Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Асосий тушунча ва атамалар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

 
Асосий тушунча ва атамалар 
 
Марказий банк
Марказий банк – эмитент
 
Марказий банк – инвестор 
Очиқ бозордаги операциялар
 
 
 
VII – боб. МОЛИЯ БОЗОРИДА ФОНД БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИ 
7.1. Фонд биржаси ва уни Ўзбекистонда вужудга келиши 
Фонд биржаси ва унинг ташкилий асослари
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига кўра 
фонд 
биржаси
- очиқ ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган вақтда 
ва белгиланган жойда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда 
ўтказиш орқали фақат қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратувчи 
юридик шахс. 
Фонд биржаси қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритиш 
учун лицензияга эга бўлиши керак. Фонд биржаларининг муассислари бўлиб 
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун рухсатномага 
(лицензияга) эга бўлган юридик ва жис моний шахслар қатнашиши мумкин. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, уларнинг ходимлари ва 
мутахассислари биржаларнинг муассислари сифатида иштирок этиши 
мумкин эмас. 
Фонд биржасида қимматли қоғозлар билан операциялар қуйидаги 
асосий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади: 
10.
биржа 
савдоларининг 
иштирокчилари, 
шунингдек, 
биржа 
хизматкорлари томонидан қонунчилик ва биржа қоидаларига қатъий 
риоя қилиниши; 
11.
биржа савдоларининг барча иштирокчилари учун тенг шароитлар 
яратилиши; 
12.
биржа савдолари ўтказилишини олдиндан белгиланган жой ва йил 
билан регламентлаш йўли орқали ушбу савдоларнинг регла 
ментланишини таъминлаш; 
13.
тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги; 
14.
амалда юзага келган талаб ва таклиф асосида нархни белгилаш; 
15.
биржа савдоларига рухсат этилган қимматли қоғозлар ҳақидаги 
ишончли ва тўлиқ маълумотларни зудлик билан эълон қилиш ҳамда 
биржа савдолари иштирокчиларини биржа битимларининг нархлари 
тўғрисида хабардор қилиш; 
16.
қонун йўли билан талаб этиладиган биржа ахборотини тақдим 
этиш ва эълон қилиш; 
17.
товламачилик, нархлар билан найрангбозликлар қилиниши, қасддан 
нотўғри ахборот берилишининг тақиқланиши ва таъқиб қилиниши ва 
ҳ.к. 


115 
Биржада қуйидагилар тақиқланади: 
6
қалбаки, сунъий қисқа муддатли битимларнинг тузилиши; 
7
монополияга қарши сиёсатни юритишга вақил этилган орган билан 
олдиндан келишувларсиз бир–бирининг мулкини назорат қилувчи бир 
шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бирор–бир эмитент 
акцияларининг 35 ва ундан ортиқ фоизини таъминловчи ёки 
акциядорлар овозларининг 50 фоизидан ортиғини таъминловчи 
акцияларни ҳарид қилиш ҳамда битимларни рўйхатга олиш; 
8
бир шахс томонидан бевосита ёки баҳолар котировкасига таъсир 
кўрсатишни мақсад қилган сохта шахс орқали қимматли қоғозларни 
сотиб олиш (сотиш) бўйича кўламли битимларнинг тузилиши; 
9
қимматли қоғозлар бозори қоньюнктурасининг сунъий равишда 
ўзгаришига олиб келиши мумкин бўлган ёлгон хабарларни тарқатиш ва 
қимматли қоғозлар билан савдолар қилишнинг асосий тамойилларига 
ҳамда амалдаги қонун хужжатларига зид бўлган бошқа ҳаракатлар. 
Фонд биржалари ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар жумласига 
киради. Бу шуни англатадики, биржалар қимматли қоғозлар билан биржа 
савдолари қоидаларини, биржанинг таркибий тузилмалари, уларни 
аъзоларининг ишини тартибга солувчи ҳужжатларни мустақил равишда 
ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бироқ буларнинг барчаси қимматли қоғозлар 
бозори тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида амалга 
оширилиши лозим. Хусусан, биржа операцияларининг қоидалари мажбурий 
тартибда қуйидаги таърифларни назарда тутиши керак: 
муайян биржада қимматли қоюзлар билан савдо–сотиқ қилиш 
тамойиллари; 
биржа савдолари иштирокчиларининг таркиби ва уларга нисбатан 
қўйиладиган талаблар; биржа йиғилишларининг жойи ва йили ҳақида 
ахборот; 
қимматли қоғозларнинг биржа савдоларига рухсат этилиши тартиби; 
биржа битимлари; 
мижозларнинг брокерларга топшириқномалари (буйруқлари)нинг 
турлари; 
савдоларни ташкил этиш; 
битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш тартиби; 
битимларни тузишда фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, 
ҳисоботлар, хабарнома шакллари ва бошқа биржа ҳужжатларининг 
намуналари. 
Биржа савдоларининг ички қоидалари, биржанинг устави мажтбурий 
тартибда Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган 
билан келишилиши зарур. 
Ўз вазифаларини бажариш учун фонд биржалари: 
биржа аъзолигига кириш учун зарур бўлган инвестиция муассасаларига 
нисбатан қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаши; савдоларда 
биржа аъзоларининг вақилларига қўйиладиган малака талабларини 
белгилаши; 


116 
эксперт, малака, котировка, баҳсларни ҳал этиш учун низолар бўйича 
комиссия, маслаҳат ва маълумотномалар бюросини ташкил этиши; 
кириш ва жорий аъзолик бадаллари, битимларни рўйхатга олиш, техник 
хизматлар, биржага доимий ва бир марталик келиб кетувчиларнинг 
ташрифи учун тўловларни белгилаши ва ундириб олиши; 
уставни, савдолар қоидаларини бузганлик учун, рўйхатга олиш 
йиғимларини ўз йилида тўламаганлик учун жарималарни ундириб 
олиши; 
биржа қўлланмалари, маълумотномалари, тўпламларини нашр қилиши 
мумкин. 
Қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолияти фонд биржасининг 
махсус фаолият тури бўлганлиги боис, қонунчилик билан унинг даромад 
манбалари қатъий регламентланган. Чунончи, биржа фаолиятини молиялаш 
ўз акцияларини, пайларини, брокерлик жойларини сотиш, мунтазам аъзолик 
бадаллари, биржа битимларини рўйхатга олишдан тушган йиримлар, 
қимматли қоғозлар билан операцияларда воситачилик қилганлик учун 
воситачилик ҳақлари, шунингдек, ахборот ва айрим бошқа хизматлардан 
олинган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. 
2008-йил Тoшкeнт РФБ нинг умумий oбoрoти 111,9 млрд сўмни 
тaшкил қилгaн (1- диaгрaммa) . 
- бирлaмчи бoзoрдa -31 млрд. сўм, 27,7%
-икклaмчи бoзoрдa – 80,9 млрд. сўм, 72,3%. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish