Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти ва ўрни
4
 
Молия бозорининг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти уни 
томонидан қуйидаги қулай шароитларни таъминланиши билан боғлиқ асосий 
вазифалари асосида белгиланади:
- иқтисодиётнинг реал секторига инвестицион молия ресурсларни 
самарали жалб қилиниши;
- капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсимланиши;

давлат бюджетига ҳизмат кўрсатиши, унинг камоматини 
(дефицитини) қоплаш учун пул маблағларини самарали жалб қилиниши;
- иқтисодиётнинг ҳолатини аниқ бозор индикаторлари ёрдамида 
баҳоланиши;
- инфляция суръатлари (темплари) ва валюта курслари ўзгаришига 
оператив таъсир кўрсатилиши;
- давлатнинг кредит-пул ва бюджет-солиқ сиёсатини объектив ва 
мутаносибликда олиб борилиши;
- мулкка эгалик хуқуқини ишлаб чиқариш воситаларига қайта 
тақсимланиши; 

жаҳон глобаллашуви жараёнларига миллий иқтисодиётни 
интеграллашуви.
Ушбу ҳолатларни 1-чи расмда кўриш мумкин.
Расм 1. Молиявий оқимларни молия бозори орқали ҳаракати модели.
4
Ўқув қўлланманинг ушбу қисми Ш.Шохаъзамийнинг Финансовый рынок и ценные бумаги. (Книга I. 
Учебник.-Т.: Iqtisod-moliya, 2005.-728 с) номли дарслигининг I.2 қисми асосида тайёрланган. 
Ҳукумат 
 
Б 
МБ 
Фирмалар 
Уй 
ҳўжаликлари
Ц2 
Ц4 
Солиқлар 
Даромадлар 
Ц1 
Ц3 
Солиқлар 
Даромадлар



Бунда (1-чи расм) МБ – Молия бозори; Б – Марказий банк; Х – 
Ҳукумат; УХ – уй ҳўжаликлари; Ф – фирмалар; Ц1 - Ц4 – Б, Х, УХ ва 
Фирмаларнинг молия бозори (МБ) билан боғланадиган локал цикллари. 
Ушбу цикллар орқали мос равишда молиявий оқимлар ҳаракати молия 
бозори қатнашчилари томонидан амалга оширилади. Бунда Ҳукумат ва Уй 
ҳўжаликлари, Ҳукумат ва Фирмалар ўртасидаги боғланиш “даромад-солиқ” 
айланмаси ташқи цикллари бўйича ташкиллашган.
1.-чи расмдаги моделда ҳар бир цикл маълум мақсад асосида ҳаракат 
қилади ва бир-бири билан бевосита ва (ёки) билвосита боғлиқ бўлиб, 
уларнинг тезлиги ва ҳажми бозор конъюнктурасига боғлиқ.
Демак, моделдан кўриниб турибдики, молия бозори иқтисодиётда 
марказий ўринга эга, иқтисодиётнинг барча субъектлари унинг 
конъюнктурасига боғлиқ ҳолда ўзаро боғлиқлик ва таъсирда фаолият 
юритадилар. Молия бозори ўзининг қисқа ва ўрта (узоқ) муддатли 
инструментлари (жумладан қимматли қоғозлар) ёрдамида иқтисодиёт 
субъектларини инвестиция билан таъминлайди, ресурсларни уларнинг 
ўртасида самарали тақсимлайди ва қайта тақсимлайди.
Таъкидлаш жоизки, қимматли қоғозлар молиявий ресурслар ҳаракати-
нинг бир қисмини қамрайди. Қимматли қоғозлардан ташқари молия бозорида 
ссуда ва кредитлар, субсидия ва субвенциялар, суғурта воситалари ва 
валюталар муомалада бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига мос циклда ва молия 
бозори сегментларида самарали ҳаракат қилади. Бунда қимматли қоғозлар ва 
уларнинг реал базиси миқдорларини кўпинча бир-бирларига мос келмаслиги 
ҳамда уларни бозорда бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши 
мумкинлиги қимматли қоғозлар бозорининг ҳусусияти ҳисобланади.
Молия бозори бир қатор функцияларни бажаради. Уларни тўрт гуруҳга 
ажратиш мумкин: макроиқтисодий, умумбозор, маҳсус (иҳтисослашган) ва 
глобаллаштириш (мета, яъни халқаро даражада молиявий глобаллаштириш) 
функцияларга.
Макроиқтисодий функцияси
жамғармаларни инвестицияларга самарали 
трансформациясини таъминлаб беришдан иборат.
Умумбозор функцияси
, одатда, ҳар бир миллий бозорга мансуб. 
Маҳсус 
функцияси
эса уни бошқа турдаги бозорлардан фарқлайди.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish