«Кейс»
ни ечадилар.
Кейс баёни:
Қўрғошинли ацетат индикатор эритмасига номаълум модда
эритмаси қўшилди ва ҳар иккала эритма плитага қўйилиб қайнатилди. Сўнгра
иккала эритма бир-бирига қўшилди. Натижада сариқ чўкма тушди. Охирги
эритма совутилди. Эритма совутилгандан кейин пробирка ичида «олтин
зарлари» ҳосил бўлди.
Кейс топшириғи:
1. Қўшилган номаълум моддани аниқланг.
2.Нима сабабдан пробирка ичида «олтин зарлари» ҳосил бўлди.
3. «Олтин зарли» модда нима?
4. Реакция тенгламаларини ёзинг ва изохланг.
Гуруҳга муҳокама учун 5 минут вақт берилади. Талабалар кейс
топшириғини ечадилар. Кейс муаммосини ҳал килиш учун юқоридаги
тажриба ўқитувчи томонидан бажариб кўрсатилади. Талабаларга мавзуни
тушинтиришда юқоридаги методлар қўлланилса дарс жуда самарали бўлади.
Бунда талабалар машғулотни тўлақонли бажариш учун дарслик ва
қўлланмалардан фойдаланишга, “Интернет” тармоғи орқали мавзуга оид
янгиликлар излашга ҳаракат қиладилар, уларга кўргазмали материаллар,
масалан, слайдлар ҳозирлаб, намойиш этиш тавсия қилинса яна яхши. Дарсга
107
тайёрланиш асносида дастур материаллари мустаҳкам ўзлаштирилади, айни
пайтда дунёқараш шакллантирилади, фикр доираси кенгаяди, фаоллик ортади,
энг муҳими, мустақил мулоҳаза юритиш кўникмаси ҳосил бўлади.
II-ШЎЪБА. ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК, ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
ОДАМНИНГ ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИДА
АДАПТАЦИЯ МЕХАНИЗМЛАРИ
Авазов Ш. (ТДПУ)
“Экологик хавфсизлик” тушунчасига илмий адабиётларда кенг ва тор
маънода таърифлар берилган. Кенг маънодаги
экологик хавфсизлик
– табиий
муҳит ва одам ҳаётий манфаатларининг мумкин бўлган салбий антропоген ва
табиий таъсирлардан, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолат ва улар-
нинг оқибатларидан ҳимоя қилинганлик ҳолати. Бошқача айтганда
, экологик
хавфсизлик
– табиий муҳит ва аҳоли саломатлигига хавф-хатар етказилмай-
диган ҳолат бўлиб, унга атроф-муҳитга салбий антропоген таъсирни камайти-
ришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш орқали эри-
шилади. Тор маънодаги
экологик хавфсизлик
– ташқи омилларнинг одам сало-
матлиги, яъни организмдаги функционал тизимлар гомеостази (мувозанати)
бузилиши учун хавфсиз бўлган таъсир кўрсатиш даражасидир.
Биз мазкур мақолада тор маънодаги экологик хавфсизлик, яъни одам-
нинг экологик хавфсизлигини таъминланишида адаптация механизмларининг
тутган ўрни ҳақида мулоҳаза юритамиз.
Маълумки,
табиий муҳит
– одам ва бошқа тирик организмларга бевоси-
та ёки билвосита таъсир қиладиган, табиий жараёнлар ва кишилик жамияти
фаолияти натижасида ўзгарган абиотик ва биотик омиллар мажмуи. Муайян
табиий муҳитда ўзига хос
табиий шароитлар
шаклланади.
Табиий шароит-
нинг
қулайлиги
унинг ўттиздан ортиқ кўрсаткичларини таҳлил қилиш билан
боғланганки, ўндан ортиқ кўрсаткич иқлим омилларига тўғри келади. Аҳоли
ҳаётининг табиий шароитини баҳолаш мақсадида, яъни кишилар меҳнати,
турмуши, дам олиши ва саломатлик даражасини шакллантириш учун табиий
шароитнинг маиший қулайлигини баҳолаш тамойилидан фойдаланилади. Бу
тамойил табиий муҳит кўрсаткичларини қулайлик даражаси бўйича интеграл
(мужассам) баҳолашга асосланган. Халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда
ҳудудлар қулайлигининг қуйидаги бешта даражасини (турини) ажратиб кўрса-
тиш мумкин, лекин ҳозирча бу тизим Ўзбекистонда тўлиқ ишлаб чиқилмаган
ва илмий сосланмаган:
1)
комфорт ҳудудлар (яшашга қулай);
108
2)
прекомфорт ҳудудлар (яшашга шартли қулай);
3)
гипокомфорт ҳудудлар (яшашга унчалик қулай эмас);
4)
дискомфорт ҳудудлар (яшашга ноқулай);
5)
экстремал ҳудудлар (яшашга ғоят ноқулай).
Таъкидлаш жоизки,
Do'stlaringiz bilan baham: |