130
- атроф муҳитдан фойдаланишда экологик механизмларнинг кучли
ҳуқуқий меъёрларини қўллаш.
Бу ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги Қонуний
ҳужжатларида ўз аксини топган: 8.12.1992 йилдаги «Табиатни муҳофаза
қилиш тўғрисида», 6.05.1993 йилдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»,
7.05.1993 йилдаги «Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар
тўғрисида», 24.09.1994 йилдаги «Ер ости бойликлари тўғрисида», 27.12.1996
йилдаги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», 26.12.1997
йилдаги «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва
ундан фойдаланиш
тўғрисида» ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида», 30.04.1998 йилдаги «Ер кодекси», 15.04.1999 йилдаги «Ўрмон
тўғрисида», 25.05.2000 йилдаги «Экoлoгик экспертиза тўғрисида», 5.04.2002
йилдаги «Чиқиндилар тўғрисида» ва 27.12.2013 йилдаги «Экoлoгик назорат
тўғрисида» каби Қонунлар.
Глобал экологик муаммоларни санаб ўтамиз:
1. Иссиқхона эффекти.
Иссиқхона самарадорлиги (парниковой эффект) –
қуёш нури иссиқлиги таъсирида атмосферанинг пастки қатлами ва ернинг
қизиши, ердан кўтарилган
карбонат ангидрид, фреон, метан, азот ва азот
оксиди газлари қобиғининг ердан иссиқликни узатишга йўл қўймаслиги.
Ҳозирги вақтда барча турдаги ифлослантириш манбалари - аҳоли яшаш
жойидан чиқадиган чиқиндилар, яъни фреонга нисбатан жаҳон миқёсида ҳал
қилинмоқда. Киото протоколига асосан “Иссиқлик самарадорлигига” олиб
келувчи зарарли моддалар: 1990 йилдан карбонат ангидрид, азот оксиди ва
метан;
1995
йилдан
гидрофлюрокарбон,
перфлюрокарбон
ва
гексафлюрокарбон
олтингугуртли
бирикмалариларни
камайтиришга
киришилди.
2. Стратосферадаги озон экранининг пасайиши.
Бу
экран
ультрабинафша нурлари таъсирини 500 мартагача камайтиради. «Озон
тирқиши»нинг ҳосил бўлиши: агарда озон қатлами дастлабки ҳолатидан 50
фоиз камайса, бунда ультрабинафша нурларидан нурланиш 10 марта кўпаяди.
Ҳозирда катта ва кичик озон туйнуги кўпроқ Шимолий ва Жанубий қутбларга
кўпроқ таъсир кўрсатади. Атмосферанинг озон қатламини муҳофаза қилиш
бўйича Вена Конвенцияси ва Монреал протоколи мавжуд.
3. Кислотали ёмғир муаммоси.
Кислота чўкмаларининг ҳосил бўлиши,
атмосферанинг ифлосланишига, кучли заҳарли ва ўлдирувчи моддалар,
иккинчи кимёвий реакциялар натижасида (атмосферадаги сув буғлари билан),
масалан:
S + O
2
= SO
2
; SO
2
+ H
2
O = H
2
SO
3
;
2SO
2
+ O
2
=
2SO
3
; SO
3
+ H
2
O = H
2
SO
4
;
2NO+O
2
=2NO
2
; 2NO
2
+3O
2
+2H
2
O=4HNO
3
;
CO
2
+ H
2
O = H
2
CO
3
;
шу билан бирга, фитокимёвий
реакциялар таъсирида
кислота буғлари ҳосил бўлади ва улар ёғингарчилик оқибатида тупроқ,
ўсимлик, ҳайвонот ва инсон организмига таъсир кўрсатади.
4. Океанларнинг ифлосланиши.
Ер юзидаги океан ва уларнинг
қўрфазларидаги денгиз сувларининг ифлосланиши, унга заҳарли радиактив ва
131
кимёвий моддаларнинг сақланиши ҳамда ўқ-дорилар, саноат ва асосан
энергетика чиқиндиларини ташланиши,
масалан
, Балтика денгизига иккинчи
жаҳон урушининг охирида душман томонидан 100000
т
ўқ-дори ва кимёвий
қуроллар чўктирилиб юборилган.
Атмосферадаги
тўйинган
каробонад
ангидирид
гази,
нефть
маҳсулотларига бошқа ифлосланган моддаларнинг тушиши,
сув ва денгиз
орасидаги экологик боғланишнинг узилиши, дарёлар тузилишининг
мустаҳкамлиги.
5. Континентал ер ости суви, сув ҳавзаларининг қуриши ва ифлосланиши.
Дунёдаги сувнинг кўп қисми инсон эҳтиёжлари учун яроқсиздир, чунки, Ер
куррасидаги сувнинг 97,5 фоиз шўр сув (денгизлар, океанлар, шўр кўллар ва
бошқалар) бўлиб, фақатгина 2,5 фоиз игина чучук сувдан иборатдир.
Чучук сув заҳираларининг асосий қисми чуқур ер остида ёки Антарктика,
Арктика ва тоғлари чуққисидаги музликлар ҳолатидадир. Дарёлар ва
кўллардаги, тупроқдаги ва унча чуқур бўлмаган сувли қатламлардаги озгина
миқдор чучук сувдангина фойдаланиш осон. Инсон фаолияти гидрологик
жараён ва циклни ўзгартиради, ҳамда мавжуд сув ресурсларини сезиларли
даражада ифлослантириши мумкин.
6. Планетанинг чўлга айланиши.
Бунинг сабаблари:
янги ерларнинг
очилиши, ўрмонларнинг кесилиши, ўрмонларнинг ёнғиндан сўнг йўқолиши ва
касалликлардир. Кўп мамлакатларда планетанинг чўлга айланишига қарши
кураш олиб борилмоқда.
12. Ер аҳолиси сонининг ошиб кетиши ва айрим регионларнинг
демографик зичлиги.
Ерда аҳоли сонининг ўсиши учун 1 дан 2 миллиардгача -
100 йил (1830-1930 йиллар), 3 миллиардгача – 30 йил (1930-1960), 6 ва 7
миллиардгача эса – 12 йил (1988-2000, 2000-2012) керак бўлиб, аҳоли
сонининг ўсиши шу тариқа давом этса, 2020 йилларда 8 миллиардга етиши
мумкин. Ушбу ҳолат вақти келиб, инсон ҳаёти учун зарур ресурслар айниқса,
маҳсулотнинг танқислигига олиб келади. Мальтус назарияси бўйича
“Инсоният
геометрик прогресс асосида, унинг хаёти учун зарур бўлган
маҳсулотлар эса арифметик прогресс асосида кўпаяди”. Лекин ҳам
олимларимиз инсон ҳаёти учун зарурий маҳсулотлар учун трансген
ўсимликларни етиштириш катта аҳамиятга эга эканлиги ғоясини илгари
сураяпди.
Хулоса қилиб айтганда,
ҳар бир
шахс
экологик хавфсизлик
мажбуриятларини
ситқидилдан
бажаришлари,
бўлажак
экологик
муаммоларнинг олдини олишга, келажак авлодга мусаффо табиатни инъом
этиш каби масъулиятларга бурчлидирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: