Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Атмосфера босими
ҳам табиий муҳит омилларидан бири бўлиб, юқори 
атмосфера босими шароитида бўлиш даврида физиологик кўрсаткичлар ва 
кечинмаларда баъзи ўзгаришлар кузатилади: томир уриши (меъёрида – бир да-
қиқада 60-80 марта; 90 мартадан ортиқ урса – тахикардия, 60 мартадан кам ур-
са – брадикардия) ва нафас олиш (меъёрида – бир дақиқада 12-20 марта) тезли-
ги камайиши, энг юқори (сис-толик) қон босими (меъёрида – 
110-130 мм 
симоб устуни)
пасайиши ва энг паст (диастолик) қон босими (меъёрида – 65
-
80 мм симоб устуни)
ошиши, ўпканинг ҳаётий сиғими ва овознинг бўғиқ 
тембри ортиши, тери сезгирлиги ва эшитишнинг пасайиши, шиллиқ пардалар 
намсиз-ланишини ҳис қилиш, ичакларда тўлқинсимон сиқилиш ҳаракатлари-
нинг кучайиши, ичакдаги газлар сиқилиши оқибатида қорин бўшлиғи-нинг 
енгил сиқилиши ва ш.к. Ҳаво ҳарорати 18-22

С (айрим манбалар-да – 20-25

С), нисбий намлиги 40-60 % бўлган об-ҳаво шароити одам учун энг қулай 
ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, энг 
қулай иқлим эталони +10
0
С ўртача йиллик ҳаво ҳароратига тўғри келади. 
Одам организмига таъсири нуқтаи назаридан 
об-ҳаво турлари
турлича 
бўлиб, улар қуйидаги хусусиятларга эга: 
1)
 гипоксик 
тури гипоксия, яъни нафас олиш органлари, юрак-қон томир 
тизими ва бошқа касалликлар туфайли организм тўқималарида кислород миқ-
дори камайиши (кислород етишмовчилиги) билан боғлиқ бўлиб, унинг асосий 
хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади: атмосфера босими пастлиги, ҳа-
во массаси илиқлиги, намлик юқорилиги, шамолнинг кучайиши, булутлилик 


110 
кўпайиши, ёғингарчилик, ҳавода кислород миқдорининг камайиши. Қон боси-
ми паст одамларга ноқулай, қон босими ошиб кетиши билан боғлиқ касаллик-
ларга, томирлари сиқилишга мойил бўлган одамларга қулай ҳисобланади; 
2)
спастик 
тури
 
мушакларнинг
 
беихтиёр ва оғриқли, томир тортишиб 
қисқариши билан боғлиқ бўлиб, унинг асосий хусусиятлари қуйидагиларда на-
моён бўлади: атмосфера босимининг ва ҳавода кислород миқдорининг ошиши, 
ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг кучайиши, кунлар одатда очиқ бўлиши. 
Қон босими ошган ва астмадан (зиқнафасдан) азият чекувчи одамларга ноқу-
лай, гипертония (юқори қон босими) касалига дучор бўлган кишиларга қулай; 
3) 
тетиклаштирувчи ва гипотензив (қон босимини пасайтирувчи) 
тури
 
қон томирлари ҳаётий фаоллигининг ошиши ва пасайиши билан боғлиқ бўлиб, 
унинг соғлиққа таъсири камроқ акс этади [1; 2]. 
Агар одамга об-ҳавонинг ушбу турларидан бирига «мос келмайдиган» 
бўлса, унинг кайфияти бироз ёмонроқ бўлиши мумкин. Шунингдек, кун даво-
мида гипоксик ва спастик турлар алмашинуви содир бўлса, бирмунча хавфли 
ҳисобланади. Чунки ҳаводаги манфий ионлар соғлиққа ижобий, мусбат ионлар 
эса салбий таъсир кўрсатади. Демак, об-ҳаво омилларига одам организми сез-
гир бўлиб, ундан доимо таъсирланиб туради (метеосезгирлик). 
Экстремал
(энг кескин) шароитларнинг одам организмига таъсири бир 
қатор кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Масалан, 
паст ҳарорат
одамга 
кучли салбий таъсир кўрсатади. -40
0
С дан паст ҳароратда сиртқи қон томирла-
ри кескин тораяди. Оқибатда бурун, қулоқ, қўл ва оёқ бармоқлари озуқа модда-
лар билан етарли даражада таъминланмайди. Бундай шароитда тўқималарнинг 
нобуд бўлиши оғриқ ҳиссини келтириб чиқармайди, яъни асаб тизими бўйлаб 
тарқалувчи сигналларнинг ўтказилиши бузилади (совуқда оғриқ сезиш қоби-
лиятининг йўқолиши). Даволаш сифатида тез исиш тавсия этилади; тўқима-
ларнинг шикастланиш хавфи туфайли уқалаш (ишқалаш) тавсия этилмайди. 
Одамнинг 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish