118
3) минтақавий ва глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш учун географик
ва экологик билимлар интеграцияси билан боғлиқ соҳавий ва мажмуий
геоэкологик тадқиқотлар босқичи (1960 – 1990 йиллар);
4) замонавий цивилизацияни барқарор ривожлантириш концепциясини
амалга ошириш учун геоэкологик билимларни умумлаштириш ва геоэкология
методологиясини ривожлантириш босқичи (1990 йиллар бошидан то ҳозирги
кунгача).
Юқорида таъкидланган ҳар бир босқичда геоэкологиянинг ўзига хос
қирралари, тамойиллари ва қонуниятлари очилган ҳамда асослаб берилган.
Хусусан:
англиялик иқтисодчи А. Смит «Халқлар бойлиги тўғрисида» асарида
(1776) табиий ресурсларни бойлик манбаи сифатида баҳолаган ва бу фикр
кейинчалик
биосфера
бойликлари
битмас-туганмаслиги
ҳақидаги
концепциянинг асосига қўйилган;
англиялик руҳоний Т. Мальтус «Аҳоли тамойиллари тўғрисида
тажриба» китобида (1798) аҳоли сони озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқаришга нисбатан жуда тез ўсади, оқибатда озиқ-овқат тақчиллиги билан
боғлиқ экологик инқирозлар вужудга
келиши мумкин, деб ҳисоблаган ва бу
фикр
кейинчалик
биосфера
ресурслари
чекланганлиги
ҳақидаги
концепциянинг асосига қўйилган;
германиялик олим Ю. Либих «Кимёнинг деҳқончилик ва физиологияга
татбиқи» асарида (1840) ўсимликларнинг минерал моддалар билан
озиқланишини илмий асослаган ва шу орқали қимёвий элементларнинг
айланма ҳаракатини далиллар билан исботлаган;
англиялик биолог Ч. Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» асарида (1859)
Ерда органик олам эволюциясини илмий асослаган;
америкалик биринчи эколог Ж. Марш «Одам ва табиат» китобида (1864)
экологик муаммоларнинг кўпайиб бориши ҳақида фикр юритиб, атроф-
муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолиятни чеклаш бўйича
таклиф
киритган;
германиялик зоолог Э. Геккель «экология» терминини фанга киритиб
(1866), унинг моҳиятини «табиат иқтисодиётига тегишли билимлар мажмуи»
сифатида изоҳлаган;
франциялик географ Э. Реклю «Ер ва одамлар» китобида (1876) табиий
ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш зарурлиги ҳақида фикр
юритган;
австриялик геолог Э. Зюсс «Ер қиёфаси» китобида (1875) «биосфера»
терминини биринчи марта қўллаб, бу тушунча Ер сайёрасидаги барча тирик
организмлар мажмуи сифатида таърифланган;
россиялик географ А. Воейков «Иқлим ва халқ хўжалиги» мақоласида
(1892) ноқулай табиат ҳодисалари (масалан, қурғоқчилик, гармсел, аёз ва ш.к.)
дарахтзор (ўрмонзор) барпо қилиш, сув мелиорацияси каби йўллар билан
бартараф этилиши мумкин, деб ҳисоблаган;
119
россиялик тупроқшунос В. Докучаев «Рус қоратупроғи» (1883) ва
«Табиат зоналари ҳақидаги таълимотга доир. Ётиқ ва тик тупроқ зоналари»
(1899) асарларида табиий-тарихий ҳосила сифатида тупроқлар ҳақидаги
таълимотни яратган, тупроқларнинг пайдо бўлиши ва географик
жойлашувининг асосий қонуниятларини аниқлаган;
англиялик геолог Р. Шерлок «Одам геологик омил сифатида» китобида
(1922) литосферадаги антропоген ўзгаришларни (одам таъсирида ер юзасига
чиқиб қолган тоғ жинслари, уларнинг сурилиши, бир жойдан иккинчи жойга
кўчирилиши ва ш.к.) батафсил ёритиб берган;
россиялик олим А. Ферсман «Геокимё» китобида (1939) техногенез
геокимёси илмий йўналишига асос солган ва табиий мувозанатга геокимёвий
таъсирларнинг моҳиятини асослаб берган;
россиялик табиатшунос В. Вернадский «Биосфера» (1926) ва
«Ноосфера» (1944) асарларида глобал биогеокимёвий айланма ҳаракатлар,
биосфера тараққиётида тирик организмларнинг тутган ўрни ва одам фаолияти
қудратли геологик куч эканлигини илмий далиллар билан исботлаган;
италиялик саноатчи А. Печчеи Ер сайёрасининг глобал муаммоларини
ўрганувчи «Рим клуби»ни ташкил қилган (1968) ва унинг ҳисоботларини
даврий равишда нашр қилиб,
инсоният эътиборини
глобал муаммолар
ва
унинг ечимига қаратган. Хусусан:
америкалик олимлар Деннис ва Донелла Медоуз билан математик
моделлаштириш ёрдамида тадқиқотлар ўтказиб, «Ўсиш чегаралари» деб
номланган маърузада (1972) аҳолиси сони, табиий ресурсларни қазиб олиш,
ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, чиқиндилар ва ифлослантирувчи
моддаларнинг миқдорий кўпайиши Ернинг чекланган имкониятлари билан
муросасиз зиддиятлар (қарама-қаршиликлар) келтириб чиқариши мумкин, шу
сабабли инсоният ўзининг яшаш (кун кечириш) стратегиясини (режасини)
тубдан ўзгартириши керак, деган хулосага келган;
америкалик математик М. Масерович ва германиялик тизимли таҳлилчи
Э. Пестел билан тадқиқотлар ўтказиб, «Инсоният иккиланиб қолганда» деб
номланган маърузада (1975) минтақавий муаммоларни тизимли таҳлил қилади
ҳамда дунёнинг стихияли (ўз-ўзидан) ривожланишига кўр-кўрона эргашиш
ҳалокатга
олиб келади, шу сабабли одам ва табиат, бойлар ва камбағаллар
ўртасида тобора кенгайиб бораётган «тубсиз жарлик» йўқолиши, ўзаро
муносабатнинг янги тузилмасига ўтилиши шарт, деган хулосага келган;
голландиялик иқтисодчи Я. Тинберген билан тадқиқотлар ўтказиб,
«Халқаро тартибни қайта ўзгартириш» деб номланган маърузада (1976)
маҳаллий ва глобал мақсадларни бирлаштириш зарурати ва имкониятлари
аниқланган, бироқ бу ғоялар «соя»да қолиб кетган;
венгриялик философ Э. Ласло билан тадқиқотлар ўтказиб, «Ин-соният
мақсадлари» деб номланган маърузада (1977) глобал хавфсизликка
эришишнинг қуйидаги тўртта мақсади илгари сурилган: 1) қуролланиш
пойгасини тугатиш, уруш ва низоларни бартараф этиш, зўравонликдан воз
кечиш, озиқ-овқат муаммосини глобал кўламда ҳал этиш; 2) очарчиликка
120
барҳам бериш, Ердаги барча одамларнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини
қондирувчи жаҳон
тизимини яратиш, энергия ва хомашё ресурсларидан
фойдаланишни глобал назорат қилиш; 3) энергиядан оқилона ва экологик
хавфсиз фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш, технологияларни назорат
қилиш, табиатдан иқтисодий самарали фойдаланиш, сифат ўсишига
йўналтирилган глобал ривожланиш; 4) ҳаёт
кечириш сифатини яхшилаш,
моддий ва маънавий бойликларни ижтимоий адолатли тақсимлаш.
1987 йилда Норвегия бош вазири Гру Харлем Брутланд хоним БМТ Бош
Ассамблеясига «Бизнинг умумий келажагимиз» деб номланган маъруза
тайёрлаган. Унда жамиятни барқарор ривожлантиришнинг стратегик
йўналишлари эълон қилинган.
Геоэкология умумий, амалий ва минтақавий геоэкологияга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: