Тақризчилар:
Ш.Ш. Шоҳаъзамий
– Тошкент Молия
институти «Қимматли қоғозлар бозори»
кафедраси мудири, профессор;
Д.Э. Норбеков
– Тошкент Банк коллежи
директорининг ўқув ишлари бўйича
муовини, и.ф.н., доцент.
© « » нашриёти, 2009 й.
4
Кириш
Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш тамойиллари ва унинг
кейинги босқичларида устувор йўналишларнинг белгиланиши, айниқса
ижтимоий-сиёсий ҳаётни, жумладан иқтисодиётни эркинлаштириш,
мулкдорлар синфини шакллантиришдан келиб чиққан ҳолда бир қанча
соҳаларни, жумладан молия ва қимматли қоғозлар бозорини ҳам ислоҳ
қилишни тақазо этади. Чунки, сўнгги йилларда жаҳонда ҳукм сураётган
молиявий – иқтисодий инқироз натижасида дунёдаги деярли барча
мамлакатларнинг иқтисодиёти, жумладан молия бозори чуқур рецессияни
бошидан кечирмоқда. Бироқ, ҳукуматимиз олиб борган оқилона сиёсат
натижасида молиявий – иқтисодий инқирознинг Ўзбекистон иқтисодиётига
таъсири юмшоқ кечди. Буни биз 2008 йилда 2007 йилга нисбатан иқтисодий
ўсиш суръатлари 9% ни ташкил этганлиги билан изоҳлашимиз мумкин.
1
Ушбу барқарорлик молия бозорида ҳам кузатилди.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида молия ва қимматли
қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятини
ислоҳ қилиш, ундаги барча муаммоларни бартараф этишга қаратилган
фаолият олиб борилмоқда. Молия бозори, айниқса унинг қимматли қоғозлар
секторини ривожлантириш давлатимизнинг стратегик устувор й
ў
налишлари
сирасига киради, хусусан, “...жаҳон иқтисодий инқирозининг оқибатларини
бартараф этишда банк-молия тизимини мустаҳкамлаш...”
2
га доир
вазифаларни амалга ошириш соҳадаги муҳим масалалардан ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб шуни айтишимиз
мумкинки, молия (қимматли қоғозлар) бозори - давлатнинг иқтисодий
ҳолатини баҳолайдиган муҳим кўрсаткич яъни барометр ҳисобланади. Чунки
аксарият ҳорижий мамлакатлар молия бозорининг айланмаси улар
иқтисодиётининг салмоқли қисмига тўғри келади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз касб- ҳунар коллежларидаги
иқтисодий ихтисослик бўйича таълим олаётган талабаларга молия бозори ва
биржа иши фанидан мазкур дарсликни яратишга қарор қилдик.Яратилган
ушбу дарслик талабаларга молия бозори соҳасидаги билимларни чуқур
ўрганишга хизмат қилишига ва келажакда уларни етук мутахассис бўлиб
етишишларига йўл бошловчи назарий қўлланмалардан бири бўлиб қолишига
умид қиламиз.
1
Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби (1-қисм)
Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси
2
И. Каримов Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари Т.”Ўзбекистон” НМИУ, 2009й. 36 б.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |