Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Марказий банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги ўрни



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Марказий банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги ўрни
Марказий банклар ёрдамчи тартибга солиш органлари сифатида 
фаолият юритиб, мамлакат фонд бозорининг ҳолати учун тўлиқ жавобгар 
бўлган давлат бошқарув органлари билан узвий ҳамкорлик қилади. Ушбу 
соҳадаги бундай муносабатлар, одатда, махсус шартномалар билан 
расмийлаштирилиб, уларда масъулият соҳалари, назорат шуьбалари ва 
ҳоказолар бўлиб олинади. 
Марказий банклар қимматли қоғозлар эмитентлари сифатида 
чиқишлари мумкин. Ўзбекистонда, масалан, Марказий банкка депозит ва 
омонат сертификатлар, шунингдек, векселларни муомалага чиқариш учун 
рухсат берилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундай
қоғозларни чиқаришни тартибга солувчи низом ва йўриқномаларни ўзи 
ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 
Марказий банклар сармоядорлар ролида ҳам чиқиши мумкин. Қоидага 
мувофиқ, марказий банклар қимматли қоғозларни улардан даромад олиш 
учун эмас, балки иқтисодиётда пул–кредитни тартибга солиш мақсадида 
сотиб олади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлат 
қисқа муддатли облигацияларини сотиб олиш хуқуқига эгадир. 
Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, кўп ҳолларда марказий банклар 
давлат пул муомаласининг ҳолати учун жавобгар сифатида давлат қимматли 
қоғозлари савдоларини ташкил этувчилар бўлади. Улар дастлаб нафақат 
кимошди савдоси (аукционлар) ва иккиламчи савдони ташкил этади, балки 
давлат қимматли қоғозларини сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш 
ҳуқуқини таъминлайди, хазина (Молия вазирлиги) топшириғи бўйича 
уларнинг сўндирилишини ва улар бўйича даромадларнинг тўланишини 
амалга оширади, унинг бошқа топшириқларини ҳам бажаради, шунингдек, 
дилерлар билан ўзаро ҳаракат қилиб, ички ва ташқи давлат қарзлари бўйича 
хизмат кўрсатишга доир бир қанча жуда муҳим техник операцияларни ҳам 
амалга оширади. 
Марказий банклар "банклар банки" бўлиб, тижорат банкларининг иш–
фаолиятини, хусусан уларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш учун 
ссудалар бериш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиб туради. АҚШда, 
масалан, Федерал Захира тизими битимлар ни амалга ошириш йилида 
қимматли қоғозларни сотиб олувчилар томонидан фойдаланилиши мумкин 
бўлган қарз маблағлари лимитини белгилайди. Бундан ташқари, марказий 
банклар мамлакат халқ хўжалигида банк тизими томонидан пул (нақд пулли 
ва нақд пулсиз) ҳисоб–китобларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди, 
улар ҳам фонд бозорининг ҳолатига жиддий таъсир кўрсатади. 
Марказий банклар, "ҳукумат банкирлари" бўлиб, қонунларга мувофиқ 
келадиган, 
қимматли 
қоғозларни 
сотиб 
олиш 
орқали чет эл 
инвестицияларини 
репатриациялашда 
валютани 
айирбошлаш 
механизмларини ўз ичига қамраб олган хужжатларни ишлаб чиқади, чет эл 


112 
заемларини чиқариш йилида гаров операцияларини амалга оширади, 
ҳорижий қонтрагентлар билан фонд битимларини тузиш йилида халқаро 
ҳисоб–китобларнинг тўғрилиги учун назоратни таъминлайди. 
Марказий банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган 
операциялар билан боғлиқ бўлган энг муҳим вазифаларидан бири – бу пул–
кредит муомаласи орқали иқтисодиетни тартибга солиб туришдан иборатдир. 
Шу муносабат билан кредитни тартибга солишнинг мумтоз (классик) усули 
бўлган қайта ҳисоб юритиш сиёсати энг кўп тарқалган сиёсат бўлиб қолди. 
Қайта ҳисоб юритиш сиёсати деганда, марказий банк векселларни сотиб 
оладиган шароитлар тушунилади. Агар векселларни қайта ҳисоблаш йилида 
тижорат банки мустақил равишда векселни қайта молиялай олмаса ёки унинг 
ўзига пул керак бўлса, у биринчи даражали (биринчи класс) векселларни 
марказий банкка таклиф этиши мумкин, марказий банк векселларнинг 
ишончлилигига шубха қилмаса, уларни ҳисобга олади. Бироқ марказий банк 
тижорат банкига векселда кўрсатилган барча суммани эмас, балки ҳисобга 
олиш ставкаси миқдорида камайтирилган суммани тўлайди. Ҳисобга олиш 
ставкаси – вексел марказий банкка қўйилган йилдан бошлаб уни тўлаш 
муддати келгунига қадар сақланган йил учун бериладиган фоиз суммасидир. 
Бошқача айтганда, ҳисобга олиш ставкаси векселларни сотиб олиш учун 
марказий банкдаги фоиз ставкасидир. Марказий банк қайта ҳисоблаш 
ставкасини 
пасайтирган 
йилда, 
у 
тижорат 
банклари 
захира 
ҳисобрақамларини тўлдиришини осонлаштиради ва бу билан кредит 
экспансиясини рарбатлантиради. Марказий банк ҳисобга олиш ставкасини 
пасайтириб ёки кўпайтириб, муомаладаги пул массасига таъсир кўрсатишга 
ҳаракат қилади. Тижорат банки томонидан ушлаб қолинадиган фоиз суммаси 
бу вақтда марказий банкнинг ҳисобга олиш ставкасидан 0,5 – 1,5 фоиз юқори 
бўлади. Айни мана шу фарқ ҳисобига тижорат банки ҳаражатлари қопланиб, 
уларнинг фойда олиши таъминланади. Бироқ марказий банкда ҳисобга 
олинган вексел қайта ҳисобланган ёки редисқонтланган тақдирда, тижорат 
банкининг фойдаси вексел оддий ҳисобга олинган йилдагига нисбатан анча 
кам бўлади. 
Қайта ҳисоблаш сиёсати XIX аср охири – XX аср бошида жуда кенг 
оммалашган бўлиб, кейинчалик унинг кўлами анчагина қисқарди. Ссуда 
капиталлари бозорида молиявий капитал ва йирик банклар хукмронлик 
қилган шароитларда фоиз ставкалари бозор қатнашчиларининг ўзаро 
стихияли кўрашлари натижасида эмас, балки монополистик келишув 
натижасида белгиланади. Бу фоиз меъёри даражасига таъсир кўрсатишни 
ўзига мақсад қилиб олган қайта ҳисоблаш сиёсатининг самарадорлигини 
чеклайди. 30–40 – йилларда марказий банклар Ж.Кейнс тавсия этган "арзон 
пуллар" сиёсатини, яъни паст фоиз ставкалари ва кўплаб кредитлар бериш 
сиёсатини олиб борди. Қайта ҳисоблаш ставкаси Англияда 1932–1951 
йилларда 2 % даражасида, АҚШда 1937–1948 йилларда 1% даражасида 
сақланиб турди. XX асрнинг 50–йилларида кўпгина мамлакатларда яна фаол 
қайта ҳисоблаш сиёсати юзага келди. Аммо умуман олганда, тартибга 
солишнинг бу усули бошқа усулларга нисбатан сустлашди


113 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish