Асосий тушунча ва атамалар
Инвестицион воситачилик
Инвестицион ва молиявий маслаҳат бериш
Депозитар хизмат кўрсатиш
6.3. Марказий банклар қимматли қоғозлар бозорида
110
Марказий банкнинг асосий бажарадиган вазифалари
Марказий банклар қимматли қоғозлар бозорида катта рол ўйнайди.
Шуни ёдда тутиш керакки, марказий банклар авваламбор эмиссион банклар
бўлиб, одатдаги кредит муассасалари вазифаларидан фарқланадиган бир
қанча вазифаларни бажаради. Ҳозирги замон марказий банкларининг асосий
вазифалари қуйидагилардан иборат:
кредит пулларни чиқариш (пул эмиссияси);
бошқа кредит муассасалари касса захираларини аккумуляциялаш ва
сақлаш;
мамлакатнинг расмий олтин–валюта захираларини сақлаш;
тижорат банкларига кредитлар бериш;
ҳукумат учун кредит ва ҳисоб–китоб операцияларини бажариш;
ҳисоб–китобларни, шунингдек, ўтказма операцияларни ташкил этиш ва
амалга ошириш;
иқтисодиётни пул–кредит билан тартибга солиш.
Ушбу вазифаларнинг катта қисми озми–кўп даражада қимматли
қоғозлар билан ҳам боғланган бўлиб, қуйида шу хақда сўз юритилади.
Марказий банкларнинг эмиссион функцияси қимматли қоғозлар билан
ўта узвий боғлиқдир. Олтин стандарт (андоза) шароитларида марказий банк
банкнотлари қонун бўйича икки томонлама таъминотга эга бўлиши –
тижорат банклари ва олтин билан таъминланган бўлиши керак эди. Аммо
ҳозирги йилда кредит пуллар эмиссияси кўпроқ ҳукумат облигациялари
билан амалга оширилмоқда. Банкнотлар эмиссиясининг товар муомаласи
билан бевосита алоқаси сустлашиб қолди, мажбурий олтин таъминоти
кўпгина давлатларда қайд этилган. Олтиннинг захира воситаси сифатидаги
роли пасайишига Англия Марказий банки томонидан расмий олтин захираси
ярмининг 1999 йили сотилиши далил бўла олади.
Юқорида эслатиб ўтилганидек, айрим давлатлар (масалан, Швеция)да
марказий банклар қимматли ғоғозлар бозорини тартибга солиб турувчи
давлат органлари ҳисобланади.
Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикамизда
марказий банк бундай тартибга солишда бош ролни ўйнамаса ҳам, фонд
бозори (масалан, депозит ва омонат сертификатлар бозори) бирор
сегментининг ҳолати учун тўлиқ ёки фонд бозорини давлат томонидан
бошқариш органлари билан биргаликда жавоб бериб, салмоқли ўрин тутади.
Бунда марказий банк, бошқа тартибга солиш органлари каби, қонунчилик
функциялари (бу соҳадаги йўриқномалар, низомларни тайёрлаш ва баъзи
ҳолларда уларни тасдиқлаш)ни амалга оширади, қимматли қоғозларнинг
айрим турлари (депозит ва омонат сертификатлар, банк векселлари)
эмиссиясини рўйхатдан ўтказади, тижорат банкларининг фонд бозоридаги
иш фаолиятини лицензиялайди, марказий банк масъулияти доирасига
кирадиган қимматли қоғоз лар бирор сегментининг ҳолатини назорат қилади,
бу соҳада амалдаги қонунларнинг бузилишига йўл қўйган субъектларга
нисбатан жаримага тортиш чораларини қўллайди. Ўзбекистонда айни шу –
Марказий банк тижорат банклари томонидан депозит ва омонат
111
сертификатларни муомалага чиқариш имконияти тўғрисидаги масалани хал
қилади, бунинг учун тижорат банклари тегишли ҳужжатлар тўпламини кўриб
чиқиш учун унга тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |