Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Асосий тушунча ва атамалар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Асосий тушунча ва атамалар 
 
Акциядорлик умумий йиғилиши 
Кузатув кенгаш 
Бошқарувнинг ижроия органи
 
 
V. ИНВЕСТИЦИЯ МУАССАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МОЛИЯ 
БОЗОРИДАГИ ФАОЛИЯТИ
5.1. Инвестиция муассаларининг умумий хусусиятлари 
 
Инвестиция муассаларига умумий таъриф
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият
- қимматли 
қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ 
хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган фаолият тури. 
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи 
томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади, қонун 
ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. 
Инвестиция муассасалари – бу қимматли қоғозлар билан ўз 
фаолиятини асосий фаолият сифатида амалга оширувчи қимматли қоғозлар 
бозорининг профессиопал иштирокчиларидир. 
Инвестиция муассасаси бўлган юридик шахснинг уставида унинг 
асосий фаолият тури албатта кўрсатилиши керак (бу – инвестиция 
муассасаларини оддий хўжалик юритувчи субъектларидан ажратиб турувчи 
биринчи хусусият). Бошқа мамлакатларда инвестиция муассасалари 
қимматли қоғозлар бозорида ўз фаолиятини махсус фаолият сифатида амалга 
оширувчи ташкилот, деб таърифланади.


78 
Мамлакатимиз фонд бозори ривожланиш босқичида бўлиб, қимматли 
қоғозларнинг ликвидлиги юқори бўлмаган ҳозирги шароитида инвестиция 
муассасаси мақомини олишга даъвогарлик қилувчи ташкилотлар учун 
бундай шароитда ўз фаолиятини амалга ошириш жуда қийин бўлади. 
Шунинг учун фонд бозорида ишлашга ихтисослашган ташкилотлар 
шаклланиш босқичида ўзларини улар фаолиятининг тақиқланмаган бошқа 
аниқ инвестиция муассасасининг фаолияти билан қўшиб олиб борилишидан 
олинган даромадлар ҳисобидан қўллаб–қувватлаши ҳеч қандай хавфли эмас. 
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият қуйидагилар 
сифатида амалга оширилади: 
- инвестиция воситачиси (брокери, дилери); 
- инвестиция маслаҳатчиси; 
- инвестиция фонди; 
- инвестиция активларини ишончли бошқарувчи; 
- депозитарий; 
- ҳисоб-китоб - клиринг палатаси; 
- трансфер-агент; 
- қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси. 
Лицензия талабгорига унинг аризасига биноан қимматли қоғозлар 
бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун ёки мазкур 
фаолият турининг қисмлари учун лицензия берилиши мумкин. Қимматли 
қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб 
бориш учун белгиланган чеклашлар ҳисобга олинган ҳолда берилади. Фақат 
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномаси бўлган 
камида икки ходимга эга юридик шахслар (инвестиция фонди бундан 
мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари 
бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака 
гувоҳномаси уч йил муддатга берилади. 
Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга 
оширувчи юридик шахсларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил 
этилиши ва тугатилиши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади. 
Инвестиция фондининг фаолияти бошқа турдаги фаолият билан бирга 
қўшиб олиб борилиши мумкин эмас. 
Депозитарийнинг профессионал фаолиятини бирга қўшиб олиб борувчи 
трансфер-агент инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятини 
амалга оширишга, ҳақли эмас. 
Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ва қимматли 
қоғозлар бўйича операцияларни ўтказишга доир қўшимча чекловлар 
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат 
органи томонидан белгиланади. 
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозоридаги ҳар хил фаолият 
турларининг 
бирлаштирилиши 
бир 
шахснинг 
ўзига 
инвестиция 
муассасасининг ҳар хил турлари сифатида фаолият юритиш учун бир неча 
лицензияларни бериш йўли билан амалга оширилади. Инвестиция 


79 
муассасалари сифатида юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. 
Юридик шахс ҳисобланган инвестиция муассасаларининг фаолияти 
лицензияланиши лозим. Инвестиция муассасаларининг лицензияланиши 
улар фаолиятининг давлат томонидан назорат қилинишини англатади. 
Қимматли қоғозлар бозоридаги ҳар бир фаолият турига мазкур бозорни 
тартибга солувчи органнинг муайян лицензияси тўғри келади. Жисмоний 
шахслар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслахатчиси ва 
инвестиция воситачиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Ушбу 
фаолиятни амалга ошириш учун жисмоний шахслар маҳаллий ҳокимият 
идораларида тадбиркорлар сифатида рўйхатга олиниши ҳамда фонд 
бозорини тартибга солувчи орган томонидан бериладиган малака 
шахрдатномасига ва лицензияга эга бўлиши лозим. Малака шаходатномаси 3 
йил муддатга берилади. 
Инвестиция муассасаларининг иккинчи ўзига хос хусусияти шундаки, 
уларни ходимларининг асосий таркиби, хусусан: 
инвестиция муассасаларининг раҳбарлари; 
инвестиция муассасаларининг қимматли қоғозлар билан инвестиция 
муассасаси номидан битимлар тузишда бевосита иштирок этувчи, 
шунингдек, мижозлар билан ишловчи мутахассислари фонд 
бозорининг аҳволи учун масъул бўлган органда мажбурий равишда 
шаходатлашдан ўтишлари керак. 
Инвестиция муассасасида ишловчи ва қимматли қоғозлар билан 
операцияларни бажаришга доир хужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга 
бўлган шаходатлашдан ўтган мутахассислар камида иккита хусусиятга эга 
бўлиши зарур. 
Ва, ниҳоят, инвестиция муассасаларининг учинчи ўзига хос хусусияти 
шуки, улар етарли даражадаги ўз маблағларига эга бўлиши лозим. Ўз 
маблағлари деганда устав, қўшимча, захира фондлари ва бевосита фойдадан 
ташкил топган маблағлар ҳажми тушунилади Инвестиция муассасаларининг 
муайян турлари учун белгиланган мажбурий иқтисодий меъёрларнинг 
моҳиятини кейинги бобларда кўриб чиқамиз. 
Юқорида таъкидланганидек, 1996 йилгача Ўзбекистон фонд бозорида 
исталган профессионал фаолият турини амалга ошириш учун қимматли 
қоғозлар бозорида воситачилик фаолиятини амалга ошириш хуқуқини 
берувчи лицензияга эга бўлишнинг ўзи етарли эди. Бу йилга келиб асосан 
брокерлик, дилерлик, маслахат ва депозитар (ягона, аммо йирик "
ВА
Қ
Т

Миллий депозитарий доирасида) каби фаолият турлари ривож топди, бунда 
айниқса брокер – дилерлик фаолиятини маслахат фаолияти билан бирга олиб 
бориш кучли тараққий этди.
Қуйида биз 2008 йилнинг 31 дeкaбр ҳoлaтигa кўрa қиммaтли қoғoзлaр 
бoзoридa прoфeссиoнaл фaoлият билан шуғулланувчи инвестиция 
муассалалари ҳақидаги маълумотни кўришимиз мумкин. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish