де Шарден (1881-1955)лар томонидан ХХ асрнинг 20 –йилларида таклдиф этилган ва ишлаб чиқилган. 1927 йили бир вақтнинг ўзида Леруанинг «Мафкуравий талаб ва эволюция факти» ва Шарденнинг «Илохий мухит» номли китоблари нашр этилди, айнан шу асарларда ноосфера фалсафий таълимотига асос солинди. Унинг моҳиятини Леруа шундай талқин этди: «Онг борган сари эркин ва тоза бўла боради ва олий даражада шаклланган онг яратилади – руҳият (духовность) шунчалик олий даражага етадики унда капалак қўғирчоқдан ажралишга интилгандек ноосфера ҳам биосферадан ажралишга интилади»1.


Башқа сўз билан айтганда, инсоният эволюцияси маълум бир вақтгача биосфера доирасида амалга ошади. Леруа биосфера ва ноосфераларни хитой девори билан бир-биридан ажратмайди: «кўпчилик холларда улар бир –бирига аралашиб кетади, иккинчиси биринчисининг қайта яралганидир»2. Лекин секин-аста шундай холат вужудга келадики, инсоннинг тўхтовсиз ўзгарувчи ривожланувчи онги чегарали ва чекланган биосферага сиғмай қолади. У «инсоний, тафаккур қилувчи, ўз моҳиятига кўра фикр» нинг янги бир ҳолатини ноосферани вужудга келтиради3.
Тейяр де Шарден ноосфера таълимотини янада ривожлантирди. Уни айтишича тараққиёт биосфера доираси билангина чегараланмайди. Шарден постулатларидан бири шуки, дунёда ҳамма нарса узлуксиз равишда мураккаблашади ва ривожланади. У дунёнинг узлуксиз тараққиётининг тўрт босқичини ишлаб чиқди: а) ҳаётдан аввал; б) ҳаёт; в) фикр; г) ҳаётдан олийлик4. «Фикр» стадияси инсон пайдо бўлиши билан характерланади, у психик ва рухий энергияни қуюқлаштиради, жамлайди ва ноосферани яратади. Шарден концепциясининг ҳусусияти шундан иборатки, у илмий тафаккурни диний эътиқод билан синтез қилишга ҳаракат қилган. Айнан шундан келиб чиққан холда тўртинчи стадия («ҳаётдан олийлик») келиб чиққан, унда инсон онгидан олийроқ субстанция, яъни худо тушунилган. Яратувчи деб «Омега нуқтаси» - Хегелнинг абсолют ҳақиқат ҳақидаги ғоясига яқин бўлган тушунча эълон қилинади. Шарден фикрича, барча нарсалар шунчаки тараққий этмайди, балки телеологик, яъни маълум бир мақсад, идеал томон интилиш орқали ривожланади. Шундай қилиб, ноосферанинг тейярча концепциясини тўлиқ равишда телеологик концепция дейиш мумкин.
Ноосфера таълимоти рус файласуфи В.И.Вернадский (1863-1945) тадқиқотларида яна ҳам ривожлантирилди ва мукаммаллаштирилди. 1925 йилда (яъни Э.Леруа ва П.Тейяр де Шарденларнинг тадқиқотлари нашр этилмасдан аввал) «Инсоннинг автотрофлиги» номли мақолани эълон қилади.
Вернадский концепциясининг асосий ғояси бисферада эволюцион тараққиётнинг мавжудлигидир. Тейяр де Шардендан фарқли равишда Вернадский эволюция ҳақидаги ғоянинг мифологик ва диний талқинига бўлган ҳар қандай ҳаракатларни қатъий равишда инкор этади. У бунда асосли равишда табиий фанлар: физика, химия, биология, Геология ва бошқаларда мавджуд эмпирик маълумотларга таянади. Вернадский учун ноосфера - бу фақат инсон онги, инсон тафаккуригагина боғлиқ бўлмасдан, табиий жараёнларнинг ҳаётда ўз-ўзидан ва аниқ равишда рўй бериши билан боғлиқдир5, «бизнинг планетамиздаги янги геологик ҳодисадир»6.
Ноосфера концепцияси тараққиётининг муҳим илмий-фалсафий натижаси сифатида табиат ва жамиятнинг ко-эволюция (ҳамкорликда, паралел, ўзаробоғлиқликда ривожланиш) назариясининг шаклланганини эслаб ўтиш мумкин. Бу икки йирик тизимнинг бир-бирига қарши туриши ва кураши эмас, балки уларнинг узвий бирлиги инсониятнинг кейинги тараққиётини таъминлаши мумкин.


Download 34,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish