Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Акцияларнинг моҳияти
Акция (французча аction сўзидан) – ўз эгасининг акциядорлик жамияти 
фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга, акциядорлик 
жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва у тугатилганидан кейин 
қоладиган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, амал 
қилиш муддати белгиланмаган эгасининг номи ёзилган эмиссиявий 
қимматли қоғоз. 
Акция ўзининг фақат унга тегишли сифатлари билан ҳар хил турдаги 
қимматли қоғозлар ичида алоҳида ўрин тутади. 
Энг аввало бу – амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғоз 
бўлиб, у уни чиқарган акциядорлик жамияти амал қилиб турган йил 
мобайнида муомалада бўлиши мумкин. Акция эгаси акциядорлик жамияти 
тугатилган ҳолларда унинг мол–мулкини тақсимлашда иштирок этиш 
хуқуқига эга. 
Акциялар бўйича олинган даромад – дивиденд, деб номланади. 
Дивиденд, одатда, акциядорлик жамиятининг фойдасига боғлиқ бўлади. Агар 
компания ҳисобот йили натижаларига кўра катга фойдага эга бўлса, унда 
катта дивиденд тўлаш имконияти бўлади ва аксинча. Агарда фойда мутлақо 
бўлмаса, дивиденд тўланмаслиги мумкин. Бироқ, умумий қоидалардан 
истесно ҳоллар ҳам мавжуд. Бу, масалан, имтиёзли акцияларга тегишли, улар 
қўйироқда кўриб чиқилади. 
Одатда, кредит қуроли бўлган ва кредит муносабатларини ўзида акс 
эттирган бошқа қимматли қоғозлар турлари (облигациялар, хазина 
мажбуриятлари, депозит сертификатлари, векселлар)дан фарқли ўлароқ, 
акция мулкий муносабатларни тартибга солувчи воситадир. Унинг эгаси 
компания акциядорларининг умумий йиғилишида у ёки бу қарорга ўз 
овозини берган ҳолда акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш 
ҳуқуқига эга. 
Акцияда кўрсатилган пул суммаси номинал қиймат, деб номланади. 
Акция сармоядорга биринчи марта сотилганидан кейин бу қиймат акциянинг 
фонд бозоридаги кейинги ҳаракати учун ҳеч қандай жиддий аҳамиятга эга 
эмас ва улуш сармояси ҳажмини тавсифлаган ҳолда ахборот хусусиятига эга 
бўлади. Кўпчилик, айниқса акциядорлик мулки устун турадиган (АҚШ) 
мамлакатларда акциялар уларда номинал қиймат кўрсатилмаган ҳолда 
чиқарилади. Фақат компания устав сармояси муайян улуш миқдорига 
бўлинганлиги кўрсатилади. 


17 
Айрим иқтисодчилар умуман акцияга ҳаридор қанча пул тўлашга тайёр 
бўлса, унинг нархи шунча, деб ҳисоблашади. Бироқ аксарият 
мамлакатларнинг акцияларида номинал қиймат бари бир кўрсатилади. 
Акцияларга номинал қийматнинг белгиланиши фонд бозори эндигина 
ривожланиб бораётган Ўзбекистон учун ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. 
Бу, биринчидан, номинал қиймат қимматли қоғоз эгасига айнан руҳий таъсир 
кўрсатади ва унга бу оддийгина мавхум мажбурият эмас, балки маълум бир 
миқдордаги мулкий унвон, деб ҳисоблашга асос беради. Бундан ташқари, 
чиқарилган акцияларнинг номинал қийматидан акциядорлик жамиятининг 
устав сармояси вужудга келади. Акцияларни номинал қийматисиз чиқариш, 
шубҳасиз, ҳисобга олишда қийинчиликлар туғдирган булар эди. Ва, нихоят, 
акцияларни иккиламчи боз орда сотишда номинал ҳамда курс қиймати 
ўртасидаги ижобий фарқ имкониятли сармоядор учун компаниядаги ишлар 
аҳволига нисбатан айрим хулосаларни чиқариш имконини беради, бу 
қимматли қоғозларни ҳарид қилиш ҳақида қарор қабул қилишда жуда 
муҳимдир. 
Турли мамлакатларда акцияларнинг энг кам (минимал) номинал 
қийматлари турлича белгиланган. Акциянинг бозорда сотиладиган нархи 
акция курси, деб номланади. Бу акциялар баҳосининг асосий шаклидир. 
Ушбу нарх акциянинг реал қийматини белгилаб беради. Акциялар курси 
акция бўйича олинадиган дивидендга бевосита боғлиқ бўлса, ссуда 
фоизининг меъёрига нисбатан тескари муносабатда бўлади. Акциялар курси 
– бу капиталлаштирилган дивиденд бўлиб, у пул сармояси суммасига 
тенглаштирилади, ушбу капитал банкка қўйилган ёки қарзга берилган ҳолда 
акция бўйича олинадиган дивидендга тенг миқдорда даромад келтиради. 
Курс баҳосига, дивиденд ва қарз меъёридан ташқари, бошқа омиллар ҳам 
таъсир кўрсатади, бу ҳақда кейинроқ сўз юритилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish