Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


I – Боб. «МОЛИЯ БОЗОРИ ВА БИРЖА ИШИ»



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
I – Боб. «МОЛИЯ БОЗОРИ ВА БИРЖА ИШИ» 
фанининг мазмуни 
Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ресурслардан узлуксиз 
фойдаланиш, уларни самарали инвестициялаш ва мақсадга мувофиқ 
йўналтириш муҳим аҳамиятга эга ва бу молия бозори орқали таъминланади. 
Молия бозори аҳоли ва хўжалик субъектларининг вақтинча бўш 
маблағларини йиғиш ва уларни самарали жойлаштиришда пул маблағларини 
эгалари (жамғарувчилар) ва улардан фойдаланувчилар (инвесторлар) 
ўртасида воситачилик қилади.
Умуман олганда, молия бозори тушунчаси товарларнинг бошқа 
турлари (масалан, нефт, олтин ва бошқа турдаги ҳом-ашёлар, ҳизматлар, 
кўчмас мулк ва бошқалар) бозорлар тушунчаси ўртасида ўхшашликни сезиш 
мумкин.
Лекин ҳар қандай бозорни у ёки бу белги асосида таснифланишининг 
мазмуни унинг товари ҳусусиятлари билан боғлиқ ҳолда амалий аҳамияти 
билан белгиланишини ҳисобга олсак ҳамда, агар кўрилалаётган бозор 
турларидаги товарларни ҳусусияти, келиб чиқиши ва уларнинг бозор 
муомаласини бир-бири билан таққослайдиган бўлсак, албатта сезиларли фарқ 
намоён бўлади. Масалан, ишлаб чиқариладиган товарлар муомаласи учун 
уларга ҳос бўлган бозор зарур, қимматли қоғозлар учун эса фақат фонд 
бозори, пул (валюта) ва кредитлар учун – мос равишда пул бозори ва 
кредитлар бозори бўлиши керак ва ҳ.к. Бунда реал товар, молия 
инструментларидан фарқли, бир ёки бир неча маротаба олди-сотти бўлади, 
қимматли қоғозлар эса чекланмаган мартта олди-сотти бўлиши мумкин. 
Умуман олганда товар кимнингдир томонидан ишлаб чиқарилади, молиявий 
инструмент (жумладан қимматли қоғоз) эса муомалага чиқарилади.
Молия бозори ҳар қандай мамлакатнинг умумий бозорини таркибий
аммо, асосий ва алоҳида қисмидир. Лекин, молия бозорининг асоси реал 
товарлар бозоридир. Бунда молия бозори реал иқтисодиёт ва товар 
бозорининг устқурмаси сифатида намоён бўлиши билан бирга товар бозори 
ва иқтисодиётни молиявий таъминлайди ва мувофиқлаштиради, умуман 
иқтисодиётнинг объектив ҳолатини ифодалайди ва ривожланишини 
белгилайди.
Товар иқтисодиётининг асосий мақсадларидан бири фойда олиш 
бўлганлиги учун ундаги ҳар қандай фаолият капитални орттириш соҳаси 
бўлиши зарур. Шу муносабат билан ҳар қандай бозор – бир вақтнинг ўзида 
капиталларга қўйилмалар учун мулжалланган бозор ҳамдир.
Пул маблағлари товарнинг ҳар қандай турига (жумладан қимматли 
қоғозларга) қўйилиши (йўналтирилиши) мумкин. Бунинг барча ҳолатларида 
йўналтирилган пул маблағлари вақт мобайнида ўз орттирмасига (ёки 
зарарига) эга бўлиши, яъни фойда ёки зарар келтириши мумкин. Аммо, бу 
ҳолатларнинг барчасида бошланғич пул маблағини жамғариш ёки топиш 



жараёни мавжуд эмас, ҳар қандай капиталга пул маблағини қўйиш учун 
бошланғич жамғармага эга бўлиш ёки топиш имкониятини бермайди.
Бошқа соҳалардан фарқли молия бозори эса ушбу имкониятни берувчи, 
унинг учун зарурий шарт-шароитларни яратувчи муҳит, алоҳида иқтисодий-
хуқуқий механизм билан таъминланган, институтлари (қатнашчилари) ва 
уларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ муносабатлари мажмуаси 
сифатида намоён бўлувчи тизимдир.
Айнан шу ва юқорида айтилганлар билан молия бозори бошқа турдаги 
бозорлардан кескин фарқ қилади.
Молия бозори ўз ичига қуйидаги сегментларни (ҳусусий бозорларни) 
олади:
- пул-кредит (банк ва бошқа кредит ташкилотлари капиталлари) 
бозори;
- қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори;
- валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, 
камёб элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори;

суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари 
инструментлари.
Молия бозори иқтисодиётда қуйидагилар мавжуд бўлгандагина 
самарали фаолият кўрсатиши мумкин:
- эффектив (самарали) мулкчилик тизими
3
;
- инвестиция учун мўлжалланган етарли жамғармалар (молиявий 
ресурслар, маблағлар) ва иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган 
молиявий инструментлар.
- талаб ва таклифни объектив мутаносиблиги;
- молия бозори инфратузилмасини самарали фаолияти;
- бозор қонунлари, тамойиллари ва қонунчилигини хукм суриши;
- молиявий барқарорлик, рақобатбардошлилик ва ҳавфсизлик, 
рискларни башоратлилиги.
Молия 
бозорида 
молиявий 
ресурслар 
жарғармачилардан 
истеъмолчиларга томон ва аксинча йўналишда ҳаракат қилади. Бунда 
жамғармалар инвестицияларга трансформацияланади (айланади).
Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ:
- бозорнинг даромадлилик даражаси;
- бозорни солиққа тортиш шарт-шароитлари;
- капитални йўқотиш ёки назарда тутилган фойдани ололмаслик риски;
- бозорни самарали институционал ва функционал ташкиллашгани;
- бозорни самарали мувофиқлаштирилганлиги ва назорат қилиниши;
- молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва 
шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги;
- жамиятнинг менталитети ва танлаб олган ривожланиш модели;
- макро- ва микроиқтисодий барқарорлик;
3
Эрнандо де Сото. Секрет капитала. Почему капитализм торжествует на Западе и терпит поражение во всем 
остальном мире./Пер. с англ.-М.: Олимп-Бизнес, 2001.-272 с. 



- ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг бозорга таъсири ва бошқалар.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish