Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
Депозитарийлар 
 
Депозитарийлар: 
манфаатдор шахсларнинг қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш 
ва ҳисобга олиш қоидалари билан танишиб чиқишлари имкониятини 
таъминлаши; 
сақлаш учун қабул қилиб олинган қимматли қоғозларнинг бўт 
сақланишини таъминлаши; 
ҳар бир депонентга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва номинал 
қийматини ҳисобга олиб бориши; 
қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги, шунингдек 
уларнинг тугатилганлиги фактлари ҳисобини юритиши; 
депо ҳисобварақлари ҳолатига ўзгартишлар киритишга асос бўлувчи 
бирламчи ҳужжатларни ва депозитар операциялар бўйича 
ҳужжатларни ўз архивида сақлаши; 
депо ҳисобварақлари бўйича операцияларни депонентларнинг ёки улар 
ваколат берган шахсларнинг ёзма топшириқлари асосида амалга 
ошириши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно; 
депонентнинг қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа 
ашёвий ҳуқуқларини депо ҳисобварағидан тегишли кўчирма бериш 
орқали тасдиқлаши; 
депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларнинг 
мавжудлиги ва ҳаракати, уларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг 
махфийлигини таъминлаши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
ҳоллар бундан мустасно; 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депо ҳисобварағи бўйича 
операцияларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича 
ваколатли давлат органи, монополияга қарши давлат органи, 


92 
шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг қарорлари 
асосида тугатиши; 
ўз фаолиятига тааллуқли маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини 
тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг, давлат солиқ 
хизмати органининг, монополияга қарши давлат органининг, 
шунингдек суднинг, суриштирув ва тергов органларининг 
талабларига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ва 
тартибда тақдим этиши; 
ўзи етказган зарарларнинг ўрнини суғурта қилиш, махсус фондлар 
ташкил этиш орқали ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усул 
билан қоплаш имкониятини назарда тутиши шарт. 
Қимматли қоғозларни номинал сақловчи вазифасини бажараётганда 
депозитарий назарда тутилган мажбуриятлар билан бир қаторда: 
5.
қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг талабига биноан 
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрини шакллантириш учун 
қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги зарур маълумотларни 
тақдим этиши; 
6.
ўзида ҳисобга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ва улар 
эмитентларининг реквизитларига Қимматли қоғозлар марказий 
депозитарийсидан олинган маълумотлар асосида ўзгартишлар 
киритиши шарт. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ депозитарийларнинг зиммасида бошқа 
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish