1-маъруза. Тақсимланган тизимларнинг ташкил этилиши (2 соат)


WWW тизими мижоз – сервер тизими асосида тузилган. Чизмада функцияларнинг тақсимоти келтирилган



Download 1,24 Mb.
bet8/8
Sana09.10.2019
Hajmi1,24 Mb.
#23215
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-4 Lekciya BS


WWW тизими мижоз – сервер тизими асосида тузилган. Чизмада функцияларнинг тақсимоти келтирилган. WWW-технологиясининг умумлаштирилган архитектураси


Мижоз дастури фойдаланувчининг интерфейс функциясини бажаради ва Интернет тизимининг деярли барча ресурсларига киришни таъминлайди.

Мижоз амалиётда HTML тилининг интерпретатори ҳисобланади ва типик интерпретатор сингари, мижоз командалар мазмунига қараб ҳар хил функцияларни бажаради.

Функциялар қаторига фақат текстларни жойлаштириш эмас, балки қабул қилинган текстни таҳлили жараёнида сервер билан ахборот алмашиш ҳам киради.

WWW тизимининг сервер дастурий комплекси HTTP протоколи, сервер томонидан бошқариладиган HTML форматидаги ҳужатларнинг маълумотлар базаси ва б.

Шундай қилиб, тақсимланган тизимлар бугунда бир ёки бир неча тармоқ орқали боғланган автоном компьютерларда жойлашган дастурий компонен-таларнинг ўзаро муносабатлари асосида фаолият олиб бориб, фойдаланувчига худди бир компьютерда ишлаётганидек шароит яратиб беради.

Тақсимланган тизимлар тармоқ операцион тизимлари ва уларга ўрнатилган оралиқ сатҳ дастурларидан (middleware) таркиб топади.

Бугунги кунда тақсимланган тизимлар негизида телекоммуникация тармоқлари орқали кўрсатилувчи хизматлар кўлами ортиб тармоққа тушадиган юкламалар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Шу сабабли, тармоқ ҳолатини назорат қилиш, уни баҳолаш, ҳизмат сифатини баҳолаш ва бошқаришга қаратилган ишлар бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Тармоқни бошқариш тизимларини қуриши текоммуникациянинг қуйидаги долзарб масалаларини ечилишини таъминлайди:

- телекоммуникая тармоқларида бўладиган ҳолатларни ўрганиш, улар ҳақида статистик маълумотлар йиғиш ва турли тармоқ характеристикаларини ҳисоблаш;

- телекоммуникация тармоқлари ҳолатини баҳолаш ва тармоқнинг ишлаш сифатини характеристикаларини ҳисоблаш;

- тармоқда марказлашган ёки тақсимланган бошқарувни амалга ошириш.



Тармоқни бошқаришни ташкиллаштириш учун тармоқ ҳолатини баҳолаш мухим ҳисобланади. Шу сабабли тармоқни бошқарпишда бошқарув тизимининг вазифаларини аниқлаб олиш муҳим ҳисобланади.

Тақсимланган тармоқни бошқарув тизимининг тузилиши ва вазифалари

Тармоқни виртуал бошқарув тизимлари бу замонавий дастурий таъминотлар асосида яратилган ва серверда тармоқнинг ҳар бир элементининг бевосита у билан ишлайдиган агентини ўз ичига олувчи тармоқ бошқарув тизими ҳисобланади. Виртуал тармоқ бошқарув тизимларида тармоқ элементи бошқарув марказида умумий кўринишда тасвирланади.




Тармоқ учун яратилган тақсимланган тизимнинг модели, бунда мижоз ва сервер ортасида сўровларнинг хабар сифатида узатилиши хамда ундаги навбатни шаклланиши келтирилган.

Тақсимланган тизим ва тармоқ тушунчалари хақида тўхталсак иккала тушунча телекоммуникация тармоқларининг вақт бўйича ишлаш қобилияти билан боғлиқдир, яъни берилган функцияларни ўрнатилган хажмда, талаб қилинган сифат даражаси билан тармоқни эксплуатация қилиш белгиланган даврида ёки исталган вақтда бажарилишидир. Бу тушунчаларнинг фарқи тармоқнинг нормал ишлашини бузадиган ва бузиш характери сабаблари ёки факторларининг турлича эканлигидан келиб чиқади.

Телекоммуникация тармоқларининг ишончлилиги унинг эксплуатациянинг берилган шароитларида аввалдан ўрнатилган сифат кўрсатгичлари қийматларини вақт бўйича сақлаган холда алоқани таъминлаш хусусиятидир. Ишончлилик тармоқ ишлаш қобилиятига асосан тармоқ ичидаги факторлар таъсирини акс эттиради, яъни физик-химик жараёнлар келтириб чиқарадиган аппаратураларнинг эскириши натижасида техниканинг тасодифий раддиялари, уларни тайёрлашдаги технологик дефектлар ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хатоликлари.

Яшовчанлик телекоммуникация тармоқларининг тармоқдан ташқарида ётувчи сабаблар ҳамда тармоқнинг элементлари - узеллар, пунктлар, станциялар ва линияларини бузишга ёки унинг айрим қисмларини шикастлантириш харакатларига қарши бардошлигини характерлайди. Ҳамма сабабларни иккита синфга ажратиш мумкин: стихияли ва қасддан қилинган сабаблар. Стихияли факторларга чақмоқ, ер силкиниши, сел келиши, бўронлар ва хакозо, қасддан қилинадиган факторларга эса уруш шароитларида душманнинг хужумлари, диверсион ҳаракатлар ва бошқалар киради.

Алоқанинг бузилишига сабабларнинг фарқлари уларнинг келиб чиқишини, характерини, алоқанинг бузилиш масштабини, уларнинг давомлилигини, уларни бартараф этиш йўллари ва усулларини ва тармоқнинг бардошлигини оширишни белгилайди. Техниканинг тасодифий раддиялари оқимлари фақат айрим алоқаларнинг бузилишига олиб келади ва бузилишлар ординарлик хусусиятига эгадир (бир нечта алоқани бир пайтда бузилиш эҳтимоллиги камдир).

Тармоқ ишининг юқорида кўрилган яшовчанлик факторлари орқали бузилиши эса бошқа жиддий хусусиятларга эгадир. Айниқса бу тармоқни қасддан шикастлантириш учун характерлидир, бунда бир пайтнинг ўзида телекоммуникация тармоқларининг етарлича катта қисми ҳаттоки ҳамма тизимини ишдан чиқарилиши мумкин. Айрим алоқалар тасодифий раддиялар ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хатоликлари бўйича ишлашининг бузилиши одатда қисқа муддатли бўлади ва улар кўп холатларда тезда бартараф қилинади. Алоқаларнинг айрим элементлари – узеллар, линиялар, шикастланиши натижасида бузилишлари анча давомли бўлиши мумкин. Агар биринчи холларда бузилишлар минутлар ва ўнлаб минутларда ҳисобланса, иккинчи холларда бузилишлар соатлаб ва суткалаб бўлиши мумкин, чунки бунда қайта тиклашда катта ҳажмда таъмирлаш ишлари бажарилиши зарур бўлади.

Тасодифий раддиялар оқибатида алоқада узилишлар қисқа бўлиши сабабли кўпчилик, хатто муҳим алоқалар хам резервсиз ишлаши мумкин. Яшовчанлик нуқтаи назаридан эса резервсиз ишлаши мумкин эмас, чунки хизмат кўрсатилаётган бошқариш жараёнлари алоқани узоқ муддат давомида йўқ бўлишига йўл қўя олмайди.

Тасодифий раддиялар телекоммуникациянинг айрим қурилмалари, линиялари ёки каналлари учун характерлидир. Бунда телекоммуникация узелидаги битта аппаратнинг раддияси одатда аппаратуранинг бошқа комплектлари раддиясига, шунингдек бир бутун элементнинг ёки телекоммуникация узелининг тўлиқ раддиясига олиб келмайди. Тармоқ ишончлилиги ва яшовчанлигини баҳолаш учун дастлабки маълумотлар хатолиги даражаси бир ҳил эмаслигини назарда тутиш керак. Техника ва телекоммуникация линияларининг эксплуатацион-техник раддиялари бўйича батафсил статистик материаллар мавжуд. Телекоммуникациянинг янги воситалари ишончлиликка синовдан ўтказилади, лойиҳалаштирилаётганлари эса – ҳисоблаш йўли билан баҳоланади. Телекоммуникация техникасининг ишончлилиги бўйича дастлабки маълумотлар аниқлилиги хозирда маълум даражада муаммо бўлиб қолмоқда, лекин ишончлилик бўйича эришилган аниқлиқ телекоммуникация тармоқлари яшовчанлигини тахлил қилиш учун керак бўладиган дастлабки маълумотлар аниқлигидан сўзсиз юқоридир.
Назорат саволлари


  1. Тақсимланган тизимларнинг ўзаро боғланиш моделлари

  2. Хабарлар алмашинуви

  3. Масофавий объектлардан фойдаланиш

  4. Ходисаларни тақсимлаш

Адабиётлар

1. Таненбаум Э., Ван Стеен М. Распределенные системы. – СПб.: Питер, 2003.

2. Якобовский М.В. Распределенные системы и сети. Учебное пособие. - М.: МГТУ "Станкин", 2000.

3. WeijiaJia, Wanlei Zhou, “Distributed Network Systems-From Concepts to Implementations”, Springer publication, 2004.

4. S. Krakowiak, “Middleware Architecture with Patterns and Frameworks”, http://creativecommons.org/licenses/by

5. G.Coulouris, J.Dollimore, T.Kindberg, “Distributed Sysytems: Concepts and Design”, Addison



6. Behrouz A. Forouzen. “Data communication and networking”, Mc Graw-Hill Springer, New York 2010.

7. 3 Stallings, William. Data and Computer Communications, 8th ed. Upper Saddle River, NJ: Prentice Hall, 2010.
Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish