19
акцияларга "портфел акциялари", яъни уларни чиқарган компаниялар
ихтиёрида бўлган акциялар.
"Фаол" деб номланувчи акцияларнинг алоҳида тоифаси мавжуд. Бу
биржаларда доимий равишда катта миқдорда муомалада бўладиган
акциялардир. Мазкур акциялар улар учун
махсус индекслар белгиланиш
чоғида бозордаги вазиятнинг индикатори ҳисобланади.
"Қайта баҳоланиш ҳуқуқига эга бўлган" акциялар эмитентга акциянинг
эгасидан қўшимча бадални талаб қилиш хуқуқини беради. Аксарият
ҳолларда бундай акциялар инфляция шароитларида чиқарилади.
"Кафолатланган акциялар" – кафолатланган дивидендларни олиш
хуқуқини беради.
"Винкулирланган акциялар" – ушбу
акцияларнинг эгаси уларни
акциядорлик жамияти ижроия органининг рухсатисиз сотиши мумкин эмас.
Имтиёзли (преференциал) акциялар алоҳида ўрин тутади, уларнинг ҳар
хил турлари мавжуд.
Масалан, чақириб олиниш ҳуқуқига эга бўлган (чақириб олинадиган)
имтиёзли акциялар – мазкур акциялар эмитентга уларнинг эгасидан олдиндан
хабар қилинган ҳолда сотиб олиш хуқуқини беради
"Олтин акция" – бу унинг эгасига (устав фондига қўшган улушидан
қатъи назар) маълум бир вақт мобайнида компанияни бошқариш ҳуқуқини
беради. Бундай акциялар кўпинча хусусийлаштириш жараёнлари кечаётган
мамлакатларда учрайди. Бунда "олтин" акциянинг эгаси сифатида, одатда,
қандайдир бир иқтисодиётни бошқарувчи идора орқали давлатнинг ўзи
иштирок этади.
"Кумулятив" акциялар. Уларни чиқариш
шартларида, одатда, ушбу
акциялар
бўйича
тўланиши
лозим
бўлган,
лекин
тўланмаган
дивидендларнинг жамғариб борилиши ва эмитентнинг молиявий аҳволи
яхшиланиб, дивидендларни тўлаш имконияти пайдо бўлган йилда тўланиши
назарда тутилади.
Плюрал – кўп овозли акциялар. мазкур қимматли қоғозлар фашистлар
Германиясида кенг қўлланилди. Улар миллатчи "хукмрон доира"га кенг
хуқуқлар ва аниқ тарзда амалга оширилган инвестициялардан қатъи назар,
саноатнинг етакчи тармоқларини ўз назорати остида ушлаб туриш
имкониятини берарди.
"Ретректив" акциялар – бу ўз эгасига уларни сўндириш учун
компанияга тақдим этиш хуқуқини берувчи акциялардир. Сўндириш
шартлари, муддатлари тўғрисида бундай қимматли қоғозларнинг бирламчи
эмиссияси йилида келишиб олинади.
"Айирбошланадиган" акциялар уларни олдиндан келишилган нархлар
бўйича муайян бир оралиғида бошқа акцияларга (одатда, оддий акцияларга)
алмаштириш мумкин.
"Курси ўзгариб турувчи акциялар". Ушбу акциялар бўйича дивиденд
тўловлари фоизнинг ўзгариши даражасига қараб ўзгариб туради Агар фоиз
ўсса, акциялар бўйича тўловлар ҳам ўсади ва аксинча.
20
"Ордерли акциялар" – улар ўз эгаларига
оддий акцияларнинг маълум
бир миқдор-ини ҳарид қилиш ва бу билан бутун нашрнинг ликвидлигини
ошириш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистон қонунчилигида акцияларнинг ҳар хил турлари – оддий ва
имтиёзли, эгасининг номи ёзилган ва "кўрсатувчи эгалик қиладиган",
шунингдек, кумулятив акцияларнинг таърифини учратиш мумкин. Бироқ
мазкур бобда қайд этилган акцияларнинг бошқа турлари амалда бўлиш
хуқуқига эга эмаслигини англатмайди. Уларни чиқариш, муомалада бўлиши
ва сўндириш шартлари, шунингдек, алоҳида ўзига хос хусусиятлари
акциядорлик жамияти нинг ташкил этилишида унинг таъсис хужжатларида
кўрсатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: