137
Маълумки, бутун жаҳон бўйлаб юзага келаётган кўплаб экологик
муаммолар инсонларда
экологик маданиятнинг
етарлича шаклланмагани,
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги билимларимизнинг
етишмаслиги натижаси эканлиги олимлар томонидан таъкидланмоқда.
Республикамизда экологик вазиятни соғломлаштириш ва шахс экологик
дунёқарашини илмий-педагогик комплексни шакллантириш масалалари кун
тартибига қўйилган. “...Бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал
этиб бўлмайди, бунга ёш авлод қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат, унга
дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқали эришиш мумкин” (Мирзиёев Ш.М.
Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият
билан давом эттириб, янги босқичга
кўтарамиз. 1- жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 570-б).
Атроф муҳитни яъни экологияни сақлаш фақатгина экологларнинг
вазифаси эмас , балки биз ва биз тарбия қилаётган талаба ёшларнинг ҳам
бурчидир. Соғлом турмуш тарзи ҳамда экологик маданиятни шакллантиришда
қуйидагиларни атроф-муҳитга салбий таъсир қилувчи омилларга қарши
курашиш, шу билан бирга атроф-муҳитни муҳофаза килиш мақсадида ёшларга
экологик билимлар бериш, керакли кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва
экологик маданиятни шакллантириш, одамнинг соғлигини ўрганишда
экология билан медицинанинг ўзаро боғлиқлиги, одамнинг ўз соғлиги учун ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга жавобгарлиги,
табиий омилларнинг
соғликка таъсири, экологик омиллар ва касалликларнинг таркалиши, табиат ва
одоб-ахлоқ, об-ҳаво, иқлим ва уларнинг гигиеник аҳамиятини эътиборга олиш
зарур.
Талабалардан экология ва унинг муаммолари нималарда намоён бўлади
деб сўровнома билан мурожат этганимизда улар дунёдаги энг
улкан муаммолар тўғрисида тўхталишди, лекин зарарли одатларимизни
(тамаки чекиш, хазон ёқиш, чиқиндиларга нотўғри муносабатда бўлиш,
сақичларни турли жойларга ёпиштириб кетиш ва ҳ.о ) атроф муҳитга қанчалик
салбий
таъсир
кўрсатишига
эътибор
қаратмадилар.Талабаларнинг
жавобларидан келиб чиққан ҳолда экологик маданиятни шакллантириш учун
биринчи навбатда ўз халқининг азалдан таркиб топган экологик маънавий
меросини уларга англатиш лозим. Ота-момоларимиз она ерни ҳурмат
қилишган, уни ризқ-рўзимиз манбаи деб билишганлигини. хонадонларини
озода тутганликлари, чиқиндиларни дуч келган жойга, аралаш-қуралаш қилиб
улоқтирмаганликлари, махсус жойларга
ажратиб ташлаганликлари, табиат
унсурлари, яъни сув, тупроқ, ўсимликлардан бемақсад фойдаланиш увол
саналганлиги ҳақида талабалар онгига сингдириш зарур.
Юқорида айтиб ўтганларимиз халқимиз маънавий меросининг мингдан
бир улушини ташкил қилади. Таълим тарбия жараёнида ёшларда экологик
маданиятини шакллантиришда аждодларимизнинг мана шундай бой экологик
маънавий меросидан фойдаланиш лозим. Соғлом турмуш тарзи ва экологик
маданиятни шакллантириш орқали маънавиятимизни юксалтиришда беқиёс
аҳамиятга эга.
138
Хулоса қилиб айтиш керакки, инсон саломатлигига таъсир этувчи
экологик вазиятнинг ижобий ҳамда салбий оқибатларига нисбатан мўътадил
муносабатни таркиб топтириш, ёшлар орасида экологик танг вазиятларда ўз
саломатлигини асраш кўникма ва малакаларини тарғиб қилиш, экологик
вазиятларни тўғри баҳолаш кўникмаларини эгаллаш орқали ўз тупроғи ва
Ватани тақдирига масъулиятли муносабатни таркиб топтиришдир. Ҳар бир
инсон табиатни асраши билан ўз саломатлигини асрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: