Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


“Тошкент” РФБ листинги рўйхати (2008 йил якунига)



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Тошкент” РФБ листинги рўйхати (2008 йил якунига)
№ 
Aкциoнeрлик 
жaмиятлaр 
31-дeкaбр 
2008-йил 
xoлaтигa 
aкциялaр 
кoтирoвкaси 
Кoтирoвкa 
қиймaтини 
нoминaлгa 
нисбати 
2008-йил 
сaвдo 
ҳaжми 
млн. сўм 

Пaxтa бaнк 
1000 

14590,9 

Ипoтeкa бaнк 
1000 

6647,2 

Ғaллa бaнк 
100 

4120,9 

Aлoқa бaнк 
154 
1,54 
3967,4 

Кaпитaл бaнк 
10000 

3423,7 

Ҳaмкoр бaнк 
100 

2395 

Ипaк-йўли бaнк 
100 

1372 

Турoн бaнк
1000 

1261,1 

Трaст бaнк 
1000 

957,9 
10 
Сaвдoгaр бaнк 
10000000 

720 
11 
Aлп жaмoл бaнк 
10000 

597,4 
12 
Сaнoaт қурилиш бaнк 2100 
1,05 
545 
13 
OAЖ
Тoшкeнтдoнмaҳсулoт 
700 

416,2 
14 
Ўктaм бaнк 
1000 

331,6 
15 
Микрoкрeдит бaнк 
1000 
1,122 
294,5 
16 
Кaфoлaт 
1375 

237,9 
17 
Унивeрсaл бaнк 
100000 

69,1 
18 
Рaвнaқ бaнк 
1100 
1,1 

Манба: “Тошкент” РФБ маълумоти 
Қимматли қоғозлар листинги тадбири қимматли қоғозларни биржа 
савдоларига киритилиши тадбирлари ичида муҳим ўрин тутади. Қимматли 
қоғозлар биржа расмий рўйхатига листинг корхоналари тоифаси бўйича 
киритиш учун эмитент ёки у ваколат берган воситачи Листинг комиссиясига 
листинг тўғрисида белгиланган шакл бўйича ариза беради. Доимий фаолият 


134 
кўрсатувчи Листинг комиссияси листинг корхоналарининг қимматли 
қоғозларини танлаб олиш ва листингга киритиш учун махсус ташкил 
этилган. Ариза бирламчи листингга ҳам, шунингдек, қўшимча эмиссия 
листингига ҳам берилиши мумкин. Бирламчи листинг ҳақидаги аризага 
эмитент биржа томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар ва 
ахборотларни илова қилиши зарур. 
Қимматли қоғозлар листинги ва унга илова қилинадиган хужжатлар 
биржанинг Листинг комиссияси томонидан 30 тақвим кунида кўриб 
чиқилади. Комиссия биржанинг ходимларидан таркиб топган бўлиб, унга 
Бошқарув аъзолари сафидан сайланган раис етакчилик қилади. Листинг 
комиссияси эмитентнинг молиявий аҳволини экспертиза қилади ва қимматли 
қоғозларни у ёки бу тоифа бўйича биржа расмий рўйхатига киритиш 
мумкинлиги ҳақида хулоса чиқаради. 
Облигациялар ва векселлар, корпоратив қимматли қоғозлар, 
шунингдек, хосила қимматли қоғозлар листинги ҳақидаги ариза фақат биржа 
расмий рўйхатида мазкур акциядорлик жамиятининг акциялари мавжуд 
бўлган ҳолларда кўриб чиқилади. Биржа расмий рўйхатига листинг 
корхоналари 
тоифаси 
бўйича 
эмиссияни 
тўлиқ 
жойлаштирган 
эмитентларнинг қимматли қоғозлари киритилади. Фақатгина барча 
чиқарилган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўланганидан кейин 
қимматли қоғозларнинг эмиссияси жойлаштирилган ҳисобланади. Қимматли 
қоғозларни биржа расмий рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарор Листинг 
комиссиясининг хулосасидан сўнг биржанинг бошқаруви томонидан қабул 
қилинади, 
Листинг комиссияси унга келиб тушган хужжатларни биринчи марта 
текшириб чиққандан сўнг, уларни экспертизадан ўтказиш учун эксперт – 
таҳлил бошқармасига топширади. Ушбу бошқарма эмитентнинг молиявий – 
хўжалик фаолиятини таҳлил қилади. Экспертиза биржанинг экспертлари 
томонидан ўтказилади, аммо зарур ҳолларда ташқи экспертлар, шунингдек, 
мустақил аудиторлик ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин. Ўтказилган 
экспертизалар асосида эмитентнинг молиявий аҳволи тўғрисида расмий 
хулоса тайёрланади ва у кўриб чиқиш учун Листинг комиссиясига 
топширилади. 
Листинг комиссияси расмий хулосани кўриб чиқади ва биржанинг 
Бошқарувига мазкур эмитентнинг қимматли қоғозларини биржа расмий 
рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида тавсиялар беради. Листинг 
комиссияси Бошқарувга эмитентнинг қимматли қоғозларини биржа расмий 
рўйхатига листинг, листинг арафаси, листингдан ташқари тоифалар бўйича 
киритиш ёки уларни биржа расмий рўйхатига киритишдан бош тортишни 
тавсия қилиши мумкин. Листинг комиссиясининг тавсиялари асосида 
Бошқарув бир ҳафта ичида мазкур масала бўйича якуний қарор қабул қилади. 
Эмитентни биржа расмий рўйхатига листинг тоифаси бўйича киритиш 
тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин биржа ва эмитент ўртасида 
махсус шартнома тузилади. Ушбу шартнома имзоланганидан сўнг эмитент 
листинг корхонаси мақомига эга бўлади. Қимматли қоғозларни биржа 


135 
расмий рўйхатига киритиш бўйича барча ҳаражатлар эмитентни ўзининг 
зиммасида бўлади. Корхона листинг тоифасига киритилиши биланоқ, биржа 
бу ҳақдаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Листинг 
корхонала рининг акциялари бўйича савдолар махсус секцияда ўтказилади. 
Қимматли қоғозлари листинг тоифаси бўйича киритилган эмитент ҳар 
чоракда биржага молиявий ҳисоботни тақдим этиши зарур. Листинг 
корхонаси тегашли натижаларга эришган ҳолатда листинг комиссияси унинг 
қимматли қоғозларини бир гуруҳдан (А, В, С, D) бошқасига ўтказиши 
мумкин. 
Расмий биржа рўйхатининг тегишли секциясида бўлган қимматли 
қоғозларга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин: 
қимматли 
қоғозларнинг 
биржа 
расмий 
рўйхатида 
бўлишини 
тўхтатиш; 
делистинг 
– 
эмитентнинг 
қимматли 
қоғозларини 
биржа 
расмий рўйхатинимг тегишли тоифасидан чпқариш ёки бутунлай 
рўйхатдан чиқариш.
Делистингнинг уч хил тури мавжуд: муваққат делистинг, доимий 
делистинг ва мутлақ делистинг Биржа қуйидаги сабабларга кўра эмитентнинг 
қимматли қоғозларини биржа расмий рўйхатида бўлишини кейинчалик 
тўхтатиб қўйиши мумкин: 
давлат органининг корхонани ёпиш тўғрисидаги қарори; 
D гуруҳи кўрсаткичларидан бирининг пасайиши; 
молиявий аҳволнинг ёмонлашуви ва зарар кўриб ишлаш аломатларининг 
пайдо бўлиши; 
биржа билан тузилган шартнома шартларининг листинг корхонаси 
томонидан бузилиши; 
листинг арафасида турган корхона томонидан биржа билан 
келишувларнинг бузилиши; 
листингга киритилмаган корхона томонидан биржа савдолари 
қоидаларининг бузилиши; 
расмий биржа рўйхатидаги корхона томонидан реестрни юритиш 
қоидаларининг бузилиши. 
Листинг корхоналари қимматли қоғозларининг делистинги муваққат, 
доимий ва мутлақ бўлиши мумкин. Муваққат делистинг ҳолатида 
эмитентнинг қимматли қоғозлари листинг арафаси тоифасига ўтказилади. 
Доимий делистинг чорида эмитентнинг қимматли қоғозлари листингдан 
ташқари тоифага ўтказилади. Мутлақ делистинг ҳолатида эса, эмитентнинг 
қимматли қоғозлари биржа расмий рўйхатидан ўчирилиши лозим. 
Листинг корхонасининг муваққат делистинги шуни англатадики, 
эмитентда қисқа муддат ичида бартараф этилиши мумкин бўлган 
муаммоларнинг пайдо бўлганлиги сабабли унинг қимматли қоғозлари 
расмий биржа рўйхатидан листинг корхоналари тоифаси бўйича йилинча 
чиқарилади. 
Листинг корхоналарининг қимматли қоғозларига нисбатан доимий 
делистинг қуйидаги сабабларга кўра амалга оширилиши мумкин: 


136 
корхона молиявий аҳволининг қониқарсиз ҳолатда бўлиши; 
ҳисобот даври якунларига кўра зарарларнинг мавжуд бўлиши; 
сармоядорлар учун муҳим бўлган ахборотни ошкор қилмаслик ёки ўз 
вақтида ошкор қилмаслик; 
биржа олдидаги молиявий мажбуриятларнинг бажарилмаслиги; 
корхонанинг узоқ муддатли активлари суммасидан ортиқ сўм мадаги 
активлар замирида гаров ёки кафолатлар бериш; 
қилинган суд даъволари бўйича хўжалик судининг қарори; 
акциялар бўйича белгиланган дивидендларни ва облигациялар бўйича 
фоизларни тўламаслик, облигацияларни сўндирмаслик; 
биржа томонидан сўралган ахборотни бермаслик; 
биржага нотўғри, тўлиқ бўлмаган ахборотни бериш; акциялар биржа 
расмий рўйхатига киритилган йилдан бошлаб уларнинг бозор нархини 
50 фоиздан ортиқ миқдорда камайтириш; 
облигациялар биржа расмий рўйхатига киритилган йилдан бошлаб 
уларнинг бозор нархини ўрнатилганидан ортиқ миқдорда камайтириш; 
ушбу қимматли қоғоз биржа расмий рўйхатига киритилгандан кейин 
учинчи ойдан бошлаб биржа савдоларида у билан тузилган битимлар 
ҳажми бир тақвим ойи мобайнида белгиланган суммадан кам бўлса. 
Листинг корхонасининг қимматли қоғозларига нисбатан мутлақ 
делистинг қуйидаги сабабларга кўра ўтказилиши мумкин: 
қимматли қоғозлар эмиссиясини давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 
ахборотни ошкор қилмасдан амалга ошириш; 
давлат органининг қимматли қоғозлар эмиссиясини бекор қилиш 
тўғрисидаги қарори; 
давлат органининг мажбурий санация ва банкротлик тўғрисидаги қарори; 
устав фаолиятининг қайта ташкил этилиши ва ўзгариши ҳолларида; 
фаолиятни тўхтатганлик ёки ўз операцияларининг катта қисмини 
қисқартирганлик ҳолларида; 
листинг корхонасининг листинг талабларига мос келмаслиги; 
активларни ва операциялар кўламини катта ҳажмда қисқартириш; 
биржа билан тузилган шартнома мажбуриятларининг мунтазам бузилиши; 
биржа қоидаларига ва меъёрларига риоя қилмаслик; 
корхонанинг асосий фаолияти учун берилган лицензиялардан 
бирортасининг бекор қилиниши ёки хақиқий эмас, деб тан олиниши, 
асосий фаолиятни тегишли лицензиясиз амалга ошириш; 
муҳим махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланиш ва ҳ.к. 
Листинг арафасида турган корхоналар қимматли қоғозларининг 
делистинги доимий ёки мутлақ бўлиши мумкин. Доимий делистинг чорида 
эмитентнинг қимматли қоғозлари листингдан ташқари корхоналар тоифасига 
ўтказилади. Листинг арафасида турган корхонанинг мутлақ делистинги 
ҳолатида эса, унинг қимматли қоғозлари биржа расмий рўйхатидан 
ўчирилиши лозим. 


137 
Листингга киритшшаган корхона қимматли қоғозларнинг делистинги 
фақат мутлақ бўлиши мумкин ва ушбу ҳолатда эмитентнинг қимматли 
қоғозлари биржа расмий рўйхатидан ўчирилиши керак. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish