1-маъруза. Тақсимланган тизимларнинг ташкил этилиши
(2 соат)
Режа:
Тақсимланган тизимнинг таърифи
Тақсимланган тармоқ
ТТ умумий схемаси
ТТ ривожланиш тенденциялари
Тақсимланган тизим тушунчаси
Ахборот технологияларининг бугунги ривожланиш даврида тақсим-ланган тизимларга эътибор тобора ортиб бормоқда. Бунга асосий сабаб ахборот-коммуникация технологиялари ва ресурсларининг кескин ривож-ланишидир.
Ҳозирги кунда тақсимланган тизимлар фойдаланувчи томонидан талаб этилган ресурсни дунёнинг исталган нуқтасидан топиб бериш имконига эга. Бошқа сўз билан айтганда, тақсимланган тизимлар бир хона доирасида, бино, шаҳар, давлат доирасида, ёки бошқа давлатлар ва планетамизнинг бошқа қитъалари доирасида дислокация қилинган ҳисоблаш, хотира, ахборот ресурсларини бирлаштириб ягона бир ресурс сифатида шакллантириб фойдаланувчига тақдим этиш имконини яратиб беради (чизма).
Тақсимланган тармоқ классификацияси
Тақсимланган тармоқларини қуриш тамойиллари
Кўпчилик умумий фойдаланиш тармоқлари иерархик тузилиш асосида қурилади. Маълумот узатиш тармоғининг иерархик тузилишдаги афзаллиги ахборот алмашувида хар хил иерархик сатҳларга хизмат кўрсатишдир. Тузилишлардан қайси бирини танлаш фойдаланувчи талаби, юклама хажми ва бошқа фактларга боғлиқ.
Иерархик сатх тармоқ ва ноиерархик тармоғи пастки сатхлари “ЮЛДУЗСИМОН”, “ХАЛҚАСИМОН”, “ШИНАСИМОН”, “ДАРАХТСИМОН” лар кўпроқ тарқалган тузилишлар хисобланади.
Иерархия тармоғи юқори сатхларида ишончлиликнинг етарлича юқори кўрсаткичларини таъминлаш заруриятида “ТЎЛИҚ БОҒЛАНИШЛИ” ёки “К - БОҒЛАНИШЛИ” тузилишлари ишла-тилади. Юқори ишончлилик бўйича “АЛМАЗСИМОН” тузилиши маълумот узатиш тармоқларида харакатдаги объектларни қурилишида қўлланилади.
Дарахтсимон топология турли вариантларга эга. Дарахтсимон топология локал компьютер тармоқлари, қишлоқ худудлари телефон тармоқлари, абонент кириш тармоқларида қўлланилади.
«Халқа» топологияси хар бир пунктга фақат иккита линиялар бирлаштирилган тармоқни тавсифлайди. Халқа топологияси оптик кабель ёрдамида локал компьютер тармоқлар, транспорт тармоқлар ва аабонент кириш тармоқларида кенг қўлланилади. Икки қават халқа оралиқ пунктлар ўртасида физикавий уланишни жуфтликлари билан ташкил қилинади, бунда ахборот оқими икки йўналишда йўналтирилади, улардан бири асосий, бошқаси эса – захира бўлади.
Тўлиқ алоқали топологияда хар бир хар бири билан» тамойилига асосланиб, пунктлар ўртасида физикавий ва мантиқий уланиш таъминланади. Хар бир жуфт пунктлар ўртасидаги мустақил йўллар сони h+n-1 га тенг, шунинг учун мантиқий қатламда айланма йўлларнинг кўпроқ сони мавжуд, бу эса алоқани, айниқса, айланма йўналишларда сигналлар тарқалишини альтернатив мухитларини ишлатишда (масалан, оптик тола, радиореле линияларда) алоқани максимал ишончлилигини беради. Бу топология худудли тармоқлар сегментлари учун хосдир.
Дастурий конфигурацияланган тармоқ (ДКТ) (Программно-конфигурируемые Сети (ПКС) ёки Software Defined Networks (SDN)) – архитектураси ривожланаётган тармоқ ҳисобланиб, унда тармоқни бошқариш функциялари маълумот узатиш функция-ларидан ажратилган.
ДКТ нинг асосий ғояси, мавжуд тармоқдаги воситаларни (яъни, маршрутизатор ва коммутаторларни) ўзгартирмасдан туриб, улар-ни бошқариш жараёнларини оддий бир компьютерга ўрнатилган махсус дастурий таъминот асосида амалга ошириш. Ушбу дастурий таъминот тармоқ администратори назоратида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |