Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Очиқ бозордаги операциялар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Очиқ бозордаги операциялар 
Очиқ бозордаги операциялар – бу пул бозорига таъсир кўрсатиш 
мақсадида қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва 
сотишдир. Улар XIX асрнинг 30–йилларида Англияда ссуда капитали 
бозорида ортиқча маблағларни йўқотиш учун фойдаланилган эди. Марказий 
банкнинг очиқ бозор сиёсати шундан иборатки, қимматли қоғозларга бўлган 
талаб ва таклифни тартибга солиб, бунда тижорат банкларининг 
қизиқишларини уйғотишдир. 
Очиқ бозордаги операциялар мазмуни марказий банк томонидан давлат 
қимматли 
қоғозлари, 
банк 
акцептлари 
ва 
бошқа 
кредит 
мажбуриятномаларини бозор курсида ёки олдиндан эълон қилинган курс 
бўйича сотиб олиш ва сотишдан иборатдир. Булар сотиб олинган тақдирда, 
марказий банк тижорат банкларига тегишли суммаларни ўтказиб, уларнинг 
захира ҳисобрақамларидаги қолдиқни кўпайтиради. Тижорат банкларида бўш 
турган пул маблағлари ортади ва улар ссудалар бериш учун фойдаланилади. 
Бу ҳолда кредитлар бўйича фоизлар пасаяди. Берилган ссудалар ҳажмининг 
ошиши пул массаси ҳажмининг кўпайишига олиб келади, бу эса, тегишли 
равишда пул муомаласининг ҳолатига таъсирини кўрсатади. Марказий банк 
рестрикцион пул сиёсатини қўллаган ҳолда (яъни у муомаладаги пуллар 
миқдорини қисқартиришга интилган йилда), қимматли қоғозларни сотади. 
Тижорат банклари қимматли қоғозларни сотиб олиши учун марказий банк 
қимматли қоғозлар бўйича тижорат банклари учун фойдали бўлган фоизлар 
(ёки фоизсиз қимматли қоғозлар бўйича катта миқдордаги маржа)ни таклиф 
этиши керак. Агар марказий банк тижорат банкларига қимматли қоғозларни 
сотса, уларда корхона ва ташкилотларга кредит бериш учун пул маблаклари 
кам қолади. Бу мос равишда, пул муомаласининг ҳолатига самарали таъсир 
этиб, мамлакатда пул массаси қисқаради. 
Шундай қилиб, юқорида кўрсатилган операциялар банк тизими захира 
мавқеи ҳолатига таъсир этади ва у тартибга солиш усули сифатида 
фойдаланилади. XX асрнинг 40–йилларида давлат облигациялар бозорининг 
ниҳоятда кўпайиши ва уларнинг марказий банклар томонидан фаол сотиб 
олинишига ўтиш очиқ бозордаги операцияларни пул–кредит сиёсатининг 
бош усулига айланиши учун шарт–шароитлар яратиб берди. Бундай 
операциялар АҚШ, Англия, Канада, Германия, Голландияда кенг 
қўлланмоқда. Уларнинг бошқа мамлакатларда жорий этилиши асосан 
етарлича кенг ва фаол давлат облигациялари бозорининг йўқлиги сабабли 
тўхталиб турибди. 
Юқори қонъюнктура (талаб ва таклиф) даврида марказий банк тижорат 
банкларига улар томонидан корхона, ташкилотлар ва аҳолига бериладиган 
кредит имкониятларини қисқартириш учун қимматли қоғозларни сотиб 
олишни таклиф этади. Танглик даврида марказий банк тижорат банклари 
учун қайта молиялаш имкониятини яратади, уларга шундай шартлар 
қўядики, тижорат банклари ўз қимматли қоғозларини марказий банкка 
ўзлари учун фойдали бўлган йилларда сотади. Бу билан тижорат банклари 
ундан иқтисодиётга ва аҳолига кредитлар бериш учун пул олади 


114 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish