Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

тамойиллари
қуйидагилардан иборат: 
- барча потенциал инвесторлар ўз маблағларини фойдали тарзда 
жойлаштиришлари учун уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш; 
- бозорда тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги; 
- эркин рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш; 
- нархларни реал таркиб топадиган талаб ва таклиф асосида белгилаш; 
- бозор тўғрисидаги қонун ҳужжатларига унинг барча қатнашчилари 
томонидан риоя этиши; 
- биржа ва биржадан ташқари операциялар, котировкалар, эмитентлар-
нинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот ошкор этилишининг шартлиги; 
- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган 
барча инвесторлар ва эмитентлар учун бозордан фойдаланиш мумкинлиги; 
- молиявий инструментлар (қимматли қоғозлар) ва уларнинг 
эмитентларига доир ахборотнинг тўла ошкор этилишини, ошкораликни ва бу 
ахборотдан барча қатнашчилар фойдалана олишини таъминлаш; 
- инвесторлар ва эмитентларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- бозорда товламачилик ва бошқа ноқонуний фаолиятни тақиқлаш 
ҳамда таъқиб қилиш. 
Молия ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий 
тамойилларига риоя этилиши давлатнинг тартибга солишга оид чора-
тадбирлари билан бирга фонд биржалари ва бозор қатнашчиларининг 
бирлашмалари (уюшмалари) ишлаб чиққан қоидаларини уйғунлаштириш 
асосида таъминланади.
Асосий тушунча ва атамалар 
Молия бозори 
Глобализация 
5
Эрнандо де Сото. Секрет капитала. Почему капитализм торжествует на Западе и терпит поражение во всем 
остальном мире./Пер. с англ.-М.: Олимп-Бизнес, 2001.-272 с.


13 
Интеграция 
Барометр 
II – Боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА УЛАРГА ТАЪРИФ 
2.1. Акциялар ва уларнинг турлари 
Қимматли қоғозларнинг умумий тушунчаси 
2008 йил 22 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунига мувофиқ "қимматли 
қоғозлар – ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик шахс 
билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз 
муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад 
тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа 
шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади. Қимматли қоғозларнинг 
қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади". 
Юқорида қайд этилган қонунга кўра, қимматли қоғозларга акциялар, 
облигациялар, хазина мажбуриятлари, депозит ва жамғарма сертификатлари, 
векселлар, шунингдек, ҳосила қимматли қоғозлар киради. 
Ҳорижий давлатларнинг меъёрий ҳужжатларида қимматли қоғозлар 
"ҳужжат эгасининг бундай ҳужжатни чиқарган шахсга нисбатан мулкий 
ҳуқуқларини ёки қарз муносабатларини тасдиқловчи пул ҳужжати сифатида" 
анча қисқа таърифланади. 
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, анъанавий тарзда қимматли қоғозлар анча 
кенг маънода кўриб чиқилади – яъни булар "мулкий ҳуқуқларни белгиланган 
шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи 
ҳужжатлар бўлиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни 
амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади". Бу маънода 
қимматли қоғозларга "қуйидагилар киради: облигациялар, векселлар, чеклар, 
депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул 
бериладиган жамғарма дафтарчаси, қоносамент ҳамда қонун ҳужжатлари 
билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар". 
Шундай қилиб, турли манбаларда, жумладан "Қимматли қоғозлар ва 
фонд биржалари тўғрисида"ги қонун ҳамда "Фуқаролик кодекси"даги 
қимматли қоғозларнинг таърифи бир – биридан жиддий тарзда фарқ қилади. 
Қимматли қоғозларни бундан ҳам кенг маънода кўриб чиқиш мумкин. 
Юқорида тилга олинган ҳужжатлардан ташқари, яна шундай, қимматли 
қоғозларга тегишли бўлмасада, лекин, айрим иқтисодчиларнинг фикрига 
кўра, қимматли қоғозлар, деб тан олинаётган ҳужжатлар ҳам мавжуд, чунки 
улар кўпгина ҳозирги таърифларда қимматли қоғозларнинг барча асосий 
белгиларини ўзида мужассамлантиради. Гап, албатта, пул ҳақида бораяпти. 
XX асрнинг 90–йиллари ўрталаригача қимматли қоғозларнинг ҳуқуқий 
асослари ҳақидаги масала бу қадар кескин турмаган эди. Бу шу нарса билан 
изоҳланадики, ўша йилда қимматли қоғозларнинг ривожланган бозори йўқ 
эди. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар совет сиёсий иқтисодиёт фанида 


14 
қалбаки капитал билан боғланарди, 90–йилларгача унга нисбатан жуда 
салбий муносабатда бўлинди. Қимматли қоғозларнинг бошқа яна бир қанча 
таърифлари мавжуд. Масалан, одатий қўлланишда ҳам, шунингдек, 
мутахассислар ичида ҳам қимматли қоғозларга нисбатан атамавий чалкашлик 
кўзатилади: "қимматли қоғоз", "қимматли қоғоз сертификати", "қимматли 
қоғозга сертификат", "қимматли қоғоз бланки", "сертификат бланки" ва ҳ.к. 
Анъанавий русийзабон иқтисодий тушунчалар тизимида қимматли қоғозлар 
деганда айнан қоғоз, маълум ҳуқуқий муносабатларни расмийлаштирувчи 
ҳужжат тушунилади. Иқтисодий қонунларнинг деярли барча жумлаларида 
қимматли қоғоз – бу ҳужжат. Бироқ жаҳон амалиёти билан таниш бўлган ҳар 
бир мутахассисга шу нарса маълумки, ривожланган мамлакатларда катта 
миқдордаги қимматли қоғозлар айнан қоғозлар, бланкларни талаб 
қилмайдиган нақдсиз шаклда чиқарилади. Ушбу қимматли қоғозларни 
чиқариш, ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракати тўлиқ ихтисослаштирилган 
корхоналар ва банкларнинг ҳисобрақамлари бўйича бухгалтерия ёзувлари 
кўринишида амалга оширилади. Ўзбекистонда ҳам, масалан, акцияларнинг 
катта миқдори нақдсиз шаклда, шунингдек, кенг тарқалган давлат қисқа 
муддатли облигациялари эса, мутлақо қоғозсиз шаклда чиқарилади. 
Қимматли қоғозлар – бу хужжат (бланкли) шаклида ёки ихтисослаштирилган 
ташкилотлар (депозитарийлар)даги ҳисоб–рақамларда ёзувлар кўринишида 
алоҳида усул билан тасдиқланадиган, хўжалик юритувчи субъектлар 
томонидан қарз ёки акциядорлик капитали шаклида жалб этиладиган 
маблағларни жалб қилиш, қайта тақсимлаш ва қайтариб тўлаш соҳасидаги 
мулкий ҳамда у билан боғлиқ номулкий ҳуқуқлардир. 
Мулкий ҳуқуқ – бу у бўйича иқтисодий ўзаро муносабатлар 
субъектлари мол – мулкка, товар–моддий бойликларига, пул маблағларига 
даъвогарлик қилиши мумкин бўлган ҳуқуқдир. Номулкий ҳуқуқ – бу, 
масалан, акциядорнинг компаниянипг умумий йиғилишида овоз бериш, 
эмитентнинг фаолияти ҳақида ахборот берилишини талаб қилиш ва ҳ.к. 
ҳуқуқидир. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish