Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Акцияларнинг турлари
Ўзбекистон ҳудудида чиқариладиган акциялар қуйидаги турларга 
бўлинади: 
1. Очиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари, улар очиқчасига 
муомалага чиқарилади ва кейинчалик бошқа акциядорларнинг розилигисиз 
қўлдан қўлга ўтиши мумкин, ҳамда ёпиқ акциядорлик жамиятларининг 
акциялари, булар бирламчи жойлаштирилишда олдиндан ажратиб олинган 
сармоядорлар ўртасида тақсимланади ва фақат компания умумий 
йиғилишининг розилиги билан қўлдан қўлга ўтиши мумкин. 
2. Эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган акциялар. 
Эгасининг номи ёзилган акцияларда улар эгасининг фамилияси мажбурий 
тарзда кўрсатилиши шарт, агар уларнинг эгаси юридик шахс бўлса, 
ташкилотнинг номи кўрсатилади. Кўрсатувчи эгалик қиладиган акцияларда 
улар эгасининг номи кўрсатилмайди. Бу ушбу акцияларнинг фонд бозорида 
муомалада бўлиши хусусияти билан изоҳланади. Акциядорлик жамияти бир 
йилнинг ўзида ҳам эгасининг номи ёзилган, ҳам кўрсатувчи эгалик қиладиган 
акцияларни чиқариши мумкин. Ўзбекистонда кўпчилик акциялар эгасининг 
номи ёзилган шаклда чиқарилади. 


18 
3. Оддий ва имтиёзли. Оддий акция акциядорлар йиғилишида овоз 
бериш хуқуқини беради, у бўйича олинадиган дивиденд миқдори эса, 
акциядорлик жамиятининг йил давомидаги ишининг натижаларига боғлиқ ва 
бошқа ҳеч нарса билан кафолатланмаган. Бундай акцияларнинг эгалари 
бошқа қимматли қоғозларнинг эгаларига қараганда катта таваккалчилик 
қилажаклиги боис, улар бўйича кўзда тутиладиган дивидендлар жуда юқори 
даражада бўлади. 
Имтиёзли акция акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш 
ҳуқуқини ва бу билан корхонани бошқаришда иштирок этиш хуқуқини 
бермайди. Уларнинг имтиёзлилиги, бир томондан, жамият хўжалик фаолияти 
натижаларидан қатъи назар, кафолатланган даромадни олиш имкониятидан, 
иккинчи томондан эса, акциядорликжамияти тугатилган йилда акциялар 
қийматини биринчи навбатда олиш хуқуқидан иборат. Имтиёзли 
акцияларнинг умумий номинал қиймати компания устав сармоясининг 20 
фоизида ошмаслиги керак. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish