Депозитарийлар қуйидагиларга ҳақли эмас:
3
ўзига сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлардан
фойдаланишга;
4
ўзи эмиссия қилган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини
юритишга;
5
ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар
тузишга, бундан ўзи эмиссия қилган қимматли қоғозларга доир
битимлар мустасно.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, ушбу модданинг еттинчи
қисмида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шунингдек қуйидагиларга ҳақли
эмас:
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
бошқа юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш.
Депозитарий сифатида фаолиятни тугатиш ёки депозитарийни тугатиш
тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, оммавий ахборот воситаларида ўн
кунлик муддат ичида тегишли ахборот эълон қилинади. Ўз фаолиятини
тугатаётган ёки тугатилаётган депозитарийда сақланаётган қимматли
қоғозлар ва ҳисобга олиш регистрлари депонентнинг қарорига биноан бир
ҳафталик муддат ичида бошқа депозитарийга ўтказилади, бундай қарор
мавжуд бўлмаган тақдирда эса депонентлар танлаган депозитарийларга
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат
93
органи томонидан белгиланган муддатларда кейинчалик ўтказиш учун
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўтказилади.
Депозитарийни тугатиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг
ушбу тартиб-таомил якунланганлиги ҳақидаги ёзма тасдиғидан кейин амалга
оширилади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ
вазифалари
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари
қуйидагилардан иборат:
эмиссиявий қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, давлат эмиссиявий
қимматли қоғозлари бундан мустасно;
эмиссиявий ҳужжатсиз қимматли қоғозларни сақлаш, давлат
эмиссиявий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари бундан мустасно;
марказий рўйхатдан ўтказувчи сифатида акциялар эгаларининг
реестрларини
ва
корпоратив
облигациялар
эгаларининг
реестрларини юритиш;
давлатнинг унга сақлаш учун топширилган қимматли қоғозларга
бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш
бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга
бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш;
ўзида сақланаётган биржа савдоси ва биржадан ташқари савдо
иштирокчиларининг қимматли қоғозлари савдога қўйилишидан
олдин уларнинг мавжудлиги ҳамда ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
ўзида сақланаётган қимматли қоғозлар савдода тузилган битимлар
бўйича биржа савдоси ва биржадан ташқари савдо иштирокчиларига
етказиб берилишини таъминлаш;
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни сақлаш, давлат эмиссиявий қимматли қоғозлари
бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган
қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага
киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
депозитарийлар депонентларининг ягона базасини юритиш;
депозитарийларда депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли
қоғозлар (давлат эмиссиявий қимматли қоғозлари бундан мустасно)
ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.
94
Do'stlaringiz bilan baham: |