15. ИНТЕРНЕТ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ХИЗМАТЛАРИ
Мавзулар:
Ижтимоий тармоқ тушунчаси;
Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари;
Одноклассники (odnoklassniki.ru) ижтимоий тармоғи мақсад ва вазифаси;
Синфдош (sinfdosh.uz) ижтимоий тармоқ мақсад ва вазифалари;
Фейсбук (facebook.com) ижтимоий тармоқ мақсад ва вазифалари;
Ижтимоий тармоқларда маълумотлардан, шу жумладан шахсий маълумотлардан фойдаланиш маданияти.
Ижтимоий тармоқ тушунчаси. Таркиби, фақатгина иштирокчилардан иборат ва улар орасида мулоқатни ўрнатувчи, кўп фойдаланувчили интерактив веб сайтлар асосида яратилган тармоқ ижтимоий тармоқ деб тушунилади. Мазмунига кўра ижтимоий тармоқ икки босқичли бўлади:
1. Фойдаланувчилар орасидаги мулоқатни ўрнатиб берувчи дастурий - аппаратли комплекс;
2. Фойдаланувчилар орасидаги умумий қизиқишларни аниқлаш, гуруҳлар орасидаги мулоқат интернет тармоғи орқали бажарилиши.
Ижтимоий тармоқларнинг мақсад ва вазифалари. Ижтимоий тармоқнинг мақсади интернетда ўзаро қизиқишлар ёки фаолиятга эга шахслар билан мулоқот қуришдан иборат. Ўзаро алоқа ички почта ёки хабар алмашиш тизими орқали амалга оширилади. Ижтимоий тармоқлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқ хусусиятларининг бири – дўстлар ва гурухлар тизими. Уни қуйидаги чизма ёрдамида тавсифлаш мумкин.
Фойдаланувчиларининг сони бўйича ҳозирда Facebook ижтимоий тармоғи 500 000 000 фойдаланувчиси билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда MySpace (255 000 000 фойдаланувчи), Twitter (200 000 000 фойдаланувчи), Windows Live Spaces (120 000 000 фойдаланувчи), Habbo Hotel (120 000 000 фойдаланувчи), В Контакте (110 000 000 фойдаланувчи), Friendster (90 000 000 фойдаланувчи), Hi5(80 000 000 фойдаланувчи), Tagged.com (70 000 000) .
Одноклассники (odnoklasniki.ru) ижтимоий тармоғи мақсад ва вазифалари. Бундай веб сайтларда одатда ўзингиз хақингиздаги маълумотларни жойлаштирасиз (Туғилган кун, мактаб, севимли машғулот ва бошқалар). Ўз навбатида сиз хам қидирётган қатнашчингизни шу турдаги маълумотларини олишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларнинг интернетдаги ғалабали юриши 1995 йилда америкаликларнинг Classmatec.coм (Однаклассники унинг русча аналоги хисобланади) ижтимоий тармоғи яратилиши билан бошланди. Бу ижтимоий тармоқнинг мақсади синфдошларни интернет тармоғи орқали қидириш, топиш ва мулоқат ўрнатиш ҳисобланади. Вазифалари эса ўзаро қизиқиш тўрларини ҳосил қилиш ва мулоқатни сақлаб қолишдан иборатдир.
Албатта, бу веб саҳифаларни яратишдан асосий кўзланган мақсад бир томондан маблағ ишлаш бўлса, иккинчи тамондан саҳифани оммалаштириш ҳамда бир хил дунёқарашга эга бўлганлар шахслар гуруҳларини шакллантириш ҳисобланади. Салбий томони, эса шаклланган гуруҳларни бошқариб бўлмайди.
Синфдош (sinfdosh.uz) ижтимоий тармоғи мақсад ва вазифалари. Ушбу веб саҳифа Одноклассники (odnoklasniki.ru) ижтимоий тармоғи яратилиши мақсад ва вазифалари билан бир хил бўлиб, фақатгина Ўзбекистонликлар фуқоралар учун яратилган ва мослаштирилган.
Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқлар. Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ сайтларини тилига қараб қуйдагиларга ажратиш мумкин. Ўзбек тилини хам қўллай оладиган ижтимоий тармоқлар. www.sinfdosh.uz www.vsetut.uz
Фейсбук (facebook.com) ижтимоий тармоғи мақсад ва вазифалари. Ушбу веб саҳифа ҳам Одноклассники (odnoklasniki.ru), www.sinfdosh.uz ижтимоий тармоғлари яратилиши мақсад ва вазифалари билан бир хил бўлиб, фақатгина инглиз тилида сўзлашувчилар учун яратилган ва мослаштирилган
Бундан ташқари қизиқувчилар қуйидаги веб саҳифаларни ҳам кўришлари мумкин: Last.fm, Linjedln, MySpace.
Буларнинг яратилиш мақсад ва вазифалари ҳам юқорида келтирилган веб саҳифалар билан ўхшаш.
Ижтимоий тармоқларда маълумотлардан, шу жумладан шахсий маълумотлардан фойдаланиш маданияти. Эътибор бериб, келтирилган веб саҳифалар таҳлил қилинса қуйидаги салбий ҳолатлар ва камчиликлар учраб туради:
Фойдаланувчиларнинг айримлари ўз номлари билан рўйхатдан ўтишмайди;
Номақбул фото суръатлар қўйишади;
Ўзаро мулоқатларда ҳурматсизлик қилишади;
Бемаъни гаплар ёзадилар, баъзан нотўғри маълумотлардан фойдаланади;
Саҳифалар ижтимоий бўлишига қарамасдан сиёсий мулоқатлар ўрнатадилар ва ҳокоза.
Демак, Ижтимоий тармоқларда маълумотлардан, шу жумладан шахсий маълумотлардан фойдаланиш маданияти деганда, юқорида келтирилган салбий ҳолатлар ва камчиликларга йўл қўймаслик тушунилади.
Унутмаслик керакки, маълум бир шахс томонидан Интернет тизимига қўйиладиган маълумотлар бошқа шахслар ёки ижтимоий гуруҳлар томонидан турли мақсадларда ҳам фойдаланиилиши мумкин. Шу жумладан маънавият ва маърифатга зид ҳам бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланилганда у ердаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига, Сизни алдашмаётганлигига иқрор бўлиб, сўнгра маълум бир қарорга келиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |