Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Оддий векселнинг мажбурий реквизитлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Оддий векселнинг мажбурий реквизитлари: 
1.
Қимматли қоғознинг номи. 
2.
Муайян суммани тўлаш ҳақида оддий ва ҳеч нарса билан 
шартланмаган ваъда. 
3. Тўлов муддати. 
4. Тўлов жойи. 
5.
Тўлов кимга ёки кимнинг буйруғи билан бажарилиши лозим. 
6.
Векселни тузиш санаси ва жойи. 
7.
Ҳужжатни берган шахснинг имзоси. 
Оддий векселда бошдан бошлаб икки шахс қатнашади; вексел берувчи, 
унинг ўзи унга берилган вексел бўйича тўлаш мажбуриятини тўғридан – 
тўғри ва сўзсиз олади ҳамда дастлабки сотиб олувчи (вексел эгаси), у вексел 
бўйича тўловни олиш ҳуқуқитага. 
Оддий векселнинг бошқа қарз мажбуриятларидан фарқи қўйи – 
дагилардан иборат:
а) вексел ўтказма ёзув бўйича қўлдан қўлга ўтказилиши мумкин; 
б) векселда иштирок этувчи шахслар вексел бўйича биргаликда 
жавобгарликка эга, қайтмаслик ёзувини қайд этувчи шахслар бундан 
мустасно; 
в) имзоларга гувоҳлик бериш учун нотариал идорага келиш талаб 
этилмайди; 
г) вексел белгиланган муддатда тўланмаган ҳолларда нотариал 
норозилигини қўзғатиш зарур; 
д) вексел мавхум пул хужжати ҳисобланади ва шу сабабли закалат, 
гаров ёки жарима билан таъминланади. 
Ўтказма векселнинг оддий векселдан асосий фарқи шундан иборатки, у 
қимматликларни бир шахс ихтиёридан бошқа шахс ихтиёрига ўтказиш учун 
мўлжалланган. 
Ўтказма векселнинг мажбурий реквизитлари: 
1
Қимматли қоғознинг номи. 
2
Муайян суммани тўлаш ҳақида оддий ва ҳеч нарса билан 
шартланмаган таклиф. 
3.
Тўловчининг номи. 


29 
4.
Тўлов муддати. 
5
Тўлов жойи. 
6
Тўлов кимга ёки кимнинг буйруғи билан бажарилиши лозим. 
7
Векселни тузиш санаси ва жойи. 
8 Ҳужжатни берган шахснинг имзоси. 
Ўтказма векселни бериш (трассировка қилиш) – акцепт ва у бўйича 
тўлов кафолати мажбуриятини ўз зиммасига олиш демакдир. Бундан шу 
нарса келиб чиқадики, уни бошқа шахсга трассировка қилиш фақат агар 
трассант (вексел берувчи) трассат (тўловчи)да ўз ихтиёрида трассировка 
қилинаётган вексел суммасидан кам бўлмаган қимматликка эга бўлган 
вазиятда мумкин бўлади. Оддий векселдан фарқли ўлароқ, ўтказма векселда 
иккита эмас, балки учта шахс қатнашади: 

вексел берувчи (трассант); 

вексел билан бирга у бўйича тўловни талаб қилиш ҳуқуқини олувчи 
дастлабки ҳаридор (ёки вексел эгаси); 

тўловчи (трассат), унга вексел эгаси тўловни амалга оширишни таклиф 
этади (векселда бу "тўланг" деган сўз билан ифодаланади). 
Бу ерда трассантнинг мажбурияти шартли равишда белгиланади. у, 
борди–ю тўловчи (трассат) вексел суммасини тўламаса, ушбу суммани тўлаш 
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Шундай қилиб, оддий векселда тўловчи векселни берувчи бўлса, 
ўтказма векселда трассат, деб номланувчи алоҳида шахс тўловчи 
ҳисобланади. Унинг номи матнда мажбурийлар сафига киритилиши тасодиф 
эмас, чунки у вексел (акцепт)ни қабул қилганидан сўнг оддий векселда 
вексел берувчи ҳолатини эгаллайди. 
Ўтказма векселнинг мазмунидан шу нарса келиб чиқадики, у бўйича 
мажбурият трассат (тўловчи) учун фақат у вексел (акцепт)ни қабул қилган 
йилдан бошлаб пайдо бўлади. Акс ҳолда трассат вексел берувчи учун 
мутлақо бегона шахс бўлиб қолади. Бундан келиб чиқиб, вексел бўйича 
пулларни олувчилар олдиндан, тўлов муддати келгунга қадар тўловчининг 
векселни тўлашга бўлган муносабатини аниқлаши мумкин. Бу мақсадга 
векселни трассатга уни акцептлаш, демак, ўз зиммасига тўловни амалга 
ошириш мажбуриятини олиш таклифи билан тақдим этиш йўли орқали 
эришилади. 
Шу билан бирга, векселни акцептга тақдим этиш вексел эгаси трассат 
ва 
трассантнинг 
қодирлигига ишонган ҳоллар учун мажбурий 
ҳисобланмайди. Вексел акцептга исталган йилда, вексел берилган кундан 
бошлаб то тўлов муддати бошланадиган йилгача тақдим этилиши мумкин. 
Вексел ҳатто тўлов муддатидан кейин ҳам акцептга тақдим этилиши ҳамда 
акцептланиши мумкин ва трассат у бўйича векселни муддатигача қабул 
қилгандек жавоб беради. 
Одатда, вексел акцептга банклар томонидан тўловчининг манзили 
бўйича тақдим этилади. Трассат унга вексел биринчи марта тақдим 
этилганидан бир кундан сўнг уни иккинчи марта тақдим этилишини талаб 
қилиш ҳуқуқига эга. Агар у ушбу муддатдан сўнг қабул қилинмаса, у ҳолда 


30 
вексел қабул қилинмаган ҳисобланади. Трассат векселни акцепт учун ўзида 
қоддиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. 
Акцепт, одатда, векселнинг устки томони чап қисмида белгиланади ва 
тўловчининг имзоси мажбурий равишда қўйилган ҳолда "акцептланган", 
"қабул қилинди", "тўлайман" сўзлари билан ифодаланади. Векселнинг устки 
томонидаги оддий имзо ҳам векселнинг қабул қилинганлигини англатади. 
Вексел исталган суммага 3 ой муддатгача, истисно ҳолларда эса – 6 
ойгача ёзилиши мумкин. У "белгиланган кунга" ёки "тузилган кундан 
қандайдир йилга" мудддт билан берилиши мумкин. Агар векселда муддат 
кўрсатилмаган бўлса, у тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган вексел 
сифатида кўриб чиқилади.
Вексел белгиланган шаклдаги бланкларда ёзилади. Векселларнинг 
намунавий бланклари марказлаштирилган йўл билан "Давлат белгиси" 
Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва тижорат 
банклари ўртасида тарқатилади. Корхона ва ташкилотлар векселлар 
бланкларини тижорат банкларида ҳисоб–китоб рақами юритиладиган жойда 
сотиб олиши мумкин, Векселлар бланкларини бериш чоғида банк мижознинг 
молиявий хўжалик аҳволини, унинг тўловга қобилиятини текшириши лозим. 
Бунда банк вексел суммасини унинг муомалада бўлишини махсус дафтарда 
қайд этади. Банк раҳбарлари векселлар бланкларининг берилиши ва вексел 
суммаларининг рўйхатга олиниши учун шахсан жавобгардир. 
Тўлов муддати келиб, вексел тақдим этилган йилда вексел берувчи 
унда кўрсатилган суммани вексел эгасига тўлашга мажбур, шундан сўнг икки 
кунлик муддатда вексел берилганлигини рўйхатга олган банкка вексел 
бўйича тўлов амалга оширилганлиги ҳақида хабар бериши керак. Агар вексел 
муддатида тўланмаган бўлса, банк қарздор корхонанинг ҳисобрақамига 
келиб тушадиган пул маблағларини вексел бўйича мажбуриятларни қоплаш 
ҳисоб рақамига ўтказиш ҳуқуқига эга. 
Агар вексел бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, вексел эгаси 
вексел сўндирилиши лозим бўлган кундан кейинги 2 иш куни ичида 
тўланмаганлик ҳақида қатъий норозиликни расмийлаштириши, шундан 
кейин вексел берувчи ва индоссантларга нисбатан даъво қилиши мумкин 
(векселни берган ва индоссировка қилган барча шахслар векселнинг эгаси 
олдида биргаликда мажбуриятга эга). Агар тўловчи тўловга қодир 
бўлмаганлиги боис, тўловларни тўхтатиб қўйса, даъво тўлов муддати 
келишидан олдин ҳам қилиниши мумкин, ҳатто бу ҳолат суд томонидан 
белгиланмаган бўлса ҳам. 
Вексел эгаси векселни индоссировка қилган барча шахсларга ёки 
уларнинг ҳар бирига алоҳида, улар бир–бирига векселни ўтказган кетма – 
кетликдан қатъи назар, даъво қилиши мумкин. Худди шундай даъво қилиш 
хуқуқига векселга имзо чеккан ҳар бир шахс, у векселни тўлагандан кейин 
эга бўлади. 
Вексел эгаси вексел бўйича даъво қилинган шахсдан қуйидагиларни 
талаб қилиши мумкин: 


31 
– векселнинг тўланмаган суммаси ва фоизларни, агар улар шартланган 
бўлса; 
– тўлов муддати келган кундан бошлаб Марказий банк ҳисоб ставкаси 
миқдоридаги фоизларни; 
– даъво қилиш бўйича ҳаражатларни (хабарномани жўнатиш, бож ва б.); 
– тўлов муддати келган кундан бошлаб Марказий банк ҳисоб 
ставкасининг ярмиси миқдоридаги пеняни. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 19 мартдаги 
Фармонига мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг векселларни чиқаришига 
фақат уларга етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб–
китоблар қилишга уларда пул маблағлари етишмовчилигини қоплаш учун 
хизмат кўрсатилаётган банк томонидан мажбурий тарзда вексел 
топшириқномаси (аваль)нинг расмийлаштирилиши билан рухсат этилади. 
Аваль банк томонидан фақат корхонанинг ликвидли активларининг гаровга 
қўйилиши остида расмийлаштирилиши мумкин. Векселларни траст 
бошқарувига топшириш, шунингдек, векселлар билан кредитлар берилиши 
таъқиқланади. Бундан ташқари, бюджет олдида боқимандаликка эга бўлган 
вексел эгалари бўлмиш корхона ва ташкилотлар ушбу ойда қоплаш муддати 
келган векселларни товарлар (ишлар, хизматлар) нархини тўлаш учун 
фойдаланиш хуқуқига эга эмас. Вексел эгаларига қайд этилган векселларни 
сўндириш учун келиб тушадиган пул маблағлари бюджетга боқимандалик 
мавжуд бўлган ҳисобрақамга ўтказилиши лозим. 
Тижорат банкларига вексел берувчи корхоналар учун махсус 
ҳисобрақамлар очиш вазифаси топширилган. Ушбу ҳисобрақамларда 
векселларни сўндириш йилида банклар вексел берувчиларнинг керакли 
миқдордаги пул мабларларини захирада ушлаб туриши зарур. Вексел 
берувчида векселни сўндириш йилида вексел эгасига унга тўланиши лозим 
бўлган маблағларни вексел топшириқномаси (аваль) асосида ўз йилида 
тўлаш учун бўш пул маблағлари бўлмаса, сўнгра қарздор корхонага вексел 
норозилиги ва жазо чоралари тадбирини қўллаши мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish