Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

хусусий 
адаптация
(муҳитнинг маҳаллий ёки ўзига хос хусусиятли шароитларига 
мослашиш) фарқланади. 


112 
Одам экологиясида «
адаптация
» ёки «
мослашиш
» тушунчаси биоло-
гик, тиббий ва экологик нуқтаи назардан талқин этилади [1; 2]: 
1)
 биологик адаптация
– одам организмининг муҳит шароитларига тад-
рижий (эволюцион) вужудга келган мослашиши бўлиб, бутун организм ёки 
ор-ганларнинг ташқи ва ички хусусиятлари ўзгаришида намоён бўлади. 
Бошқача айтганда, 
биологик адаптация 
– одам организмининг эволюция 
жараёнида ташқи шароитларга морфологик, физиологик ва ҳулқий 
мослашиши; 
2) 
тиббий адаптация
– саломатлик нуқтаи назаридан одам организми 
ёки органларининг ўзгарувчан муҳит шароитларига ҳар қандай мослашиши. 
Бошқача айтганда, 
тиббий адаптация
– одам организмида функционал бузи-
лиш ва касалликлар пайдо бўлиши, дори воситаларидан узоқ вақт ёки нотўғри 
фойдаланиш билан боғлиқ мослашиши; 
3) 
экологик адаптация
– одам атрофидаги муҳит шароитлари ўзгарганда 
организмнинг яхлит тирик тизим сифатида функционал барқарорлигини қўл-
лаб-қувватловчи (таъминловчи) ёки унинг бузилишига йўл қўймадиган реак-
циялар (ҳимоявий акс таъсирлар) мажмуи. 
Одам организмининг мослашувчанлик хусусиятларини йўқотиши ёки 
янги ижтимоий вазият талабларига мос келмаслик ҳолати 
дезадаптация
дейи-
лади. Одамнинг йўқолган ёки кучсиз реакцияси (таъсирланиши) тикланишига 
қаратилган, олдиндан бор бўлган ёки яшаш ва иш шароитларига мослашишига 
кўмак берувчи чора-тадбирлар мажмуи 
реадаптация
дейилади. Адаптация-
нинг ҳар қандай тури ёки шаклидан қатъий назар одамнинг мослашганлик 
(мослашишга қобиллик) мезони, бу – унинг 
саломатлиги
ҳисобланади. 
Одам организмининг муҳитга мослашиш тузилмаси
«одам – биосфера»
 
тизимидаги ўзаро боғлиқликни
 
таъминловчи,
 
одам ва
 
муҳит ўртасидаги уйғун 
бирлик ва унинг бузилиши ҳақида илмий тасаввурлар шаклланишини аниқ 
тушунишга имкон беради. Одам организмининг барқарор ҳолатини сақлаб 
қолиш қобилияти узоқ вақт давомида жумбоқ бўлиб келган. 
Француз олими Клод Бернар (
Claude Bernard, 1813-1878)
 
бу масала ечи-
мига биринчи бўлиб катта ҳисса қўшган. У ҳаётни оддий кимёвий ва физик-
кимёвий жараёнлар асосида тушунтириш (изоҳлаш) мумкин эмаслигига, орга-
низм ва муҳит ўртасида 
мослашишнинг 
турли хил шаклларида намоён бўлувчи 
чамбарчас боғликликлар борлигига ишонган. Чунки атроф-муҳитдаги кескин 
ўзгаришларга қарамай, одам ҳаёти тўхтамайди. Бу ҳолат, К. Бернар фикрича, 
одамнинг ҳужайра ва тўқималардан иборат 
ички муҳити
деярли ўзгармаслиги 
(доимийлиги) билан боғлиқдир.
Америкалик олим Уолтер Кеннон (Walter 
Cannon, 1871-1945) эса организм ички муҳити доимийлигини биринчи бўлиб 
физиология нуқтаи назаридан изоҳлайди. У «
гомеостаз
» (бир хил ёки доимий 
ҳолат) тушунчасини организм ички муҳити доимийлигига қўллаган [5]. 


113 
Гомеостаз (ички ўзгарувчан мувозанат ҳолати) сақланишида турли ор-
ганлар ва уларнинг тизимлари ҳар хил ўрин тутади. Масалан, 
овқат ҳазм қи-
лиш 
тизими озиқ моддаларни ҳужайралар фойдалана оладиган шаклда қонга 
киритилишини таъминлайди. 
Қон айланиш 
тизими қонни тўхтовсиз ҳаракатга 
келтириб, организмда турли моддаларни ташийди. Натижада кислород, озиқ 
ва бошқа кимёвий моддалар ҳужайраларга етиб келади, ҳужайралардан ажра-
либ чиққан парчаланиш маҳсулотлари (СО
2
ва ш.к.) эса 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish