130
Брокерлик жойининг эгаси фонд биржасига ушбу жойни бир жанинг
ўзи сотиб олиши ҳақидаги илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Биржа мазкур жойни келишилган нархда сотиб олган ҳолда унинг
илтимосини қондириши, ё бўлмаса, сабабини изоҳламаган ҳолда илтимосини
қондирмаслиги ҳам мумкин.
Брокерлик жойини ижарага бериш. Брокерлик жойи бир йилдан ортиқ
муддатга ўзайтириш билан ижарага берилиши мумкин. Бунда ижарачи
(ижарага олувчи) биржанинг вақтинчалик аъзоси мақомига эга бўлади. Бу
шуни англатадики, ижара даври мобайнида ижарачи биржа аъзоларининг
йигалишларида ва биржанинг Бошқаруви олдида фақат брокерлик жойи
эгасининг ишонч қоғози оркали фонд биржаси аъзосининг манфаатларини
ифода этиши мумкин.
Ижарага берувчи ва ижарачи бир–бири билан биржанинг бошқаруви
томонидан тасдиқланган намунавий шакл бўйича брокерлик жойининг
ижараси ҳақида шартнома тузади. Унга кўра ижарачи қимматли коғозлар
бозори тўғрисидаги амалдаги қонун хужжатла рига, биржа қоидаларига риоя
қилиши, биржа билан хизматлар кўрсатилиши учун шартнома тузиши,
тузилган битимлар бўйича воситачилик йиғимларини биржага ўз вақтида
ўтказиши шарт. Ижара ҳақининг миқдори томонлар ўртасидаги
келишувларга мувофиқ белгиланади. У қатъий ўзгармас миқдорда (масалан,
ойига 5 минг сўм), ёки нисбий миқдорда ҳар бир тузилаётган битим
суммасига нисбатан фоиз ҳисобида (масалан, ҳар бир битим бўйича
воситачилик йирими суммасининг 7 фоизи), ёхуд иккала усулнинг
уйғунлигида белгиланиши мумкин. Бунда мунтазам аъзолик бадалларини
тўлаш ижарачи зиммасига юклатилади. Ижара шартномаси биржа томонидан
рўйхатга олинади.
Фонд биржаси аъзоларига савдоларга рухсат бериш фақат уларда
қимматли қоғозлар билан операциялар қилиш учун лицензия мавжуд бўлиб,
улар инвестиция муассасаси мақомига эга бўлган, шунингдек, брокерлик
идораси биржада рўйхатга олинган ҳолларда амалга оширилади. Биржада
брокерлик жойини сотиб олган ва қимматли қоғозлар билан операцияларни
амалга ошириш хукуқини берувчи малака шаходатномасига эга бўлган
жисмоний шахс фақат у жойлардаги давлат бошқаруви идорасида рўйхатга
олинганидан ҳамда банкда ҳисоб–китоб рақами очилганидан кейин
савдоларга қўйилиши мумкин. Бунда биржа аъзолари бўлган юридик
шахсларнинг ишонч қоғози ва биржа Малака комиссиясининг
рухсатномасини олган брокерлар биржа савдоларида битимлар тузиш
хуқуқига эга бўлади. Биржа аъзоси бўлган жисмоний шахс, агар у мустақил
равишда фаолият кўрсатса, брокерлик идорасини рўйхатдан ўтказиш учун
Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
лицензия ва малака шаходатномасига, биржа Малака комиссиясининг
рухсатномасига эга бўлиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: