111
ёнлар ҳайвонлардаги каби Бергман ва Аллен қоидаларига бўйсунади. Ирқий
тафовутлар жисмоний ва ақлий ривожланиш даврлари, даражалари ва серпу-
штлик билан боғлиқ эмас. Улар кўпинча касалланиш ва ўлиш тузилмасига таъ-
сир қилади, масалан, муайян ирқ вакили бир иқлим минтақасидан бошқасига
доимий яшаш учун кўчиб ўтганда, бундай ҳолат содир бўлиши мумкин. Ирқий
тафовутлар, одатда, бир-биридан узоқда жойлашган кишилар гуруҳлари ўрта-
сида яққол сезилиб туради, яқин ёки бир хил шароитда яшовчилар ўртасида
эса жуда кам фарқланади. Одамнинг генетик адаптацияси доимо
физиологик
адаптацияга
, яъни акклиматизация – иқлимлашиш ёки иқлимлаштиришга
асосланган бўлади.
Одамнинг
совуқ иқлимга физиологик адаптацияси
моддалар алмашину-
вининг кучайиши, тана очиқ қисмларининг ташқи ҳароратга сезгирлиги, нафас
олиш чуқурлиги ўзгариши ҳамда озуқа мўллиги калория миқдори ошиши то-
мон силжиши кабилар билан кузатилади. Периферик қон оқимининг ўзгариши
ва тери остидаги ёғ қатламининг кўпайиши туфайли тананинг иссиқлик йўқот-
маслик хусусияти яхшиланади, мушакларда иссиқлик ҳосил бўлиши камаяди
(заифлашади) ва кейин совуқдан қалтириш йўқолади. Бунга биокимёвий ўзга-
ришлар билан эришилади: оксидловчи
ферментлар фаоллиги ошади, ёғ кисло-
талари бошқалардан кўпроқ
оксидланади, эркин
оксидланиш реакциялари-
нинг устунлиги таъминланади. Совуққа мослашган одам паст ҳароратда ўз та-
насининг иссиқлик таъминотини физиологик кучланишларсиз сезиларли дара-
жада камайтириши мумкин.
Иссиқ иқлимга мослашиш
қон айланишидаги ўзгаришлар, сув-туз алма-
шинуви, қон босимининг пасайиши, буйрак ва тер безлари иш фаолиятининг
яхшиланиши ва моддалар алмашинувининг бирмунча умумий пасайиши би-
лан таъминланади. Бу ўзгаришлар асаб ва эндокрин
тизимлари томонидан
назорат қилинади.
Одамнинг иқлимга
якка тартибда мослашиш қобилияти
унинг ирқий
ва макроэтник мансублигига, жинси, ёши ва умумий жисмоний саломатлигига
боғлиқ бўлади. Бироқ кенг халқ оммаси билан боғлиқ кўп ҳолларда у ёки бу
иқлимга, овқатланиш ва фаолият хусусиятларига мослашиш нафақат функ-
ционал адаптация воситасида, балки психологик «туртки», мослашувчан хулқ-
атвор ва муайян муҳитнинг шаклланиш технологиялари ҳисобига ҳам содир
бўлиши мумкин.
Демак,
адаптация
(мослашиш, кўникиш)
– одам организмининг аниқ
муҳит шароитларида барқарор яшаб кетишини таъминлайдиган морфологик,
физиологик, популяциявий ва бошқа хусусиятлари йиғиндисидир.
Умумий
адаптация
(кенг кўламдаги муҳит шароитларига мослашиш) ҳамда
Do'stlaringiz bilan baham: