Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


ИҚТИСОДИЁТ - ЭКОЛОГИЯ: МУАММО ВА ТАҲЛИЛЛАР



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

ИҚТИСОДИЁТ - ЭКОЛОГИЯ: МУАММО ВА ТАҲЛИЛЛАР 
Мустафақулов Я.Б. (ТДПУ) 
 
Бизга маълумки, бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароитида 
мамлакатимиз шиддат билан ривожланиш йўлидан илдамлаб дунё 
иқтисодиётида ўз ўрнига муносиб эга бўлиб бормоқда, - десак муболаға 
бўлмайди. Шу ўринда шуни айтишни жоиз билдик-ки, дунё иқтисодиётида 
муносиб ўрнига эга бўлган Англиялик ўз даврининг етук иқтисодчиси Адам 
Смит (аслида 1776 йилда Шотландиянинг Керколди шаҳрида таваллуд топган. 
Ўша даврлар Шотландия Англиянинг мустамлакасида бўлган) ўзининг 
машҳур асарларидан бири ҳисобланмиш “Халқлар бойлигининг табиати ва 
сабаблари” тўғрисидаги асарида бозорни “кўринмас қўл” (бугунги кунда бозор 
механизми) бошқаради деган иборани ишлата бошлади. Бунда, инсон ўзининг 
эҳтиёжларини қондириш билан бирга иқтисодиётга ҳам қандайдир фойда 
келтириб шу билан бирга жамият манфаатларини ҳам қондиради. Бу буюк 
асарнинг нашрдан чиққанидан сўнг, бозор ташқи томондан таъсир этиб 
бўлмайдиган механизм эканлиги яққол кўзга ташлана бошлади. Бу тушунча, 
капиталнинг халқаро миқёсда тақсимланишига ва халқаро ташқи бозорнинг 
вужудга келишига катта туртки бўлди ҳамда дунё иқтисодиётини бир яхлит 
тизимга бирлаштирди. 
Бугунги кунда, жаҳон бозори иштирокчиларининг асосий мақсади катта 
фойда олиш ва дунёда ўз мавқеига эга бўлишдир, яъни кам сарф харажат 
қилган ҳолда оладиган фойдасини максимал даражага олиб чиқишдир. Бундай 
шароитда дунё ҳодисалари иккиламчи бўлиб ва кўпинча эътиборсиз бўлиб 
қолиши шак-шубҳасиздир. 
Саноат корхоналари фаолияти туфайли атроф-муҳитнинг таназзулга 
учраши ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоларидан биридир. Дунё 
иқтисодчилари томонидан 
“қора энергетика”
деб номланган энергетика 
(булар асосан: кўмир, нефт ва газ) дунё энергетикасининг саксон фоизидан 
ортиғини ташкил этади. Дунёда АҚШ ва Хитойнинг деярли барча саноати 
бугунги кунда асосан кўмирга асосланган. Маълумки, кўмир қазиб олиш 
асосан очиқ коваклардан амалга оширилади, унинг ўрнига нормал 
биогеотсенозни тиклаш деярли имконсиз бўлган биофоодлар ҳосил бўлади. 
Саноат қазиб олишнинг бундай усулини тўхтата олмайди, чунки очиқ 
коваклардан олинган кўмир Хитойда киловатт соатига беш цент, АҚШда эса 
ўртача тўққиз цент арзонга тушади.
Олимларнинг фикрига кўра, юз – юз эллик йил ўтгач фақат ишлашга 
яроқсиз ерлар қолади. Истеъмол қилиш даврида инсоният чекланган 
ресурслар шароитида яшаётганини ва бундай нотинч иқтисодий фаолиятнинг 
оқибатлари 
ҳақида 
ўйламайдилар. 
Албатта, 
ишлаб 
чиқариш 
технологияларисиз жамиятни тасаввур этиб ҳам, тўхтатиб ҳам бўлмайди. 
Лекин, хоҳиш бўлса технологияни тўхтатиб улар томонидан эколияга 
келтирадиган зарарни нолгача тушириш мумкин. Аммо иқтисодий жиҳатдан 


141 
бу фойда келтирмайди ва охир оқибат мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан 
инқирозга учраб, ўсишдан тўхтайди.
Бугунги кунда бу вазиятга таъсир кўрсатадиган самарали воситачи бу – 
давлатдир. Бу соҳада илмий тадқиқот ишлари давлат томонидан 
молиялаштирилиши ўзининг ижобий самарасини беради. Бунга мисол 
тариқасида, Исроил, Япония ва Жанубий Корея давлатлари хақиқатдан ҳам 
ўзларининг ушбу соҳадаги илмий тадқиқот ишларига етарли даражада 
маблағлар сарф этаётганлиги, бу ҳеч кимга сир эмас. Таҳлил сифатида, Россия, 
Голландия, Канада ва Англия давлатлари кейинги пайтларда илмий изланиш 
ишларига эътиборни бироз камайтирганини кўришимиз мумкин. Илмий 
тадқиқот ишларига сарф харажатларни камайтириш, ўз навбатида илмий-
техник тараққиётнинг ривожланиш суръатлари секинлашаётганлигини ошкор 
этмоқда. Парадокс шундаки, инсонлар тобора кўпроқ истеъмол қилмоқдалар 
(сабаби аҳолининг ўсиши) , атроф-муҳит эса нобуд бўлмоқда, афсуски, бу 
қайтариб бўлмайдиган жараёндир.
Ҳозирги кунда биз бу жараёнларни секинлаштира олишимиз мумкин, 
холос. Бунинг учун биринчи навбатда иқтисодиётни яхшилаш ва “ЭКО 
бозори” га интилиб, келажак авлодлар учун соғлом ва қониқарли ҳаётни 
таъминлашимиз керак. Экологик муаммоларни ҳал қилишда кўплаб 
ёндошувлар мавжуд. Шу ёндошувлар асосида қуйидаги тавсияларни бериб 
ўтишни жоиз деб билдим. 
Булар қуйидагилар: 
1.Экология, атроф-муҳит ҳолатини тартибга солиш ва уни яхшилашга 
қаратилган ЭКО сиёсат юритиш. Бунинг негизида табиатни турли хил 
ифлосланишлардан холи этиш асносида стандартларни белгилаб олиш. 
Бунинг моҳияти шундаки, ушбу стандартлар давлат томонидан жазо ва 
рағбатлантиришга оид тегишли моддаларни ўз ичига олган ҳолда, солиқ 
сиёсати орқали назорат қилинади. 
1. Атроф-муҳитнинг ҳолатини тартибга солувчи эко сиёсат юритиш. 
Бунда ҳар хил ифлосланиш учун стандартларни белгиланади. Ушбу 
стандартлар давлат томонидан жазо ва рағбатлантириш моддаларини ўз ичига 
олган солиқ сиёсати орқали назорат қилинади. Улар ифлосланган савдо 
тизимларини тартибга солиш бўйича сиёсат олиб боради.
2. Экологик чекловлар ишлаб чиқиш ва иқтисодий фаолиятни тартибга 
солиш. Бунинг негизида: иқтисодий ўсиш суръатларини ишлаб чиқаришнинг 
экстенсив тури орқали ривожлантириш керак, бу ерда табиатдан 
фойдаланадиган тармоқларга маблағ ажратиш керак. Табиий ресурсларнинг 
камайиши оқибатида янги ресурсларни излашга ёки мавжуд ресурсларни 
иқтисодий жиҳатдан тақсимлаш учун зарур бўлган капитал қўйилмаларга 
бўлган эҳтиёжни оширади. 
3. Мамлакатимизни барқарор ривожланиши учун атроф-муҳит, 
ижтимоий-иқтисодий, экологик ва иқтисодий соҳаларда давлатнинг мақсадли 
дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалий натижаларига эришишни 
таъминлаш зарур. 


142 
4. Экологик ва иқтисодий минтақалаштириш ҳамда экологик салоҳият 
даражасига қараб ҳудудларни саралаш, бунинг натижасида эса минтақалараро 
экологик дастурларни яратиш бошланади. Бу жараён келажакда ўзининг 
ижобий самарасини беради. 
5. Экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларга кетма-кетликда тартибли 
ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалиётда жорий этиш.
Юқоридаги бундай усуллар узоқ муддатли ижтимоий ва экологик 
муаммолари бўлган ҳудудларда максимал даражада ижобий самара беради. 
Умуман олганда, иқтисодиёт билан экология бир-бирларисиз яшай олмайди, 
доимо бир-бирлари билан узвий боғланиб келган ва боғланиб яшайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, шу ўринда таниқли экологик 
олим Евгений Одумнинг сўзларини эслаш жоиз деб билдим. Унинг сўзларига 
“Қачонки – уй ҳақидаги фан” (Экология) ва “Уй хўжалиги ҳақидаги фан” 
(Иқтисодиёт) фанлари бирлашади, этика эса ўз чегараларини кенгайтириб, 
инсон томонидан ишлаб чиқарилган қадриятлар, атроф-муҳит яратган 
қадриятларни ҳурмат қилгандагина, биз инсоният келажагига ишонч билан 
қарашимиз мумкин. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish