Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Тижорат банкларнинг инвестицион ва молиявий маслаҳат



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Тижорат банкларнинг инвестицион ва молиявий маслаҳат
бериш вазифалари
Банклар кўп сонли мижозларига эга бўлиб, уларга нафақат кредит– 
ҳисоб–китоб хизмати кўрсатади, балки уларга чет эл сармоядорини танлаш, 
сармоядорларга инвестиция объектларини танлаш билан боклиқ бўлган 
инвестицион қонсалтинг соҳасидаги хизматлар кўрсатишни ҳам амалга 
оширади. Бунда банклар техник–иқтисодий жиҳатдан асослаб берилган, 
потенциал самарадорлик баҳосини ўз ичига олган инвестиция лойиҳаларини 
ишлаб чиқади, халқаро андозаларга мувофиқ лойиҳа хужжатларни 
тайёрлайди, амалга ошириладиган лойихалар доирасида маркетинг 
тадқиқотлари олиб боради. Бунда энг мақбўл эмиссия портфелларини 
шакллантириш, инвестицияларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқиш, 
мижознинг ўзига керак бўлган пул маблағларини жалб этиши учун ёрдам 
берадиган воситаларни танлаш, қимматли қоғозлар эмиссияси учун бизнес – 
режаларни ишлаб чиқиш, молиявий воситаларнинг ҳар хил турлари бўйича 
олинадиган даромадларни тахмин қилиш ва ҳ.к. муҳим банк хизматларидир. 
Ўзбекистонда банклар ўз мижозларига бепул, техник хусусиятдаги кўпгина 
оғзаки масла хатларни беришади. 
Тижорат банкларнинг депозитар хизмат кўрсатиш операциялари
Бу вазифа ҳорижий банклар амалиётида мавжуд. Тижорат банки
депозитарийдаги каби, мижознинг қимматли қоғозларини сақлайди, уларга 
бўлган хуқуқларини ҳисобга олади, уларнинг ҳаракати ҳисобини юритади. 
Қимматли қоғозларни сақлаш учун банклар мижозларга "депо" 
ҳисобрақамини очади ва депозитар хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ 
улар бўйича қонунчиликда рухсат этилган барча операцияларни амалга 
оширади. Банклар ҳар хил турдаги корхоналар, шу жумладан, инвестиция 


108 
фондлари учун депозитарий вазифаларини амалга ошириши мумкин. 
Ўзбекистонда 
қонунчиликка 
мувофиқ 
депозитар 
фаолият 
фақат 
ихтисослашган инвестиция муассасалари – депозитарийлар томонидангина 
амалга оширилиши мумкин. Банклар ушбу вазифани бажариш ҳуқуқига эга 
эмас. 
Бир қанча мамлакатларда банклар бошқарувчи компаниялар 
вазифасини бажаради. Ушбу вазифаларни банклар мижозлар билан 
тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширади. Бунда банк мижознинг 
қимматли қоғозлар портфели ва унинг барча инвестицияларини 
шакллантиради ҳамда бошқаради. Бу борада банклар инвестиция фондларига 
ҳам хизмат кўрсатиши мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish