1-маъруза. Тақсимланган тизимларнинг ташкил этилиши (2 соат)


Монолит тарздаги дастурий тизимнинг ишлаш схемаси



Download 1,24 Mb.
bet3/8
Sana09.10.2019
Hajmi1,24 Mb.
#23215
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-4 Lekciya BS


Монолит тарздаги дастурий тизимнинг ишлаш схемаси

Монолит тарздаги дастурий тизим асосидаги ҳисоблаш тех-никани ишлатилишида тизимнинг ҳар бир процедураси пара-метрлар ва натижалар терминларида яхши аниқланган интерфейсга эга ва ҳар бири исталган бошқасини қандайдир ишни бажариш учун чақириши мумкин бўлган.

Биринчи монолит тизимларни ишлаб чиқиш бўйича барча ишлар битта дастурчи елкасига (ёки дастурчилар гуруҳи) юкланган, демак, ҳар бир янги масала юкланишида дастурий таъминотнинг барча компонентларини бошидан охиригача ишлаб чиқишга тўғри келган.

Бугунги кунда тақсимланган тизимларнинг дастурий таъминот индустрияси ҳар хил нуқталардаги ахборот қайта ишлаш тизимлари (суперкомпьютер ва мейнфреймлар, серверлар) имкониятларидан тармоқ шароитида самарали фойдаланишни таъминлайди.

ТТ лардаги ресурслар ҳар хил дастурлаш тилларида ва ҳар хил база ва банкларни бошқариш тизимлари (Acсess, Orakle ва б.) негизида яратилган бўлиши мумкин.

Уларга ҳар хил платформадаги терминаллардан (ишчи станция компьютерлари ва б.) чиқиш маълум даражадаги муаммоларни келтириб чиқаради.

Бундай муаммолар фақат ва фақат махсус дастурлар асосида бартараф этилади.

Дастурий ечимлар биринчи навбатда фойдаланувчиларнинг ТТ шароитида ишлашларига қулайликлар яратиб беради. Улар ресурслар менежери вазифасини бажариб, абонентларга ТТ нинг хотира, процессор, периферия воситалари, тармоқ ва маълумот ресурсларидан биргаликда фойдаланишларини таъминлайди.

Бунда дастурий ечимлар операцион тизим вазифаларини ҳал қилади. Операцион тизим (ОТ) компьютерларнинг параметрлари ва гетерогенлиги-нинг махфийлигини таъминлайди ҳамда виртуал компьютер шакллантириб, иловалар (масалаларни ечиш учун яратилган дастурлар) бажарилишига имкон яратади.

Тақсимланган тизим компьютерларидаги операцион тизимлар икки категорияга бўлинади: кучли ва кучсиз боғланган ОТлар.

Кучли боғланган ОТ лар тақсимланган ОТ (Distributed Operation System, DOS) лар ҳисобланади, улар мультипроцессор ва гомоген мультикомпьютерларни бошқариш учун фойдаланилади.

Унинг асосий мақсади аппарат таъминотининг аниқ бошқару-вини махфий тутишдан иборат.

Кучсиз боғланган ОТ лар тармоқ ОТ деб аталади (Network Operation System, NOS).

Улар гетероген мультикомпьютер тизимларини бошқариш учун ишлатилади ҳамда масофадаги клиентларни локал хизматларга киришларини таъминлайди.

Ресурслардан биргаликда фойдаланишни таъминлаш мақсадида жараёнларни қуйидаги шаклда тақсимлаш, улар операцион мухит ва эксплататция шартидан автоном тарзда фойдаланиш имконияти берилгандагина амалга ошади. Буни яққол кўриш мақсадида тақсимланган тизимлар архитектурасини ўрганиб чиқамиз. Бунинг учун клиент-сервер архитектурасида келтирилган элементлардан қисман фойдаланилади. Мисол учун оддий терминал (компъютер, смартфон ва б) фойдаланувчиси ўзидан юқорида турадиган қудратлироқ терминалнинг (компъютер, сервер, ишчи стансия) файлларига мурожат этиб, лекин шу билан бир қаторда ўзининг бошқарувини тўлиқ сақлаб қолиши зарур хисобланади. Лекин маълумотларни узатиш ва тармоқ функциялари учун махсус дастурлардан фойдаланилган холатда хам, фойдаланувчини тармоқдан фойдаланаётганаётганлигини яққол сезиб туриши мумкун. Бунда фойдаланувчи опрацион тизимнинг стандарт функцияларидан фойдаланган холда, фақатгина бир тизимда ишлаётгадек ўзини хис қилиши керак бўлади.

Аслида эса фойдаланувчи кўплаб терминаллардан (компъютер, смартфон ва б) бир тизим остида фойдаланаётган бўлади. Тақсимланган тизимлар архитектураси 2.1 – расмда келтирилган. Расмда келтирилган хар бир компъютер, марказий процессор ва перифейрик қурилмадан ташкил топган автоном модул хисобланади. Компъютер локал файл тизими ихтиёрида бўлмаганига қарамай, модел мутаносиблиги ўзгармайди: бунда терминал бошқа терминаллар билан алоқа хосил қилиши учун перифейрик қурилмага эга бўлиши керак, унинг файллари эса тармоққа уланган бошқа терминалда жойлашган бўлади.



Терминалларда бажарилаётган жараёнларга боғлиқ бўлмаган тарзда, хар бир терминалда физик хотира мавжуд бўлади. Бу тақсимланган тизимнинг ўзига хослиги бўлиб кўпжараёнли марказлашган тизимдан ажратиб туради. Шунга мос равишда хар бир терминалдаги ядро тизими тақсимланган мухитнинг ташқи эксплуатация шартидан мустақил равишда функцияланади.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish