ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИ
ТТЕСИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
“ТАБИИЙ ВА КИМЁВИЙ ТОЛАЛАРНИ ЙИГИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР” МОДУЛИ БЎЙИЧА
РЕФЕРАТ
МАВЗУ: «RIETER» фирмасининг титиш, тозалаш агрегатлари машиналари
Тингловчи: М.Г.Джураев
Ўқитувчи: т.ф.д., проф Қ.Ғофуров
ТОШКЕНТ-2018
Мавзу: «RIETER» фирмасининг титиш, тозалаш агрегатлари машиналари
РЕЖА:
Кириш
«RIETER» фирмаси хақида қисқача маълумот
«RIETER» фирмасининг титиш машиналари, агрегатлари
«RIETER» фирмасининг тозалаш машиналари, агрегатлари.
Кириш
Пахтани қайта ишлаб, тайёр рақобатбардош ҳалқ истеъмол молларини кўплаб ишлаб чиқариш иқтисодиётимизни юксалтиришдаги устивор йўналишлардан бири бўлиб, ҳалқимиз фаровонлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Тўқимачилик саноати пахта, жун, зиғир, кимёвий толалардан иплар ишлаб чиқариб, улардан шойи, жун тўқималари, трикотаж, нотўқима, тўр ва бошқа матолар тўқиш, атторлик буюмлари тайёрлаш, шунингдек бошқа соҳаларни қамраб олади.
Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта толаси, табиий ипак, жун толалари, қоракўли ва калава иплар сифати жиҳатидан жаҳон андозалари талабларига мувофиқ юқори баҳоланмоқда.
Тўқимачилик саноати Республика бюджет даромадлари қисмининг 25-28% ни қоплайди.
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган сармоя ҳажми ошиб, барпо этилаётган қўшма, хорижий ва хусусий корхоналар сони кўпаймоқда. Тўқимачилик саноатининг ривожланишида янги сифат ўзгаришларига қаратилган тадбирлар асосий омил бўлмоқда. «Ўзбекенгилсаноат» ДАК янги қувватларни яратиш, мавжуд корхоналарни замонавий технологиялар асосида қайта жиҳозлаш ишлари давлат дастури асосида амалга оширилмоқда.
Ип йигирув корхоналари жаҳонга машҳур “Ритер” (Швейцария), “Трючлер” (Олмония), “Марцоли”, “Sаvio” (Италия), “Мурата”, “Тайота” (Япония), фирмаларида тайёрланган энг замонавий техника ва дастгоҳлар билан жиҳозланмоқда.
Жаҳон бозорида нафис матоларга, бежирим либосларга, трикотаж буюмларига, декоратив матоларга, турли хил кўзни қамаштирувчи тўр пардаларга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.
Бу талабларни тўқимачилик саноати муҳандислари, магистр, бакалаврлари, ишчи ходимлари замонавий билимлар асосида, илғор тажрибаларга суяниб, янги технологияларни бошқариш орқали қаноатлантириши мумкин.
«RIETER» фирмаси хақида қисқача маълумот
«RIETER» дунёдаги энг етакчи текстил асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, 1975 йилда ташкил топган. Компания энг юқори стандартларга тўлақонли жавоб беради, ишлаб чиқариш қуввати эса ISO-9001 стандарти бўйича сертификатлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.01.2011 й. № ПП-1484 сонли қарорига асосан олидинги “Ўзбектекстильсельмаш” заводи ўрнида ИП ООО «RIETER Uzbekistan» корхонаси ташкил топди.
Юқордаги қарорга кўра Ўзбекистонда дунёда машхур Швецариянинг «RIETER» фирмаси янги карда тараш, пилталаш ва йигириш машиналарининг йиғиш ва уларнинг айрим деталларини тайёрлаш ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «RIETER» нинг Ўзбекистондаги фаолияти ўзгача аҳамиятга эга. Сўнгги 5 йил ичида тола ишлаб чиқарувчи 30 корхона Rieter маҳсулотини сотиб олди. 20дан ортиқ лойиҳалар эса компания ускуналарини сотиб олиш мақсадида давлат дастурига киритилган.
2011 йилда ташкил қилинган "Rieter Uzbekistan" корхонасининг фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Корхонада лентали, кардли ва ип йигирувчи ускуналар ишлаб чиқарилади. Тренинг марказида эса мижозларга керакли маслаҳатлар, кўникмалар бериб борилади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги Rieter корхонаси 1 миллиард доллар қийматидаги ип маҳсулотларини Туркия, Россия ва Европа давлатларига экспорт қилмоқда.
«RIETER» фирмасининг титиш машиналари, агрегатлари
Пахта толаси йигириш корхоналарига той ҳолатида келтирилади. Тойнинг оғирлиги 200-250 кг, хажмий оғирлиги эса 500 кг/м3 гача бўлади. Кўриниб турибдики, бундай қадоқланган толалали маҳсулот зичлик кучи таъсирида қаттиқ қатламлар ҳолатида бўлади. Уларни навбатдаги технологик жараён аралаштириш ва тозалаш учун аввало толаларни кичик бўлакларга ажратиш, яъни титиш керак бўлади.
Толаларни титишнинг зарурийлигини қўйидагилар белгилайди:
1. Аралашма компонентлари яхши аралашиши учун керакли шароит титиш натижасида яратилади.
2. Толали маҳсулотни нуқсонлардан тозалаш жараёнини амалга оширишда титиш зарурий шарт бўлиб, маҳсулот кичик бўлакчаларга ажратилиб, нуқсон билан толали массанинг илашиш кучи камаяди ва бунинг натижасида нуқсонлар механик тарзда ажратиб ташланади.
3. Толаларнинг тўғриланиши ва чигалликларнинг тарқалишида маҳсулотни кетма-кет титиш катта аҳамиятга эга.
4. Толали маҳсулотни майдароқ бўлакчаларга ажратишда титиш зарур тадбир ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |