106
Тижорат банки
Тижорат банкининг инвестицион фаолияти
Тижорат банкларининг эмиссион фаолияти
6.2. Тижорат банклари инвестиция муассалари сифатида
Тижорат банкларнинг воситачилик операциялари
Бу вазифалар банкларга жуда азалдан
берилган ва мустахкамланиб,
ҳозирги йилда ҳам сақланиб қолган. Ўзбекистон фонд бозори шаклланиши
даври (1991–1994 йиллар)да кўпгина тижорат банклари айни мана шу
вазифага катта эътибор беришган. Банклар брокерлик идораларига эга бўлиб,
улар (мижоз ҳисобидан ва унинг топшириғи бўйича) фонд биржасида ҳамда
биржадан
ташқари
акциялар бозорида дилерлик ва брокерлик
операцияларини
амалга ошириб, бунинг учун воситачилик хақи олишган.
Тижорат банклари учун корпоратив қимматли қоғозлар билан савдо қилиш
оддий кредит беришга нисбатан катта хатар билан боғлиқдир. Шу сабабли
Ўзбекистондаги кўпгина тижорат банклари, айниқса 1993–1995 йилларда
корпоратив қимматли қотозлар бозорида ўзларини нихоятда эхтиётлик билан
тугдилар. Лекин 2000
йил бошига келиб, Ўзбекистондаги банклар ушбу
бозорда ўзларини анча дадил ҳис қилдилар. 1996 йил мартидан бошлаб
кредит муассасалари давлат қисқа муддатли облигациялари (ДҚМО) билан
дилерлик ва брокерлик операцияларини амалга ошира бошладилар.
Бунинг
устига воситачилик хизматлари кўрсатиш бозорида банклар умуман олганда
анчагана фойдали ҳолатда бўлдилар, чунки ҳозирги йилга қадар ҳам ДҚМО
бозорида фақат тижорат банкларигагина йўл очиқ. Банкларнинг воситачилик
операциялари таркибида воситачилик хақи эвазига қимматли қоғозлар билан
битимларни рўйхатдан ўтказиш вазифасини алоҳида ажратиш мумкин.
Битим ягона ҳисоб юритиш рўйхати (регистри)да қайд этилади ва битим
қатнашчилари – банк мижозлари (қимматли қоғозларни ҳарид қилувчи ва
сотувчи) рўйхатдан ўтиш тўғрисида қайд этилган шартномани оладилар.
Рўйхатдан ўтказилган барча битимлар тўғрисидаги ахборотни банклар
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органга даврий равишда
топшириб турадилар.
Агар банк брокерлик операцияларини амалга оширадиган бўлса, у ҳар
бир мижоз учун ҳисобрақам очиши ва мижознинг қимматли қоғозлари билан
амалга оширилган барча операцияларга доир маълумотларни ёзиб бориши,
бунда қимматли қоғозларнинг тури, операциялар санаси, сотилган ва ҳарид
қилинган қимматли қоғозлар нинг нархи ва сонини кўрсатиши шарт.
Кўпгина ҳолларда банкларнинг
фонд бозоридаги фаолиятини
инвестиция компаниялари иш–фаолияти билан тенглаштириш мумкин.
Банклар акциялар, облигациялар, депозит ва жамғарма (омонат)
сертификатларини чиқаради, шу тарзда маблағларни жалб этиб,
ресурслар
107
яратиб, кейинчалик бу ресрусларни корпоратив ва давлат қимматли
қоғозларига инвестиция қилиб ҳамда тўғридан–тўғри инвестицияларни
амалга ошириб, улардан фойдаланади. Ўзбекистонда тижорат банкларига
андеррайтинг билан шуғуланиш ман этилмаган. Шундай қилиб, тижорат
банклари инвестиция компаниялари вазифаларини муваффақиятли бажариши
мумкин.
Ғарб давлатларида банклар қимматли қоғозларни бирламчи тарқатиш
йилида қимматли қоюзларни чиқариш ва уларни бирламчи жойлаштиришни
ташкил этишда воситачилар сифатида фаол иш олиб боради.
Банкларнинг
қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш бўйича вазифаси (матбуотда
эълон қилмасдан ва обуначилар кенг қатламининг иштирокисиз) кенг
тарқалди. Россия Федерациясида, масалан, инвестиция банклари мавжуд
бўлмагани туфайли, тижорат банклари эмитентлар учун хужжатларни ва
қимматли қоғозлар чиқариш шартларини ишлаб чиқади,
фонд бозорини
тартибга солувчи органда қимматли қоғозлар чиқаришнинг рўйхатдан
ўтказилишини
кўзатади,
сармоядорларни
қидириб
топиш билан
шурулланади, бирламчи тарқатишни амалга оширади, қоғозларни чиқариш
якуни тўғрисида ҳисобот тузади, қимматли қоғозларнинг сотилишини
кафолатлайди ва х.к
Do'stlaringiz bilan baham: